- Россия империяси мустамлакачилиги даври ҳисобланиб, бу даврда асосан жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, маънавий қийинчиликлар туфайли ўзаро турли хилдаги уюшмаларни вужудга келиши ва фаолият юритиши ҳисобланади. Мустамлакачилик даври, яъни колониал босқич (1865–1917 йиллар) сиёсийлашган жамиятлардан иборат эди. Бу жамиятлар чоризм ва маҳаллий бошқарув ҳукуматининг зулмига қарши қаратилган эди. Шунингдек, манфаатлар асосида тузилган турли адабий тўгараклар (масалан зиёлилар йиғиладиган бедилхонлик, машрабхонлик, навоийхонлик кечалари)дан иборат эди. Бу даврда ҳаттоки, археология, куйловчи қушлар ихлосмандларининг маҳаллий тўгараклари, шашмақомчилар жамияти ва бошқалар тузилди. Барча тўсиқларга қарамасдан, суфийларнинг диний жамоалари ҳам фаолият кўрсатиб келган. Табийки, мустамлакачилик ўзга ғоянинг ҳар қандай кўринишини, миллий уйғониш ва фуқаролар мустақил фаолиятини ҳар томонлама бўғишга ҳаракат қилди.
- Бунда жадидлар томонидан ташкил этилган ҳайрия фондлари, ижтимоий, маданий ва турли хилдаги жамиятлар алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади.
ТЎРТИНЧИ ДАВР: - мустабид шўролар тузуми даври (1917–1985 й.). Мазкур босқич совет ҳокимияти томонидан «коммунизм қуриш ишида халқнинг сиёсий фаоллигини» бутун дунёга кўрсатиш мақсадида фойдаланилди. Бу даврда қатор жамоат бирлашмалари фаолият олиб борган бўлиб, улар асосан, коммунизм мафкурасини мадҳ этиш, “совет кишиси”ни тарбиялаш мақсадидагина тузилган эди. Улар, қуйидагилардан иборат:
- илмий йўналишда - ихтирочилар ва рационализаторларнинг илмий-техник жамияти, радиоҳаваскорлар илмий-техник жамияти, «Билим» илмий-техник жамияти;
- жисмоний тарбия ва спорт соҳасида «Динамо» жамияти, «Спартак» жамияти;
ногиронлик бўйича – Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти; - ногиронлик бўйича – Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти;
- қизиқиш бўйича – шахматсеварлар жамияти, овчилар ва балиқчилар жамияти;
- профессионал соҳада – Ўзбекистон бастакорлар жамияти, Ўзбекистон архитекторлар жамияти, Ўзбекистон ёзувчилар жамияти;
- ташқи-сиёсий тарғибот соҳасида – тинчликни сақлаш қўмитаси, Осиё ва Африка халқлари билан бирдамлик қўмитаси;
- маданий-тарихий соҳада – Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш жамияти;
- гуманитар соҳада – Ўзбекистон Қизил Хоч ва Қизил Яримой Жамияти, сув (ҳавзалари) ни қутқариш жамияти ва бошқалар.
Ушбу ташкилотларнинг ҳаммаси расмий характерга эга бўлган – табиийки, буни аҳолидан сир тутиш қийин эди, зеро аҳоли орасида уларга нисбатан икки томонлама ёндашув шаклланди: бир томондан, ҳамма уларнинг зарурлигини тушунарди, бошқа томондан эса, уларнинг фойдасиз эканлигини кўришди (ёки шунга гувоҳ бўлишди). Совет ҳукумати бу бирлашмаларнинг ҳар қандай сиёсийлашувига ниҳоятда эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Айниқса, ушбу жамоатчилик бирлашмаларига уларнинг деярли бефойда эканлигини намоён қилган аъзоликнинг «ихтиёрий-мажбурий» характери одамларнинг ғашига тегар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |