131
ҚУРЪОНДАГИ ҒАРИБ СЎЗЛАР, МУНОСАБАТ ИЛМИ
Режа:
1. Қуръони карим калималари ва ғариб сўзларни ўрганиш.
2. Оятлар орасидаги муносабат (боғлиқликлар)ни ўрганиш.
3. Оят ва сураларнинг ом (умумий) маънолари.
4. Оятлардаги шариат ҳукмлари (эътиқодий, фиқҳий, ахлоқий)ни
ўрганиш.
5. Оятлардан фойда ва латиф маъноларни олиш.
Мавзунинг ўқув мақсади: Ушбу мавзу орқали Қуръондаги сўзлар ва ғариб
калима-сўзлар, оятларнинг бир-бирига мутаносиблиги, оят ва суралардаги
умумий маънолар, шариат ҳукмлари ва оятлардан олинадиган фойда ва
латиф маънолар бўйича тафсир илмига доир тасаввурлар ўқувчида
шакллантирилади.
Таянч иборалар: калима, ғариб сўз, оятлар орасидаги муносабат, ом
(умумий), шариат ҳукмлари, эътиқод, фиқҳ, азлоқ, фойда, латиф маънолар,
таржиҳ.
1. Қуръони карим калималари ва ғариб сўзларини ўрганиш.
Қуръони карим сўзлари ва ғарибларни ўрганиш илми орқали оятларда
келган қийин сўзлар англанади ва Яратувчининг каломи тушиниш имконияти
пайдо бўлади. Шу сабаб уни алоҳида ўрганишга эҳтиёж туғилади. Қуръондаги
ғариб сўзлар дейилганда, баъзи инсонлар учун тушунарсиз, кам
ишлатиладиган сўзлар бўлиб, уларни англаб олиш учун қўшимча ёрдам ва
фикрга эҳтиёж туғилади. Шундан келиб чиқиб, Қуръондаги ғариб сўзлар
булар – ўта кам ёки умуман фойдаланилмайдиган сўзлар эмас, балки гўзал ва
мукаммал калималар бўлиб, бироқ уларни тилшунослар турли даражада
тушунадилар. Чунки баъзи оятлардаги сўзларнинг дастлабки маъноларини
билмай уни тушуниш қийин бўлади. Масалан, Маориж сурасининг 36-37-
оятлари –
َنيِعِطْهُم َكَلَبِق اوُرَفَك َنيِذَّلا ِلاَمَف
{
63
ِنَعَو ِنيِمَيْلا ِنَع }
{ َنيِزِع ِلاَمِّشلا
63
}
«Бас, (эй, Муҳаммад!) бу кофир кимсаларга не бўлдики, Сиз томонга
қараб чопурлар, ўнг ва сўлдан, тўда-тўда бўлиб?!»даги «чопурлар» (муҳтиийн)
ва «тўда» (изин) сўзларининг маъноларини билмай туриб, ушбу икки оятни
тушуниш мумкин эмас.
Ушбу илмнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, бу борада алоҳида китоблар
ёзилган. Жумладан, «ал-Муфрадот фи ғарибил Қуръон» китобида Роғиб ал-
Исфаҳонийнинг қуйидаги гаплари келтирилади: «Муфассирга керак
бўладиган дастлабки илм лафзлар маъноларини билиш илмидир. Бундан ҳам
олдин сўзларнинг маъноларини билиш талаб этилади. Уларни англамай туриб,
Қуръонни англамоқ амри маҳолдир».
Бу борада Абу Ҳайён ал-Андалусий ўзининг тафсир китобида айтади:
132
«Ушбу китобимда дастлаб оятларнинг сўзларини луғат, наҳв илми асосида
изоҳладим. Агар бир сўзнинг икки ёки ундан кўп маънолари бўлса, уларни
биринчи ўринда келтириб олдим ва муносиб келадиганларини ажратиб,
уларни тафсир қилишга киришдим».
Абу Ҳайён ал-Андалусий ўз фикрини давом эттириб, сўзларнинг
маъноларини билган муфассирга тафсир илми очилишини қуйидагича
таъкидлайди: «Таркиб илмидан олдин сўзларнинг маъно ва ҳукмларини
билган, уларнинг маъноларини ажрата оладиган муфассир қийинчиликка дуч
келмайди. Аслида одамлар бу борадаги билимлари турлича бўлгани сабабли
ҳам улар ўртасида турли қараш ва фикрлар пайдо бўлган».
Имом Суютий: Муфассир Қуръонни шарҳлашда биринчи ўринда
қиладиган ишларини зикр қилиб, «Дастлаб лафзий илмларни ёритиш, бунда
ҳам биринчи навбатда сўзларнинг шарҳига киришади, уларни луғат, сарф ва
иштиқоқ илмлари асосида изоҳлайди», дейди.
Муфассир сўзларнинг маъноларини ўрганишда олимлар томонидан
белгилаб берилган қоидалардан ташқарига чиқиб кетмаслиги, агар бирор
сўзнинг маъносида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёки
саҳобалардан ривоят келган бўлса, ундай ҳолда луғавий маъноларга ўтиб
кетмаслиги зарур бўлади. Имом Табарий ва бошқа олимлар ҳам бирор сўзнинг
маъносини тафсир қилсалар унга саҳобалар ва тобеинларнинг ривоятларини
келтирардилар. Агар луғат олимларининг фикрларига мурожаат қилишга
тўғри келиб қолса ҳам, унда уларнинг ичидан машҳур ва маълум сўзларни
олардилар. Чунки сўзлар гоҳида турли маъноларда қўлланилади, бу ҳолда
гапнинг тузилиши ва гап ҳолатига қараб ўша маънолардан энг муносиби
танлаб олинади. Бунда эса араб шоирларининг шеърлари қўл келарди.
Шеърларда ўша сўзнинг энг кўп ишлатилиши ва муносиб маъноси очиб
бериларди. Муфассир ҳам ўз навбатида шеърлардан маъно олишга ҳаркат
қилади. Агар сўзнинг шариат ва луғатдаги маънолари бир-бирига зид келиб
қолса, у ҳолда шариатга мувофиқ келадиган маъно олинади ва шунга яраша
далиллар келтирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фақиҳ олимлар исмлар уч хил бўлади,
деганлар. Биринчи тури, маъно ва чегараси шариат билан белгиланадиган
солат (намоз), закат (закот) каби исмлар. Иккинчи тури, луғат илми ёрдамида
маънолари белгиланадиган шамс (қуёш) ва қомар (ой) каби исмлар. Учинчи
тури, одамлар урф ва истилоҳида белгиланадиган қабз (олиш) ва маъруф
(яхшилик) каби исмлар. Биринчи тур бўйича Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам)нинг ўзлари солат, закот, сиям, ҳаж, хамр (маст қилувчи) ва шу
каби сўзларнинг Қуръонда келган маъноларини баён қилиб берганлар. Учинчи
тур бўйича Нисо сурасининг 19-ояти «Улар (аёллар) билан (урф бўйича) яхши
муомалада бўлинглар»даги маъруф сўзи одамлар урф ва истилоҳи бўйича
қандай қўлланса унга шундай маъно берилади. Шундай экан, ушбу сўзларга
бошқача маъно бериш асло мумкин эмас. Лекин учинчи тур бўйича шариатда
маънолари баён этилмаган сўзлар борасида уларни ҳар қанча ўрганиш мумкин
ва бу ўз навбатида илмни оширувчи воситалардан саналади.
133
Do'stlaringiz bilan baham: |