Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўҒрисида



Download 210,83 Kb.
bet1/15
Sana22.02.2022
Hajmi210,83 Kb.
#115214
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ВМ 727


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРГОВ БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ҲАМДА ФОШ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 сентябрь,
727-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини (кейинги ўринларда махсус малака даражаси деб аталади) беришнинг асосий мақсади ва принциплари, махсус малака даражасини белгилаш мезонлари ва уни бериш (бекор қилиш) тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2898-сон қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари тизимига Тергов департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 990-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/990/4148-сон)
3. Қуйидагилар ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) ҳисобланади:
тергов бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
суриштирувчилар;
терговчилар;
суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлинмалари ходимлари;
тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлинмалари ходимлари;
ахборот-таҳлил бўлинмалари ходимлари;
кадрлар бўлинмалари ходимлари.
4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус малака даражаси — ходимнинг терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ишларини юритиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ўз фаолиятига оид бошқа вазифаларни бажариш жараёнида эришган натижалари асосида ҳар йил якунлари бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ унга қўшимча устама тўлаш мақсадида бериладиган малака даражаси;
баҳолаш мезонлари — ходим томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ишларининг юритилиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ўз фаолиятига оид бошқа вазифаларни бажаришнинг сифати ва ҳажмини белгиловчи кўрсаткич.
5. Қуйидагилар махсус малака даражаси берилишининг асосий мақсади ҳисобланади:
ходимларнинг жиноятларни ўз вақтида фош этиш, қонуний, адолатли ва холис тергов қилишдаги ролини янада ошириш;
ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тергов қилишнинг илғор тажрибасини оммалаштириш;
ходимларни ўз касбий маҳоратини мақсадли ва мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш;
ходимларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссаси учун муносиб рағбатлантириш.
6. Ходимларга махсус малака даражасини бериш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик ва беғаразлик принциплари асосида амалга оширилади.

Download 210,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish