Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. Ижтимоий тафсирлар.
Бундай тафсир турларида ижтимоий масалалар (оила, иқтисод, сиёсат ва 
б.) билан боғлиқ оятларга кўпроқ эътибор берилади. 
Жоҳилият даврида одамлар ёлғиз илоҳ ўрнига санамларга ибодат қилар, 
ҳалол ва ҳаромни кўп ҳам фарқламай, ўзаро уришар, кучли доимо ғолиб, 
кучсиз мағлубликка маҳкум бўлар, бир-бирларини боғлаб турувчи иқтисодий 
омиллар ҳам деярли мавжуд эмас эди. Қуръон воситасида уларнинг ақидалари 
тўғриланди, оилавий ва ижтимоий ҳолатлари яхшиланди. Шундан келиб 
чиқиб, баъзи муфассирлар ижтимоий масалаларга доир оятларни алоҳида 
шарҳлашга ва улар ёрдамида ўзларидаги ижтимоий масалаларни тўғрилашга 
киришдилар. Шу тарзда ижтимоий тафсирлар вужудга келди. Бу йўналишдаги 
тафсир китоблари жуда кўп бўлиб, уларнинг муҳимлари қуйидагилардир: 
1. Аҳмад Мустафо ал-Мароғийнинг “Тафсирул Мароғий”; 
2. Муҳаммад Фарид Важдийнинг “ал-Мусҳафул муфассир”; 
3. Маҳмуд Шалтутнинг “Тафсирул Қуръонил карим”; 
4. Муҳаммад Рашид Ризонинг “Тафсирул манор”; 
5. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ад-Дусрийнинг “Сафватул осор вал 
мафоҳим”; 
3. Ишорий тафсирлар.
Бундай тафсирларда муфассир зоҳир бўлиб турган маъно ўрнига ўзига 
билинган ишорий, яъни ҳаммага ҳам маълум бўлавермайдиган ҳамда ишора 
қилинган ички маъно асосида оятларни шарҳлайди. Бироқ бу каби китобларда 
оятларнинг зоҳирий билан ишорий маънолари бир-бирига асло зид бўлмайди, 
уларни боғлаш имконияти мавжуд бўлади, зоҳирий маънолар асло инкор 
қилинмайди.  
Бундан ташқари ботиний (ички, яширин) тафсир тури ҳам борки, унда 
зоҳирдаги маънолар тўлиқлигича инкор қилинади. Шу сабабли ҳам улар 
тақиқланган тафсир турларидан саналади. Ишорий тафсирларда эса
зоҳирдаги маънолар олиниб, уларга қўшимча тарзда ишорий изоҳлар ҳам 
қўшиб берилади. Масалан, Умар ибн ал-Хаттоб ва Ибн Аббос охирги нозил 
бўлган суралардан бири – Наср сураси нозил бўлганидан кейин Пайғамбар 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг вафотлари яқинлашганини тушунганлар. 
Чунки унда ислом дини қувватланиб, ғалаба берилгани, одамларнинг динга 
тўда-тўда бўлиб киришлари баён қилинади. Бу билан эса, пайғамбарлик 
вазифалари охирлашиб қолганига ишора қилинган эди. Шундай бўлишига 
қарамасдан бошқа саҳобалар ушбу маънони тушунмаганлар. Шу сабабли ҳам 
ишорий тафсирларни барча муфассирлар ҳам англамасликлари мумкин. 
Олимлар ишорий тафсирларнинг рухсат этилишига бир қанча шартларни 
қўйганлар. Улардан биринчиси, ишорий тафсирлар ақлга ҳам шариатга ҳам 
қарши бўлмаслиги; иккинчиси, ишорий маънолар Қуръоннинг зоҳирий 


109 
матнига зид бўлмаслиги; учинчиси, оятдан кўзланган маъно фақатгина ботин 
(ички)нинг ўзи, зоҳири эмас, деб билмаслиги; тўртинчиси, араб тили тақозо 
этаётган маънога тескари бўлмаслик. 
Ишорий тафсир китоблар қуйидагилар: 
1. Ал-Олусийнинг “Руҳул маони”; 
2. Ан-Найсабурийнинг “Ғароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон”; 
3. Ал-Қушайрийнинг “Латоифул ишорот”; 
4. Ат-Тустарийнинг “Тафсирул Қуръонил азим”; 
5. Хўжа Порсонинг “Тафсири Порсо”; 
6. Яъқуб Чархийнинг “Тафсири Чархий”; 
7. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Тафсир ал-Кошифий” асарлари. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish