2. Тафсиршуносликда қўлланиладиган тафсир, таъвил, тадаббур,
истинбот сўзлари.
3
Тадвин даврида китоблар ёзилиши бошланган ва кўплаб асарлар битилган даврга айтилади. Тахминан
ҳижрий учинчи асрлардан бошланган.
4
Эъроб араб тили наҳв (синтаксис) илмига тааллуқли атама бўлиб, унда жумладаги сўзларнинг охирги
ҳаракатлари: фатҳа, кассра, дамма бўлиши ўрганилади. Бу билан ушбу сўзларнинг гапнинг биринчи ёки
иккинчи бўлаклари – гапнинг эгаси (мубдтадо ёки фоил), кесими (хабар) ёки иккинчи гап бўлаклари саналган
тўлдирувчи (мафъул), ҳол кабилар аниқланади.
5
Қуръони каримнинг маъноларига далолат қилувчи, ундан ҳукм истинбот
қилиш, мақсадларини англаш борасида бир нечта муайян сўзлар ишлатилган.
Булар тафсир, таъвил, тадаббур, истинбот сўзларидир. «Тафсир» сўзининг
келиб чиқиши борасида икки хил қараш мавжуд. Биринчиси, у фаср сўзидан
олинган бўлиб, баён қилиш, очиш ва изоҳлаш маъноларини беради.
Иккинчиси, очиш маъносидаги сафар (сафар) сўзининг ўзгарган шаклидан
олинган. Яъни с ҳарфи билан ф ҳарфининг ўрни алмашган саналади. Бироқ
айрим олимлар ушбу фикрни қўллаб-қувватламаганлар.
“Тафсир” сўзи Қуръони каримда кўпроқ учрагани боис ундан Қуръон
маънолари изоҳи тушуниладиган бўлиб қолинган. Ушбу сўзга олимлар
томонидан кўплаб таърифлар берилган. Жумладан, Ибн Жузай (ваф. 741/1341)
айтади: «Тафсир сўзининг маъноси – Қуръонни шарҳлаш, маъноларини баён
этиш, чиройли ёритиш ёки унга ишора қилиш кабилар».
Абу Ҳайён ал-Андалусий (ваф. 745/1344) ўз тафсирининг муқаддима
қисмида: «У Қуръон лафзларини қандай талаффуз қилиш, унинг мазмуни,
жумла ва сўз ҳукмлари, таркиб ҳолатидаги маънолари ўрганиладиган илмдир»
деб тафсир илмини шарҳлайди.
Имом аз-Заркаший (ваф. 794/1392) айтади: «У Аллоҳ таолонинг
Пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тушган Китоби
тушуниладиган, унинг маънолари баён этиладиган, аҳком ва ҳикматлари
чиқариладиган илмдир». Абул Ҳусайн ал-Журжоний (ваф. 816/1413): «Оят
маъноларини ва мақсадини, қиссаларни, аниқ далолат қиладиган лафзлар ила
нозил бўлиш сабабларини изоҳлаш», деб таърифласа, Муҳйиддин ал-
Кофижий (ваф. 879/1474) эса: «Тафсир урфда Қуръон маъноларини очиб
бериш ва мақсадни баён этиш», деб таъриф беради.
Аз-Зарқоний: «У Қуръони каримнинг барча ҳолатлари бўйича Аллоҳ
таоло кўзлаган мақсадни инсон тоқати етганича ўрганиладиган илмдир», деб
айтади. Ибн Ошур эса: «У Қуръон лафзлари маънолари баён этиладиган ва
ушбу маънолардан қисқа ёки кенг тарзда тушуниладиган илмга қўйилган
исмдир» деб изоҳлайди.
Ушбу таърифларга хулоса қилиб айтиш мумкинки, «Тафсир илми
Қуръони карим маънолари, ундаги сир ва ҳикматларни инсон тоқати етганича
баён этадиган илмдир».
“Таъвил” сўзи авл (аслига қайтиш)дан олинган бўлиб, аввалал калома ва
тааввалаҳу дейилганда фикрлади, ўйлади, тафсир қилди ва гапирувчининг
мақсадига қайтди маъносини англатади. Баъзилар бу сўзни иёла (сиёсат)дан
келиб чиққан деб, маъноси – сўзни бошқариб, ўз жойига қўйди, бўлади
дейдилар. Умумий маъноси эса, бирор нарсани илмий ва амалий жиҳатдан ўз
мақсадига қайтариш мазмунини англатади. Ушбу сўзнинг илмий жиҳати ўша
нарсани асли, далолати ва тўғри фаҳмига қайтариш орқали бўлса, амалий
жиҳати уни адо этиш ва бажариш билан бўлади.
Ўз даврида салафи солиҳлар таъвил сўзини икки хил маънода
қўллаганлар. Биринчиси, таъвил ва тафсир сўзларидан бир хил маънони
тушунганлар. Масалан, Абул Аббос Аҳмад ибн Яҳё «Таъвил ва тафсир бир
6
маънода» дейди. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам)нинг Ибн Аббосга «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қил ва унга таъвилни
ўргат» деб қилган дуоларидаги таъвил тафсир маъносини ҳам англатади.
Иккинчиси, таъвилдан ўша сўзнинг ҳақиқати ва асл моҳиятини
тушунганлар. Масалан, Юсуф сураси 100-ояти –
ْاوُّرَخَو ِشْرَعْلا ىَلَع ِهْيَوَبَأ َعَفَرَو
اَهَلَعَج ْدَق ُلْبَق نِم َياَيْؤُر ُليِوْأَت اَذـَه ِتَبَأ اَي َلاَقَو ًادَّجُس ُهَل
ْدَقَو ًاّقَح يِّبَر
مُكِب ءاَجَو ِنْجِّسلا َنِم يِنَجَرْخَأ ْذِإ يَب َنَسْحَأ
َّشلا َغزَّن نَأ ِدْعَب نِم ِوْدَبْلا َنِّم
َّنِإ يِتَوْخِإ َنْيَبَو يِنْيَب ُناَطْي
َّنِإ ُءاَشَي اَمِّل ٌفيِطَل يِّبَر
ُميِكَحْلا ُميِلَعْلا َوُه ُه
{
011
}
«(Кейин, Мисрга кириб Юсуфнинг саройига келганларидан сўнг) у ота-
онасини ўзининг тахтига чиқарди ва улар (яъни ота-она ва оға-икилари
Юсуфга) сажда қилган ҳолларида йиқилдилар. У деди: «Эй отажон, мана шу
қирқ йил илгари кўрган тушимнинг таъвили (таъбири ва ҳақиқати)дир.
Парвардигорим уни рост қилди»даги таъвили сўзидан асл ҳақиқати маъноси
тушунилади. Худди шу тарзда Каҳф сурасининг 82-ояти –
ارْبَص ِهْيَلَّع عِطْسَت ْمَل اَم ُليِوْأَت َكِلَذ يِرْمَأ ْنَع ُهُتْلَعَف اَمَو
«Мен бу (ишларнинг биронтасини) ўз-ўзимча қилганим йўқ. Мана шу сен
сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвилидир», Аъроф сураси 53-
ояти –
ْأَت َّلاِإ َنوُرُظنَي ْلَه
اَنِّبَر ُلُسُر ْتءاَج ْدَق ُلْبَق نِم ُهوُسَن َنيِذَّلا ُلوُقَي ُهُليِوْأَت يِتْأَي َمْوَي ُهَليِو
ُلَمْعَن اَّنُك يِذَّلا َرْيَغ َلَمْعَنَف ُّدَرُن ْوَأ اَنَل ْاوُعَفْشَيَف ءاَعَفُش نِم اَنَّل لَهَف ِّقَحْلاِب
«Улар эса (бу Китобнинг) таъвил-оқибатини (яъни ундаги оятлар ҳақ
эканлиги исботланишини) кутадилар, холос. Унинг таъвили келадиган кунда
илгари
уни
унутган
(яъни
ундан
юз
ўгирган)
кимсалар:
«Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар, энди
бизни оқлайдиган оқловчилар бормикан ёки қилиб ўтган (ёмон)
ишларимиздан бошқа (эзгу) амалларни қилиш учун (яна дунёга)
қайтарилармиканмиз», деб қоладилар», Юнус сураси 39-ояти –
ُهُليِوْأَت ْمِهِتْأَي اَّمَلَو ِهِمْلِعِب ْاوُطيِحُي ْمَل اَمِب ْاوُبَّذَك ْلَب
«Йўқ! Улар Қуръон илмини эгалламасдан ва уларга унинг таъвил-
моҳияти аён бўлмасдан туриб «ёлғон» дедилар»даги таъвил сўзларидан ҳам
бўлиб ўтган ишларнинг асл ҳақиқати тушунилади.
Ҳадисларда ҳам таъвил шундай маънода ишлатилганини кўриш мумкин.
Имом Бухорийдан Наср сураси 3-ояти –
اباَّوَت َناَك ُهَّنِإ ُهْرِفْغَتْساَو َكِّبَر ِدْمَحِب ْحِّبَسَف
«Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай
«шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни
қабул қилгувчи бўлган зотдир» тафсири борасида ривоят қилинган ҳадисда
Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам) руку ва саждада «Субҳанака аллоҳумма Раббана ва биҳамдика
аллоҳуммағфирли», деб кўп айтиш билан таъвил қиларди».
Юқорида айтилган ушбу сўзлар таъвил борасидаги салафи солиҳларнинг
тушунчаси билан боғлиқ эди. Бироқ кейинчалик таъвилни турлича
7
тушунадиганлар пайдо бўлди. Улардан баъзилари сўзларни тўғри таъвил
қилсалар, баъзилари нотўғри таъвил қилдилар. Муҳаммад аш-Шанқитий (ваф.
1393/1973) “таъвил” сўзига изоҳ бериб айтади: «Усул олимлари наздида
таъвил уч ҳолатдан бирига боғлиқ бўлади. Биринчиси, саҳиҳ таъвил бўлиб,
сўзнинг зоҳиридан аниқ далил далолат қилиб турадиган маъно олинади. Бунга
мисол тарзда ҳадисдаги: «Қўшни яқинликка ҳақлироқдир» сўзи мисол
келтирилади. Бу ердаги тўғри таъвил унинг шуфъатдаги ҳаққидир. Иккинчиси
ҳақиқатдан узоқ таъвил бўлиб, бирор бир сўзнинг маъноси ҳақида тўғри деб
ўйлаб, фикр билдиради, бироқ ушбу асл маънодан узоқ бўлади. Учинчиси эса,
асло далили йўқ, ботил таъвилдир»
5
.
Тадқиқотчи олимлар тафсир билан таъвил ўртасидаги фарқ масаласига
ҳам тўхталиб, аслида таъвилнинг икки маъноси бўлиб, уларнинг биринчиси бу
тафсирнинг айни ўзи саналади, иккинчиси, бирор нарсани аслига қайтариш
ҳисобланади. Буларнинг ўртасидаги фарқ ҳам айнан ушбу иккинчи маъно
билан боғлиқ бўлиб, ушбу фарқ ҳам маълум бир жиҳатларга тааллуқли
холосдир. Ушбу фарқлар қуйидагилардир:
1) Тафсир таъвилдан кўра маъноси кенгроқ бўлиб, тафсир лафз ва
сўзларда кўпроқ ишлатилса, таъвил жумлаларда кўпроқ ишлатилади. Масалан,
тушлар таъвили каби. Илоҳий китобларда кўпроқ таъвил сўзи ишлатилса,
тафсир илоҳий ва илоҳий бўлмаган китобларда ҳам қўлланилаверади;
2) Тафсир фақатгина бир маънони баён қилса, таъвил кўзда тутилган
турли маънолардан бирини ифодалайди. Имом ал-Мотуридий айтади:
«Тафсир бу – Аллоҳнинг мақсади манашу дейиш ва Аллоҳ бундан шуни
кўзлаган деб гувоҳлик бериш. Агар ушбу маънонинг далили бўлса, ушбу
тафсир тўғри бўлади, аксинча бўлса, ақлий тафсири номақбул саналади.
Таъвил эса, қатъий айтмаган ва Аллоҳга гувоҳлик бермаган ҳолда эҳтимолли
маъноллардан бирини мақбул санашдир»;
3) Тафсир ривоятларга, таъвил эса дироятга боғлиқ бўлади. Муфассир
олим ал-Хозин (678-741/1280-1341) айтади: «Тафсир билан таъвилнинг фарқи
шуки, тафсир нақлга, таъвил эса, соғлом фикрга таянади».
Тафсирга мисоллар: Ҳужурот сураси, 9-ояти –
ِناَتَفِئاَط نِ اَو
اَمُهَنْيَب اوُحِلْصَأَف اوُلَتَتْقا َنيِنِمْؤُمْلا َنِم
...
{
9
}
«Мўминлардан икки тоифа бир-бирлари билан урушсалар уларнинг
ораларини ислоҳ қилинглар»да Авс ва Хазраж қабилалари; Фотиҳа сураси 7-
ояти – «Уларга ғазаб қилинмаганлар ва залолатга кетмаганлар»да яҳудий ва
насронийлар;
Бақара сураси 207-ояти –
َنِمَو
ِتاَضْرَم ءاَغِتْبا ُهَسْفَن يِرْشَي نَم ِساَّنلا
ِهّللا
َو
ُهّللا
{ ِداَبِعْلاِب ٌفوُؤَر
712
}
«Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги йўлида ўз жонини берадиган зотлар
ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамхўр, меҳрибондир»да у Суҳайбдир;
Лайл сураси 17-ояти –
5
Бунга мисол тарзида шиаларнинг қуйидаги ботил таъвиллари келтирилади: Бақара сурасидаги «Аллоҳ
сизларга сигир сўйишни буюрмоқда» оятини улар инсон деб таъвил қиладилар.
8
اَهُبَّنَجُيَسَو
{ ىَقْتَْلْا
02
}
«У (дўзахт)дан ўзини сақлар»да Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)
кўзда тутилган, деб тафсир қилинган.
Таъвилга мисоллар: Тавба сураси 41-ояти –
ْمُكِسُفنَأَو ْمُكِلاَوْمَأِب ْاوُدِهاَجَو ًلااَقِثَو ًافاَفِخ ْاوُرِفْنا
ِليِبَس يِف
ِهّللا
{ َنوُمَلْعَت ْمُتنُك نِإ ْمُكَّل ٌرْيَخ ْمُكِلَذ
10
}
«(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда чиқингиз»да ёлғиз ёки
кўпчилик бўлиб, ғайрат ёки дангасалик билан, камбағал ёки бой ҳолда, ёш ёки
қария ҳолда, пиёда ёки отда, оилали ёки оласиз бўлса ҳам каби таъвиллар
берилади. Ушбу таъвил қилинган маъноларнинг ҳаммаси ҳам қабул қилинади.
Чунки оятда кўзда тутилган маъно қийинчилик ёки осончиликда бўлса ҳам
чиқишга буюрилган.
4) Айтиладики, тафсир илми одамлар учун таъвил илми эса, Ҳаққ учун
дейилади. Бу ҳақда Қуръонда: «Унинг таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса
билмас» дейилади.
Демак, таъвил тафсирдан кенгроқ тушунчадир, ҳар бир таъвил қилувчи
муфассирдир, бироқ ҳар бир муфассир таъвил қилувчи бўла олмайди. Ҳар
иккисининг ўз ўрни бор: тафсир биринчи даражада бўлса, таъвил иккинчи
даражададир.
Қуръонни англаш ва маъносини тушуниш билан боғлиқ яна бир тушунча
Do'stlaringiz bilan baham: |