Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


АҚЛИЙ ТАФСИРЛАРДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР (луғавий, фиқҳий ва



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

АҚЛИЙ ТАФСИРЛАРДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР (луғавий, фиқҳий ва 
ақидавий тафсирлар) 
 
Режа: 
1. Ақлий тафсирларнинг пайдо бўлиши. 
2. Ақлий тафсир йўналишлари. 
2. 1. Луғавий тафсирлар.
2. 2. Фиқҳий тафсирлар.
2. 3. Каломий (ақидавий) тафсирлар.
2. 4. Ботиний тафсирлар. 
Мавзунинг ўқув мақсади: Ақлий тафсирни пайдо бўлиши ва ундаги турли 
йўналишлар ҳақида билим ва тасаввурларни кенгайтириш мавзунинг мақсади 
саналади. 
 
Таянч иборалар: ақлий тафсирлар йўналишлари, луғавий, фиқҳий, , 
ақидавий, ботиний тафсирлар. 
1. Ақлий тафсирларнинг пайдо бўлиши. 
Ўн тўрт аср олдин тушган Қуръони карим ўтган давр мобайнида кўплаб 
соҳа олимларининг ўрганиш объектига айланиб улгурган. Улар илоҳий 
Каломни ўз билим ва тафаккурларидан келиб чиқиб, шарҳлаганлар ва изоҳлар 
берганлар. Натижада ақлий тафсирлар (ат-тафсир бир райъ) деб номланган 
тафсир турлари вужудга келди.
Тадқиқотчилар томонидан ақлий тафсирларнинг пайдо бўлишига иккита 
асосий сабаб кўрсатилади. Улардан биринчиси сифатида шуни айтиш 
мумкинки, Ислом дини турли ҳудудларга тарқалгач, ўша ер аҳолиси уни қабул 
қилдилар ва секин-аста мусулмон диёрларида ислом илмлари билан бир 
қаторда бошқа илмлар ҳам юксалди. Ўз навбатида ҳар хил нотўғри 
эътиқоддаги оқимларнинг пайдо бўлиши кузатилди. Буларнинг барчаси 
Қуръон тафсирларида ҳам ўз аксини топди.
Иккинчиси сифатида эса, тафсир илми дастлаб, ҳадислар негизида пайдо 
бўлиши, вақт ўтиши билан мустақил илмга ҳам айланиши, шу тарзда йилдан 
йилга тафсир илми тараққий этиб, ҳатто ушбу илмнинг ўзида янги йўналишлар 
ва соҳалар пайдо бўлишини айтиш мумкин. Манашундай йўналишлардан бири 
ақлий тафсирлар бўлиб, ушбу соҳа ҳозирда жуда кенг тараққий этгандир. Ўз 
даврида саҳобалар ҳам оятни оят, ҳадис билан шарҳлар эдилар. Агар Қуръон 
ва ҳадисдан жавоб топа олмасалар оятларга ўз ақллари билан изоҳ берганлар. 
Ушбу ҳолатлар бевосита тафсирларга ҳам таъсир кўрсатди ва натижада турли 
туман тафсир китоблари ёзилди. Масалан, тарих ва қисса ёки фиқҳий оятлари 
кенг ёритилган, фалсафий, грамматик жиҳатларига алоҳида урғу берилган 
тафсирлар бирга ушбу илмларнинг аралаш ҳолда ёзилишини ҳам кузатиш 
мумкин. Демак, тафсирларни бирор соҳага мансуб деб қабул қилиш унинг ўша 
соҳадаги маълумотлари кўпроқ бўлиши билан боғлиқ экан. 


98 
Шундай қилиб, оятларни тафсир қилишнинг уч хил йўли мавжуд. Булар: 
- нақлий; 
- ақлий; 
- нақлий ва ақлий бир хилда жамлангани. 
Ушбу уч йўл ўз навбатида муфассирнинг илмий қарашлари, мазҳаби ва 
дунёқарашидан келиб чиқиб, яна турли йўналишларга бўлинади. Таъкидлаш 
керакки, булар орасида ақлий тафсирлар энг кенг тарқалган туридан бири 
бўлиб, унинг ўзи ҳам бир қатор йўналишларга бўлинади. Уларни қуйида кўриб 
чиқиш мумкин. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish