ИЛМИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА ТАСАВВУФИЙ ТАФСИРЛАР
Режа:
1. Илмий тафсирлар.
2. Ижтимоий тафсирлар.
3. Ишорий тафсирлар.
Мавзунинг ўқув мақсади: Илмий, ижтимоий ва ишорий тафсирларнинг
пайдо бўлиши ва ундаги турли йўналишлар ҳақида билим ва тасаввурларни
кенгайтириш мавзунинг мақсади саналади.
Таянч иборалар: Илмий тафсирлар. Илмий тафсирлар бўйича
олимларнинг қарашлари. илмий тафсирларнинг ривожи. Ижтимоий
тафсирлар. Уларнинг аҳамияти ва хусусиятлари. Ишорий-тасаввуфий
тафсирлар. Мазкур йўналишдаги тафсир китоблари. Ботиний тафсирлар.
Уларнинг хусусиятлари.
1. Илмий тафсирлар.
Бундай тафсир турларида муфассир олим оятлар билан тажрибавий илм
ўртасидаги боғлиқликни Қуръоннинг мўъжизакорлиги асосида очишга
ҳаракат қилади ва уни ҳар бир замон ва маконга муносиблигини ёритиб
беради[2; 549, 3; 399]. Баъзилар уни Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
даврида тушунилиш имконияти бўлмаган оятлар маъноларини борлиқ
(табиий) илмлар ёрдамида очиб бериш, дея таърифлаган.
Қуръон оятларини илмий тафсир қилиш деганда тиббиёт, математика,
фалакиёт каби тажрибавий ва татбиқий илмлар асосида ёритиш кўзда
тутилган. Демак, илмий тафсир билан тафсирнинг илмийлиги ўртасида фарқ
мавжуд.
Аллоҳ таоло Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тўғри йўлга
чорловчи, башорат берувчи ва огоҳлантирувчи, Қуръонни эса нур, ҳидоят
манбаи этиб юбориши билан бир қаторда Унда айтилган мўъжизалар борасида
чуқурроқ тафаккур қилишга ҳам буюрган. Жумладан, осмону ерлар,
фаришталар, жин ва инсоннинг яратилиши, булутларнинг пайдо бўлиши,
ундан ёмғирнинг ёғилиши натижасида ўлик ердан турли хил ўсимликларнинг
чиқиши, тоғлар, анҳорлар, денгизлар каби бир қатор яралмишлар ҳақида
мушоҳада қилишга чақирган.
Илм-фан ривожланиши билан янги кашф қилинган илмлар натижасида
Қуръонда айтилган илоҳий мўъжизалар ўз исботини топиб бораверди. Илмий
тафсирнинг тамал тоши Аббосийлар бошқаруви даврида илмнинг кенг
ёйилиши билан қўйилди. Асрлар оша илм қанчалик тараққий этса, оятлар
маънолари шунчалик очилаверди. Шу тариқа муфассирлар эътиборларини
фалак, юлдузларга қаратиб, унинг нозик қирраларини оятлар билан боғлаган
ҳолда очиб бердилар. Шу тарзда инсоннинг яратилиши ва кўпайиши, сув,
денгиз ва ёмғирлар, наботот ва ҳайвонот олами борасида келган оятлар янги
106
пайдо бўлаётган илмлар орқали кашфиётлари натижасида илмий тафсир
вужудга келди.
Таъкидлаш керакки, илмий тафсирни қўллаб-қувватловчи, инкор қилувчи
ва унга мўътадил қаровчилар олимлар жамоаси шаклланди. Уларнинг ҳар бири
ўзига яраша далил ва ҳужжатлар шакллантирдилар.
Илмий
тафсирни
қўллаб-қувватловчилар
қуйидаги
далилларга
асосланадилар:
- борлиққа тааллуқли оятлар Қуръонда кўп келган ва Аллоҳ таоло улар
борасида чуқур тафаккур қилишга буюрган. Демак, улар ўрганиш ва фикр
юритиш манбалари экан;
-
илмий тафсирда бугунги ривожланишга муносиб тарздаги
мўъжизаларни кўрсатиш имконияти мавжуд;
- бундай тафсир қилиш билан Аллоҳ таолонинг буюклиги, қудрати, илми
ва ҳикматининг кенглиги борасида инсон қалбида Яратувчига нисбатан
ишончи ва Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий калом эканига имони ошади.
Илмий тафсирни маъқул санамайдиганлар қуйидаги далилларга
таянадилар:
- Қуръоннинг мўъжизакорлиги аниқ ва у ҳар қандай ортиқча
такаллуфлардан холи;
- Қуръондаги борлиқ борасидаги барча чақириқлар мавжудотларга ибрат
кўзи билан қарашга қаратилган, асло уларнинг нозик қирраларини очиш ёки
уларнинг илмини кашф қилишга эмас. Бунга ҳеч қандай далил йўқ;
- илмий тафсирларга чуқур киришганларда чалғишлар кузатилиши
мумкин. Чунки барча илмий кашфиётлар бирдан очилмайди, улар ўзгарувчан
ва янгиланиб туради. Гоҳида бирор бир оятни илмий қарашлар асосида
очмоқчи бўлса, мақсадига етолмай, муваффақиятга эриша олмай қолиши
мумкин. Бу ҳолда оятга нисбатан гумон ва шубҳа пайдо бўлиб қолиш
эҳтимоли мавжуд;
- муфассир илмий тафсир қилаётганида мақсадини баён қилиш асносида
Қуръон матнидан кўзланган маънолардан чиқиб кетиб қолиши мумкин.
Олимлар ушбу баҳсларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосаларга келганлар:
Агар илмий тафсир қилишда оятлардан кўзланган маъноларни тўғри англаб,
ташқи шубҳа ва гумонларга бормай ёки илмий ҳақиқатларни очаман деб, хато
фикрламайдиган бўлса, ҳеч қандай монеълик йўқ. Шу билан бирга қуйидаги
шартларни ҳам белгилаб берганлар. Улар:
- ҳадисда айтилган моҳиятга зид келмаслик. Чунки Пайғамбар
(соллаллоҳу айлайҳи васаллам) Нажм сурасининг 3-оятида: “(У) нафси
ҳавосидан келиб чиқиб гапирмайди”, деб айтилганидек, хато гапиришдан
сақланган ҳамда Наҳл сурасининг 44-оятида: “Биз Сизга Зикрни нозил қилдик,
токи Сиз инсонларга нозил қилинган нарсаларни баён қилиб беришингиз
учун” дейилганидек, Қуръонни башариятга ёритиб берган.
- илмий тафсир Қуръон ва суннада келган бирор бир далилга қарши
бўлмаслиги;
- араб тилига тўла мос келиши. Чунки Зумар сурасининг 28-оятида: «Араб
107
тилидаги Қуръон, (у) нотўғри эмас» дейилганидек, Қуръонни тушуниш учун
араб тилини яхши англаш керак;
- оятлардан тушунилаётган маънодан ташқарига чиқиб кетмаслик;
- илмий тафсирдан англашилаётган қарашларни оят маъноларидан бири
деб ҳисоблаш, олдинги олимлар айтган шарҳларига қарши чиқмаслик. Чунки
Қуръоннинг таъвиллари кўп бўлиб, улар турличадир;
- илмий тафсирни Қуръоннинг асл мақсади бўлган ҳидоят манбаи
эканлигидан ортиқ қўймаслик, балки кашф қилинган маъно изоҳлардан бири
деб қабул қилиш;
- оятларни заиф ёки тахминий илмий назариялар билан шарҳламаслик,
балки аниқ илмий назариялар асосида шарҳлаш. Чунки ривожланиб бораётган
аниқ илмий ҳақиқатлар Қуръон маъноларига асло зид келмайди. Агар зид
келиб қолган тақдирда ҳам унга эътибор қаратмаслик, чунки илмий
назариялар ўзгариб туради ва вақтлар ўтиши билан ҳақиқий маънолар қарор
топади;
- илмий ҳақиқатни Қуръоннинг мўъжизакорлиги ва қудрати, киши
имонини зиёда қилувчи сифатида қабул қилиш;
- Қуръондан англашилаётган илмий ҳақиқатлар инсониятни илмий
уйғониш, Қуръоннинг улуғлигини англаш, мавжудотларни чуқурроқ
ўрганишга чақирувчи восита эканини айтиб ўтиш. Шунингдек ушбу илм
орқали мусулмонларда табиий, математик, тиббий ва бошқа билимларни
чуқурроқ ўрганишга ундаш;
- илмий тафсирлар ғайбиёт хабарларига зид келмаслиги.
Илмий тафсирнинг хусусияти шундаки, у бутун мусулмон умматининг
илм излаш кераклигини англаб етиши, дин билан илм ўртасида қарама-
қаршилик эмас, балки мутаносиблик мавжудлиги исботланади. Шу сабабдан
ҳам кўплаб олимлар илмий кашфиётлари натижасида исломни қабул
қилмқодалар.
Муҳим илмий тафсирлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
1. Фахриддин Розийнинг «ат-Тафсирул кабир»;
2. Тантовий Жавҳарийнинг «ал-Жавоҳир фи тафсирил Қуръонил
карим»;
3. Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Искандаронийнинг «Кашфул асрорин
нурониятил Қуръония»;
4. Али Фикрийнинг «ал-Қуръон янбуул улум вал маориф»;
5. Мансур Ҳасбун Набийнинг «ал-Кавн вал эъжозил илмий лил
Қуръон»;
6. Аҳмад Ҳанафийнинг «ат-Тафсирул илмий лил оятил кавния»;
7. Абдурраззоқ Навфалнинг «ал-Эъжозил ададий лил Қуръон»;
8. Абдулҳамид Диёб, Аҳмад Қарқуз ва бошқа муаллифларнинг «Маат
тиб фил Қуръонил карим»;
9. Доктор Абдуллоҳнинг “Тафсирул ояатил кавния”;
10. Муҳаммад Аҳмад Замровийнинг “ал-Ислам фил асрил илм”;
11. Сайид Жамилий “ал-Эъжозул илмий фил Қуръон” (“Қуръондаги
108
илмий мўъжилазалар”) ва “ал-Эъжозут тиббий фил Қуръон” (“Қуръондаги
тиббий мўъжизалар” 1977 йилда чоп этилган) асарлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |