101
Жумладан, Бақара сурасининг 234-ояти – “Сизлардан ким вафот этса ва
улардан аёллар қолса, улар (аёллар) тўрт ою ўн кун идда ўтирадилар” билан
Талоқ сурасининг 4-ояти – “Ҳомиладорларнинг муддати ҳомилаларини
қўйгунигачадир» борасида саҳобалар ўртасида икки хил қараш бўлган. Али
ибн Абу Толиб ва Ибн Аббос (р.а.) ушбу икки оятдан келиб чиқиб, энг узоқ
муддат – тўрт ою ўн кун ёки ҳомилани қўйишдан
бирини танлаб, иддани
белгилаганлар.
Ибн Масъуд, Абу Ҳурайра ва Абу Саламалар эса, ҳомилани
қўйишни танлаганлар. Бунга далил сифатида Талоқ сурасининг Бақара
сурасидан кейин нозил бўлгани ҳамда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам)нинг видолашув ҳажида эри вафот этган ва айни пайтда ҳомиладор
бўлган Субайа ал-Асламийнинг ҳадисларини келтирадилар. Видолашув ҳажи
пайтида Субайанинг эри вафот қилади. Кўп ўтмай у фарзандини ҳам дунёга
келтиради. Нифосдан поклангач, безанишни бошлайди.
Шунда Абдуд Дор
қабиласилик Абус Санобил ибн Баъкак деган киши унинг олдига кириб: “Сен
нега безаниб олдинг, турмуш қурмоқчимисан? Аллоҳга қасамки, тўрт ою ўн
кун ўтмагунича турмушга чиқолмайсан”, - дейди. Ривоятнинг давомида
Субайянинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Кеч
тушганида уст-бошимни
кийиб, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келдим ва
ушбу масаланинг ҳукмини сўрадим. Шунда У зот ҳомиламни қўйганимда
иддадан чиққанимни айтиб, рухсат бердилар ва хоҳласам турмушга чиқишим
мумкинлигимни билдирдилар”.
Фиқҳий мунозаралар тобеинлар даврида ҳам кенг тарқалиб, фақиҳлар
орасида шу даражада кучайиб кетдики, ҳижрий биринчи аср охири ва иккинчи
аср бошларида пайдо бўлган мазҳабларнинг баҳс-мунозара марказига
айланди. Ҳар бир мазҳаб давомчилари қоидаларидан келиб чиқиб, ўз
қарашларини исботлашга киришдилар. Шу тарзда фиқҳий мазҳаб қоидаларига
биноан тафсирлар ёзилиши бошланди. Натижада тафсир билан фиқҳ
китоблари ўртасида катта фарқ ҳам қолмадиган даражага етди. Бироқ билиш
лозимки, ушбу мазҳабларнинг ақидалари ва истинбот қоидалари тўғри
бўлгани тўртта ҳисобланади. Булар, ҳанафийлар, моликийлар, шофиийлар ва
ҳанбалийлардир.
Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий тафсир китобларидан қуйдагиларни санаб
ўтиш керак:
1. “Ал-Жассос” номи билан машҳур бўлган Абу Бакр ар-Розий (ваф. 270
ҳ.й.)нинг “Тафсир аҳкомул Қуръон”;
2. Мулло Жуюннинг “ат-Тафсиротул Аҳмадия фи баёнил оятиш
шаръия” асарлари.
Моликий мазҳабидаги фиқҳий тафсирлар:
1. Абу Бакр ибн ал-Арабий (ваф. 543 ҳ.й.)нинг “Тафсир аҳкомул
Қуръон”;
2. Абу Абдуллоҳ ал-Қуртубий (ваф. 671 ҳ.й.)нинг “ал-Жоми лиаҳкомил
Қуръон” асарлари.
Шофиий мазҳабидаги фиқҳий тафсирлар:
1. Жумъа Абу Бакр ал-Байҳақийнинг
Имом Шофиий далилларидан
102
иборат бир жилдлик “Аҳкомул Қуръон” асари;
2. “Илкияал-Ҳарос” номи билан машҳур бўлган Абул Ҳасан ат-Табарий
(ваф. 405 ҳ.й.)нинг икки жилдли “Аҳкомул Қуръон”;
3. Жалолуддин ас-Суютийнинг “ал-Иклил фи истинботит Танзил»;
4. Аҳмад ибн Юсуф ал-Ҳалабий ас-Саминнинг “ал-Қовлул важиз фи
аҳкомил Китобил азиз” асарлари.
Ҳанбалий мазҳабидаги фиқҳий тафсир китоблари:
1. Абу Яъло Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-Фарронинг “Аҳкомул
Қуръон»;
2. Ибн Одил ал-Ҳанбалийнинг “Оятул аҳком” асарлари.
Бугунги кунда ҳам фиқҳий оятларга оид кўплаб тафирлар ёзилмоқда.
Бироқ уларда бирор бир мазҳабга боғлиқликдан кўра, далиллар ёритишлик
услубини кўриш мумкин. Жумладан:
1. Муҳаммад Сиддиқ Ҳасаннинг бир жилдли “Найлул маром фи тафсири
оятил аҳком”;
2. Муҳаммад Али ас-Собунийнинг икки жилдли “Равоиул баён тафсиру
оятил аҳком”;
3.
Муаллифи келтирилмаган, бироқ Муҳаммад Али ас-Сияс томонидан
таҳрир этилиб, нашр қилинган “Тафсир оятил аҳком”;
4. Манноъ ал-Қаттоннинг “Тафсир оятил аҳком”;
5. Доктор Камол Жуда Абл Маотийнинг “Диросот фи тафсири баъзи
оятил аҳком” асарлари.
Do'stlaringiz bilan baham: