Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Нақлий ва ақлий тафсирларнинг ўхшаш ва фарқликлари. 
Нақлий ва ақлий тафсирларни ўрган олимлар улар орасидаги фарқларга 
ҳам тўхталиб ўтганлар. Жумладан, тадқиқотчи олимлар рухсат этилган
36
ақлий 
тафсир билан нақлий тафсир ўртасида фарқ борасида шундай дейганлар: 
«Агар ҳадис билан ақлий тафсир турганда ҳадис олинади. Худди шу ҳолат 
саҳобадан нақл қилинган ривоятларга ҳам тааллуқлидир. Бироқ тобеинлар 
ривоятларида эса, ўша тобеинга қаралади, агар у аҳли китоблардан 
исроилиётни нақл қилиш билан машҳур бўлмаган, шунингдек унинг 
ривоятида мантиқийлик сезилса, унда ақлий ёки нақлий тафсирдан қай бирини 
қабул қилиш ихтиёрий бўлиб қолади. Агар тобеинлар маълум бир оят 
мазмунида иттифоқ қилган бўлсалар ўша иттифоқ қилинган тафсирлар 
олинади. 
Ушбу айтилган ҳолат ақлий ва нақлий тафсирлар ўртасида зиддият бўлган 
жараёнга тегишли. Агар улар ўртасида зиддият бўлмаса, унда бу икки 
тафсирдан ҳар иккисини олиш мумкин саналади. Чунки бу ерда қарама-
қаршилик кузатилмаябди. Масалан, Фотиҳа сураси 4-оятидаги ас-сиротул 
мустақимни “Қуръон”, “ислом”, “ибодат йўли”, “Аллоҳ ва унинг расулига 
итоат” каби маънолар билан тафсир қилинган. Кўриниб турганидек ушбу 
маънолар орасида ҳеч қандай зиддият мавжуд эмас. Шунингдек “фаминҳум 
золимул линафсиҳи ва минҳум муқтасид ва минҳум собиқум билхайрот” –
“улардан ўзларига зулм қилувчи ва улардан муқтасид (иқтисод қилувчи) ва 
улардан яхшиликда собиқлар (илғорлар) бор” оятидаги собиқ сўзини айрим 
муфассирлар намозни аввалги вақтда, муқтасид оралиқ пайтда, золим вақти 
ўтиб кетгач ўқийдиган, деб шарҳлайдилар. Бошқа муфассирлар эса, собиқ 
закотни бошқа садақалар билан, муқтасид закотни ўзини адо этадиган, золим 
36
Бу ерда рухсат этилмаган ақлий тафсир тўғрисида эмас, балки айнан рухсат этилганлари ҳақида сўз 
кетмоқда. Чунки рухсат этилмаганлари тафсир ҳисобланмайди. 


94 
эса закотни ҳам садақани ҳам бермайдиган кишидир, дейилади. Ушбу оят 
тафсирининг зоҳирида қарама-қаршилик бўлса-да, бироқ моҳиятан фарқ 
йўқдир. Чунки золим закот ва намоз каби фарз амаллани бажармайдиган 
кимса, муқтасид фарзларнинг ўзинигина қилувчи, собиқ эса, фарзлар билан 
бирга нафлни ҳам бажарувчи киши дея шарҳланмоқда. 
Ақлий тафсирлар ҳақида гапирганда айнан қандай тафсирлар 
тушунилади, деган савол туғилиши табиий. Ақлий илмлар кенгқамровли 
бўлгани каби ақлий тафсирларнинг ўзлари ҳам кенгқамровлидир. Улар 
орасида фиқҳ, наҳв (араб тили синтаксиси), балоғат, фалсафа ва калом, қисса 
ва исроилиёт каби илмларга урғу берилган тафсирларни айтиб ўтиш мумкин. 
Бундай тафсирларнинг машҳурлари қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш 
мумкин: 
1. Фахриддин ар-Розийнинг “Мафотиҳул ғайб”; 
2. Носируддин ал-Байзовийнинг “Анворут танзил ва асрорут таъвил”; 
3. Абул Баракот ан-Насафийнинг “Мадорикут танзил ва ҳақоиқут 
таъвил”; 
4. Алоуддин ал-Хозиннинг “Лубоб ат-таъвил фи маонит танзил”; 
5. Абу Ҳайён ал-Андалусийнинг “ал-Баҳрул муҳит”; 
6. Ан-Найсобурийнинг “Ғароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон”; 
7. Жалолуддин ал-Маҳаллий ва Жалолуддин ас-Суютийнинг “Тафсирул 
Жалолайн”; 
8. Хатиб аш-Шарбинийнинг “ас-Сирожул мунир фил иона ала маърифа 
баъзи маони Каломи Роббинал ҳаким”; 
9. Абус Сауд ал-Имодийнинг “Иршодул ақлис салим ила мазоял Китоб 
ал-карим”; 
10. Шиҳобуддин ал-Олусийнинг “Руҳул маони фи тафсирил Қуръонил 
азим вас сабъил масони”; 
11. Муҳаммад Рашид Ризонинг “Тафсирул Қуръонил ҳаким”; 
12. Саъдийнинг “Тайсирул каримир Раҳмон фи тафсир каломил Маннон”; 
13. Ибн Ошурнинг “ат-Таҳрир ват танвир”; 
14. Муҳаммад Жамолуддин ал-Қосимийнинг “Маҳосинит таъвил”; 
15. Жассоснинг “Аҳкомул Қуръон”; 
16. Лакя ал-Ҳорисий аш-Шофиийнинг “Аҳкомул Қуръон”; 
17. Ибн ал-Арабийнинг “Аҳкомул Қуръон”;
18. Абу Абдуллоҳ ал-Қуртубийнинг “ал-Жомиъ лиаҳком ал-Қуръон”; 
19. Ибн Одил ал-Ҳанбалийнинг “Аҳкомул Қуръон”; 
20. Юсуф ас-Сулоий аз-Зайдийнинг “ас-Самарот ал-ёниа вал аҳкомил 
возиҳа ал-қотиа” асарлари. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish