Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


© Д.Махсудов  © “Qaqnus media” нашриёти, 2019.  3  КИРИШ



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

 
© Д.Махсудов 
© “Qaqnus media” нашриёти, 2019. 



КИРИШ 
 
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган дунё илм-фанда, жумладан, 
диний илмларда ҳам тараққиётни талаб қилмоқда. Охирги йилларда 
юртимизда исломшунослик соҳаси борасида бир қатор ишлар амалга 
оширилмоқда. Бунинг яққол намунаси сифатида Ўзбекистон халқаро ислом 
академиясининг ташкил этилиши ва унинг негизида исломшунослик таълим 
йўналиши, 
унинг 
мантиқий 
давоми 
сифатида 
Қуръоншунослик, 
ҳадисшунослик, фиқҳ, ақида каби магистратура мутахассисликларининг 
очилишни айтиб ўтиш мумкин. 
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Респубикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 
2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ПФ-5416 сонли Фармонида ушбу 
масалаларнинг ҳуқуқий негизи белгиланган эди.
Қуръонни асл ҳолида талқин қилиш вазифаси билан «муфассир» олимлар 
шуғулланганлар. Муфассирларнинг ҳаёти ва тафсирларини ўрганиш, 
уларнинг ижтимоий, диний, сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрнини очиб бериш 
муҳимдир. Шунингдек, муфассирлар асарларини қиёсий ўрганиш билан 
ҳозирги кун нуқтаи назаридан долзарб бўлган масалаларнинг ушбу 
манбаларда баён этилган илмий жавобларини ўрганиш ва жамоатчиликка 
етказиш ҳам жиддий ишлардан саналади. 
Ушбу ўқув қўлланма Исломшунослик йўналиши талабалари учун 
ўтилаётган “Тафсир илмига кириш” фанидан тайёрланган. Унда Қуръон 
илмлари, тафсир асослари, тафсир илмининг ривожланиши босқичлари, ислом 
оламида ёзилган машҳур тафсир асарлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари, 
қиёсий таҳлили, тафсирларда учрайдиган ихтилофлар, баҳслар, уларнинг 
аҳамияти, муфассир билиши лозим бўлган илмлар ва Мовароуннаҳрда зилган 
тафсирларнинг ўзига хосликлари каби масалалар ўрин олган. Шунингдек 
тафсир илми асослари, тафсирда қўлланиладиган атамалар ва улар ўртасидаги 
фарқ ва ўхшашликлар, тафсир қилишда билиш ва сақланиш зарур бўлган 
илмлар каби мавзулар ҳам ўқувчининг билимини мукамаллаштиришда қўл 
келади. 
Ўқув қўлланма бугунги кунда мусулмон дунёсида машҳур бўлган 
тадқиқотлар, дарсликлар, монографиялар, жумладан, Тоҳа Обидиннинг “ат-
Таҳрир фи усулит тафсир” китоби
1
асосида тайёрланди. Айтиш керакки, 
олимларимизнинг “Қуръоншунослик”, “Қуръон ва тафсир илмлари” номли 
қўлланмалари чоп этилган эди
2
. Ушбу қўлланма эса, “Тафсир илмига кириш” 
номи билан илк бор нашрга тақди этилди. 
Қўлланма Исломшунослик таълим йўналиши, диний таълим 
муассасаларидаги тафсир билан боғлиқ фанлар ҳамда соҳада тадқиқот олиб 
борувчилар, қолаверса мавзуга қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган. 
1
Тоҳа Обидин Ҳамад. Ат-Таҳрир фи усулит тафсир. – ад-Даммом: Мактабатул мутанаббий, 2014. 
2
Қуръон илмлари / Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. – Т.: “Hilol-Nashr” нашриёти, 2013; Обидов Р. 
Қуръон ва тафсир илмлари. – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2003; 
Қуръоншунослик (ўқув қўлланма) / тузувчи: А.Абдуллаев; масъул муҳаррир: З.Исломов. – Т.: “Тошкент 
ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011; Қуръоншуносликка оид илмлар (матн) / 
А.Абдуллаев ва бошқалар; масъул муҳаррир: И.Усмонов. – Т.: “Мовароуннаҳр”, 2016. 




Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish