Мавзуий тафсирнинг учта тури бўлиб, улар таркибида ҳам янги қисмлар
шаклланган. Жумладан:
- Қуръон истилоҳларига бағишланган мавзуий тафсирлар. Тадқиқотчи
Қуръонда келган бир сўзни олиб, у сўз қўлланилган барча оятларни жамлайди,
луғатшунослик нуқтаи назаридан, яъни сўз ўзаги, келиб чиқиши ва
117
маъноларини бафуржа таҳлил қилади.
Аслида тафсирнинг ушбу тури ашбоҳ ва назоир (ўхшаш ва яқин сўзлар)
билан бир хил саналади. Бироқ ашбоҳ ва назоир қисмида танлаб олинган бир
сўзнинг ҳар бир жойда келиши очиб берилмайди ва шу жиҳатдан у “лафзий
далолат”га ўхшаб қолган. Замонавий тадқиқотчилар эса, бир сўзнинг турли
жойлардаги далолат қиладиган маънолари, маънолардаги фарқларни бир-
бирига яқинлаштириш ва шунга қараб мувофиқлаштирилишга ҳам катта
эътибор қаратганлар.
Мавзуий тафсирнинг шу тарзда кенг ривожландики, тадқиқотчилар бир
сўзни олиб, унинг турли жойлардаги қўлланилиш маънолари бир-бирига
мувофиқлаштирилди ва шу йўл билан янги маънолар ҳам кашф қилинди.
Чунки Қуръонда келган сўзнинг ўзида бир нечта маънолари бор, энди бир
сўзнинг турли жойларда келган бошқа маъноларини бирлаштириш орқали
Қуръоннинг мўъжизакорлиги янада очилади.
Бундай тафсир турларидан қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
Муҳаммад Абдураҳмон ар-Ровийнинг “Калиматул ҳақ фил Қурънил
карим”;
Доктор Носир Умарнинг “ал-Аҳд вал мисоқ фил Қуръонил карим”;
Доктор Аҳмад Ҳасан Фарҳоннинг “ал-Уммату фи далолатиҳал арабия
вал Қуръония”;
Доктор Муҳаммад Жамил Ғозийнинг “ал-Ҳамду фил Қуръонил карим”;
Доктор Муҳаммад аш-Шарқовийнинг “Тааммулот ҳавла васоилил идрок
фил Қуръонил карим: “ал-ҳисс вал ақл вал қалб вал лисан вал фуод”;
Доктор Юсуф ал-Қарзовийнинг “ас-Сабр фил Қуръонил карим”;
Маҳдий Алломнинг “ал-Авф фил Қуръонил карим”;
Салоҳ Абдулфаттоҳ ал-Холидийнинг “ат-Тафсир ват таъвил фил
Қуръонли карим” каби асарлар.
- Қуръон мавзулари бўйича тафсирлар. Бунда бир мавзу доирасидаги
оятлар шарҳланади, ундаги сўзларнинг турлилиги, улар ўртасидаги фарқлар
очиб берилади. Баъзилар уни “Лафзда ёки моҳиятда бир мавзуга тааллуқли
суралардаги турли оятларни жамлаш ва шарҳлаш”, деб айтганлар.
Тафсирнинг ушбу турида муфассир асосан бир мавзу доирасидаги
оятларни шарҳлайди, қироатлар, эъроб ва балоғат жиҳатларига зарурат
миқдоридагина мурожаат қилади холос. Шунингдек бундай тафсир турлари
мавзуий тафсирлар ичида энг кенг тарқалгани ва Қуръон истилоҳларига
бағишланган китоблардан кўра мазмунан кенгқамровлироғи саналади. Мазкур
турга кирувчи тафсирлар қадимда ҳам ҳозирда жуда кўпдир. Жумладан,
эъжозул Қуръон, носих ва мансух, аҳкомул Қуръон, амсолул ёки қисасул
Қуръон, жадалул Қуръон, Қуръонда қасам ва бошқаларнинг барчаси мавзуий
тафсирнинг дастлабки босқичидаги китоблардан ҳисобланади. Бугунги кунга
келиб эса, юқоридагиларга ижтимоий, иқтисодий, сиёсий каби мавзулар
қўшилди. Буни қўйидаги китоблар мисолида ҳам кўриш мумкин:
Маҳмуд Ғарибнинг “ал-Мол фил Қуръон”;
118
Муҳаммад Абдуллоҳ Даррознинг “Дастурул ахлоқ фил Қуръон”;
Маҳмуд Васфийнинг “ал-Қуръон ват тибб”;
Тоҳа Обидин Тоҳанинг “ал-Усасул аскария фил Қуръон” ва бошқалар.
Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, Қуръони карим жуда ҳам кўплаб
мавзуларни ўзида қамраб олганки, улар бир нечта жойларда такрор-такрор
учрайди. Худди шунингдек бир тарихий воқеа бир нечта сурада такрорланади.
Фақатгина, Каҳф, Зулқорнайн, Фил воқеаларининг ҳар бири фақатгина битта
сурада баён қилинган.
- Қуръон сураларининг мавзуий тафсирлари. Бунда бир сурада келган
мавзу ажратиб олинади ва ушбу мавзу мазкур сура доирасида атрофлича
ёритилади. Ушбу тафсир услубининг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
бир сурада келган биргина мавзу ажратиб олиниб, шарҳланади ва бошқа
сураларга тегилмайди;
бир нечта сураларда кўп бора учраган, бироқ муайян сурадагина
атрофлича ёритилган мавзулар ажратиб олинади ва шарҳланади. Масалан,
ваҳдоният (Аллоҳнинг ёлғизлиги) масаласи Қуръони каримнинг кўп
жойларида учрайди, шу билан бирга Анъом сурасида кенг ва бафуржа
тўхталинади. Демак, ушбу сурадагиси олиниб, тафсир қилинади;
фақат бир сурада учрайдиган мавзуларгина олиниб, тафсир қилинади.
Масалан, Бақара сурасидаги Бани Исроил, Каҳф сурасидаги икки боғ эгалари,
Луқмон сурасидаги Луқмон насиҳати каби тарбиявий аҳамиятга эга бўлган
ҳамда ушбу суралардагина учраган воқеалар тафсир қилинади;
тадқиқотчи Қуръондаги сурани алоҳида ўрганади, у ердаги бир қанча
мавзулар орасидан биргина мавзуга чуқурроқ кириб боради ва бошқа
мавзулари ичидан унинг аҳамиятини очиб беради ҳамда ўқувчига битта ва
мукаммал бўлган мавзуни тақдим этади
39
.
Ушбу услубда ёзилган тафсирлардан қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
Доктор Иброҳим ал-Кайлонийнинг “Тасаввурул улуҳия камо таъризуҳу
суратул Анъом”;
Доктор Абдулмунъим аш-Шафиънинг “Намузаж минал ҳазоратил
Қуръония фи суратир Рум”;
Камол Муҳаммад Исонинг “Қазоёл маръати фи сурати “Қоф”;
Муҳаммад Рағибнинг “Суратул Воқеа ва манҳажуҳа фил ақоид” каби
асарлар.
Мавзуий тафсирнинг аҳамияти нимада, деган савол туғилиши табиийдир.
Дарҳақиқат, мавзуий тафсирнинг бугунги кунда бир қатор муҳим жиҳатлари
мавжуд. Жумладан:
- тадқиқотчиларни Қуръондаги маълум бир мавзу доирасида тадқиқ
қилишларига қизиқтириш, уларнинг ҳар бир соҳа вакиллари эҳтиёжини
тортадиган янгича қарашларни ўрганишга жалб қилиш;
39
Эсдан чиқармаслик лозимки, сурада бир нечта мавзулар кўтарилган бўлади, бироқ тадқиқотчи қайси
мавзуни муҳим санаган бўлса, уни ёритиб беради. Шарти шуки, тадқиқ қилувчи ушбу мавзуни асосий эканини
қаноатлантирадиган даражада тақдим эта олиши керак.
119
- бугунги кун талаблари ва илмий янгиликлари асосида Қуръоннинг
мўъжизакорлигини кўрсатиш;
- тарбиявий, иқтисодий, илмий-назарий каби жиҳатлардан Қуръонни
ўрганиш мумкинлигига эътиборни қаратиш;
- таҳлилий, муқорин, ижмолий тафсирларда кенг ўрганилмай қолиши
мумкин бўлган Қуръон мавзуларини алоҳида ажратиб олган ҳолда ўрганиш;
- Қуръонда келган мавзуларни яхши англамаслик натижасида пайдо
бўладиган айрим нотўғри ва нуқсон қарашларни маълум бир мавзу доирасида
кенг ёритиш;
- мусулмонларнинг эҳтиёжи туғиладиган мавзулар доирасида етарлича
билимларни шакллантириш ва бу орқали ислом илмларига оид кутубхонани
бойитиш кабиларни айтиш керак.
Мавзуий тафсирлар алоҳида тадқиқ қилинган қуйидаги муҳим
китобларни санаб ўтиш мумкин:
Доктор Мустафо Муслимнинг “Мабоҳис фит тафсирил мавзуий”;
Доктор Аҳмад ал-Кумийнинг “ат-Тафсирул мавзуий лил Қуръон”;
Доктор Абдуссаттор Фатҳуллоҳ Саиднинг “ал-Мадхал лит тафсирил
мавзуий”;
Доктор Зоҳир Ивозий ал-Алмаийнинг “Диросот фит тафсирил мавзуий”;
Доктор Зиёд Халил ад-Дамғоннинг “ат-Тафсирул мавзуий ва
манҳажиятул баҳс фиҳи”;
Доктор Салоҳ Абдулфаттоҳ ал-Холидийнинг “ат-Тафсирул мавзуий
байнан назарияти ват татбиқ”;
Доктор Абдулжалил Абдурраҳимнинг “ат-Тафсирул мавзуий лил
Қуръон фи кафатай мизон”;
Доктор Абдулҳай ал-Фармовийнинг “ал-Бидоя фит тафсирил мавзуий”;
Доктор Аҳмад Раҳмонийнинг “ат-Тафсирул мавзуий назариятан ва
татбиқан”;
Доктор Зайд Умар Абдуллоҳ ал-Ийснинг “ат-Тафсирул мавзуий ат-
таъсил ват тамсил».
Do'stlaringiz bilan baham: |