Ижтимоий антропология фанининг объекти, предмети, мақсад ва вазифалари



Download 131,72 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi131,72 Kb.
#79184
  1   2
Bog'liq
1-тақдимот

Мавзу. Бошқарув органлари ва ташкилотларида ижтимоийиш менеджементи фанига кириш


Аҳмедов Қ.А.
РЕЖА:
1. Ҳудудимизда ўзини ўзи бошқариш фаолиятининг вужудга келиш тарихи.
2. Ўзини Ўзи бошқариш органларининг бугунги кундаги фаолияти
3. Ижтимоий менежмент тушунчаси ва унинг ривожланиш тарихи.
Дастлабки инсонпарварлик ғоялари зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлмиш «Авесто»дан ўрин олган. Унда тўртта асосий масалалар, яъни инсонларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллиги, инсон ҳуқуқларининг устуворлиги, хусусий мулк ҳамда инсонларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаол иштирок этиши алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Айнан «Авесто»да илк жамоавийликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, инсонларнинг жамоа бўлиб яшаш тарзи, улар ўртасидаги муносабатлар, жамоа ҳаётига боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал этиш, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ва бошқа шу каби масалалар тартибга солинган.
Қабилаларнинг ўзаро бирлашуви эса дахиюни, яъни қабилалар иттифоқини вужудга келтирган. Бунинг исботини бронза даврининг ёдгорлиги бўлган Сополлитепа қишлоғи тарихида кўриш мумкин. Қишлоқ ўтроқ деҳқончилик хўжалиги асосида ташкил топган 8 та катта оила жамоаси бўлиб, уларни 8 та оқсоқол бошқарган, улар бирлигидан Оқсоқоллар Кенгаши тузилган.
Жумладан, мазкур даврда ишлаб чиқариш, жамоаларни бошқариш сайланган оқсоқоллар қўлида бўлиб, улар жамоа ҳаёти билан боғлиқ барча ишларни Оқсоқоллар Кенгаши орқали ҳал этишган.
Маҳалла институти ва у томонидан амалга оширилган ваколатлар масаласи Ўрта асрларда ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган. Шу сабабли, ушбу масалалар ўтмишдаги Шарқ мутафаккир – олимлар, давлат ва жамоат арбобларининг ҳам эътиборидан четда қолмаган.
Хусусан, Шарқ мутафаккирлари Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Муҳаммад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Жаъфар Наршахий, Маҳмуд Қошғарий, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк алломалар асарларида адолатли жамият ва инсоннинг қадр-қиммати улуғланиши билан бир қаторда жамоа (маҳалла) бўлиб яшаш тарзи, унинг жамият ҳаётидаги ўрни, жамоа томонидан амалга ошириладиган вазифа ва ваколатлари тўғрисида кўпроқ фикр-мулоҳазаларни учратиш мумкин. 
Жумладан, биз савдо-ҳунармандчилик мавзеларини ифодаловчи «маҳалла» атамасини биринчи марта шарқ илк уйғониш даври мутафаккирларидан бўлган Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида учратамиз. Бу даврда ушбу институтнинг асосий ваколати – аҳолининг турмуш фаолиятини жамоа доирасида ижтимоий-ҳудудий жиҳатдан ташкил этишдан иборат бўлган. Шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органларининг мавжудлиги, фаолияти ва уларнинг ташкилий вазифа ва ваколатлари хусусида Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида ҳам учратишимиз мумкин.
Қадимги Шарқнинг таниқли мутафаккирларидан бири Абу Жаъфар Наршахий IX - асрда ёзган «Бухоро тарихи» асарида эса, Бухорода бундан 1100 йил илгари 19 та катта-катта маҳаллалар мавжуд бўлганлиги, бу маҳаллалар ўзини ўзи идора қилиб, ўз ваколатларига эга бўлганлиги, бу Қадимги Шарқ мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида вужудга келган илк давлатлар ва уларнинг бошқарув фаолиятида ҳам ёрқин ифодасини топганлигини таъкидлаб ўтган.
У ўз асарида «Куйи Ало», «Куйи бикор», «Куйи риндон», «Самарқанд дарвоза», «Фахсодара дарвоза», «Гардун Кашон», «Дарвозайн Мансур», «Куйи деҳқон», «Куйи Мукон», «Куйи Кох» каби ўндан ортиқ маҳаллалар бўлганлигини ва улар ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш ваколатларига эга бўлганлигини қайд қилиб ўтган.

Download 131,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish