1-мавзу: Кириш. Туташ муҳитлар механикаси фанига кириш Режа



Download 42,5 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi42,5 Kb.
#103846
  1   2
Bog'liq
1- мавзу. Кириш (2)


1-мавзу: Кириш. Туташ муҳитлар механикаси фанига кириш


Режа:

  1. Туташ муҳит механикаси (Т.М.М) предмети.

  2. Туташ муҳит тушунчаси

  3. Туташ муҳит механикаси масалалари муаммолари

  4. Туташ муҳит механикаси методлари.

  5. асосий фаразлар.



1. Туташ муҳит механикаси (Т.М.М) предмети. Туташ муҳит механикаси – механиканинг газ, суюқлик ва деформацияланувчи қаттиқ жисм ҳаракатини ўрганувчи катта қисми ҳисобланади.
Биз аввал ўрганганимиздек, назарий механикада материал нуқта, материал нуқталарнинг дискрет системаси ва абсолют қаттиқ жисм ҳаракатлари ўрганилади. Туташ муҳит механикасида назарий механика қонунларига асосланган ҳолда фазонинг узлуксиз равишда туташ ҳолдаги муҳит ҳаракати ўрганилади ва бунда нуқталар орасидаги масофа ҳаракат давомида ўзгариб боради.
Т.М.М да сув, газ, металл каби оддий материал жисмлардан ташқариўзига хос муҳит- майдонлар ҳам ўрганилади. Масалан, электромагнит майдони, нурланиш майдони, гравитация майдони ва ҳ.к.
Табиат ҳодисаларини кузатишда ва кўпгина техник масалаларни ечишда суюқлик, газ ва деформацияланувчи қаттиқ жисм (ДҚЖ) нинг турли харакатларига дуч келамиз. Бундай муҳит ҳаракатларини ўрганишда ҳосил бўладиган зарур механик эффектларини ҳисобга олиш зарур бўлади.
Аммо зарур вақтда улар устида схематик тажрибадан ташқари, махсус экперимент ва назарий тадқиқотлар ўтказишга тўғри келади. Кундалик ҳаётимизда қаттиқ жисм деформацияси, сувни бир идишдан иккинчи идишга қуйиш, хона ичида иссиқ ҳавони сақлаш, ўзимизни шамол ва ёмғирдан сараш каби кундалик масалалаарни оддийгина ҳал эта оламиз.
Лекин шундай саволлар борки, уларга махсус билимларга асосланмасдан тўғри жавоб бериб бўлмайди. Масалан, баллондан оқиб чиқадиган газ тезлигини ҳисоблаш, атмосферадаги циклон қандай ҳаракатланиши, самолётга ҳаво қаршилигини камайтириш ва ҳ.к.
Таъкидлаш жоизки, бизга маълум бўлган эксперимментал ва назарий билимлар билан ҳам ҳаётдаги ва техникадаги жараёнлар билан боғлиқ муаммоларга жавоб бераолмаймиз.
Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин. Сувда 100м/с тезлик билан ҳаракатланадиган жисмга сувнинг қаршилик кучини ҳисоблаш, миллион градус ҳараратдаги плазмани ҳосил қилиш ва уни ушлаб туриш, материалларнинг юқори ҳароратда ва катта кучланишдаги табиатини ўрганиш, иншоатларнинг портлаш ва зилзиладаги мустаҳкамлиги, гипертовушли пассажир самолётларини лойиҳалаш, об-ҳавони олдиндан айтиб бериш, ер остида нефт ва газ ҳаракати, ўсимлик ва тирик органиўмларда кечадиган механик жараёнлар ва ҳакозаларем келтириш мумкин.
Ҳозирги замон техникаси шундай ривожланмоқдаги, энди уларни янада такомиллаштириш ва бошқариш муҳандислардан янги ва илмий ҳажмлар ғояларга эга бўлишни талаб қилади.


  1. Download 42,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish