Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Оятлардаги шариат ҳукмлари (эътиқодий, фиқҳий, ахлоқий)ни



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

4. Оятлардаги шариат ҳукмлари (эътиқодий, фиқҳий, ахлоқий)ни 
ўрганиш. 
Қуръони карим шариатнинг биринчи ва асосий манбаси бўлгани сабабли 
муфассир оятларни шарҳлашда уларнинг руҳий, ахлоқий, эътиқодий, ҳукмий 
жиҳатларига эътибор қаратиши керак бўлади.
Бу борада бирор бир муфассир ихтилоф қилмаган ва тўлиқлигича қабул 
қилган. Масалан, Ибн Жарир ат-Табарий «Жомиул баён», Абу Мансур ал-
Мотуридий «Таъвилот аҳли сунна», аш-Шанқитий «Азвоул баён» асарларида 
Қуръони каримнинг шаръий жиҳатларига алоҳида урғу берганлар. Имом ал-
Қуртубий ўзининг «ал-Жомиъ лиаҳкомил Қуръон»да бу жиҳатларни алоҳида 
йўналиш сифатида олган. Мулло Жуюн «ат-Тафсиротул Аҳмадия», ал-Кия ал-
Ҳаросий аш-Шофиий номи билан машҳур бўлган Абул Ҳасан ат-Табарий, Абу 
Бакр ал-Жассос ал-Ҳанафий, Абу Бакр ибнул Арабий ал-Моликийлар ўз 
мазҳабларига алоҳида урғу бериб, ҳукмий оятлар бўйча махсус китоблар 
ёзганлар. Бундан ташқари бирор бир мазҳабга алоҳида бағишланмаган, бироқ 
умумий шаръий масалалар баён этилган замонавий тафсир китоблари ҳам 
мавжуд. Масалан, Шайх Муҳаммад Али ас-Саёснинг «Тафсир оятил аҳком», 
Муҳаммад ас-Собунийнинг «Равоиул баён битафсири оятил аҳком» кабиларни 
айтиб ўтиш мумкин.
Натижада ушбу тафсир йўналиши алоҳида бир турга ажралди ва асрлар 
оша ривожланиб борди ҳамда бугунги кунда у «фиқҳий тафсирлар» номини 
олди. Бу йўналиш шунчалик даражада ривожландики, унда фиқҳ ва усулул 
фиқҳ масалаларидан келиб чиқиб, оятлардан истинбот қилишга алоҳида 
эътибор қаратилди, баъзи ўринларда мазҳабларга шунчалик киришиб кетилиб, 
ҳатто баҳсли жойлари баён этилди. Шундан келиб чиқиб, ушбу тафсир тури 
«қиёсий тафсиршунослик» деб ҳам аталди. Тафсирнинг бундай баҳсли 
жойларини ўқийдиган ҳар бир киши фиқҳий масалаларни бирини бошқасидан 
таржиҳ қилиш, афзал эканлигини билиш қоидаларидан ҳам хабардор бўлиши 
керак. Чунки ихтилофли фикрларни ажрата олиш, қарама-қарши қарашларни 
фарқлаш, икки хил жавобли масалаларнинг афзалини олиш, ихтилофли 
47
Алиф, Лам, Мим. Ўша Китобда шак-шубҳа йўқдир. (У) тақводорлар учун ҳидоятдир. Ўша (тақводор)лар 
ғайбга имон келтирадилар, намозларини барпо қиладилар ва Биз ризқлантириб берган нарсалардан инфоқ 
қиладилар. Ўшалар сизга нозил қилинган нарсаларга ва сиздан олдин нозил қилинган нарсаларга имон 
келтирадилар ҳамда охиратга аниқ ишонадилар. Ана ўшалар Роббиларининг ҳидоятларидадир ва ана ўшалар 
нажот топувчидирлар. 


136 
далилларни ўзаро боғлаш буларнинг барчаси қиёслаш орқали бўлади. 
Таққослашни эса, шу соҳа олимлари биладилар.
Имом аз-Заркаший айтади: «Икки ва ундан ортиқ маъноларга эга сўзларда 
ижтиҳод қилиш фақатгина уламоларга тегишли. Олимлар ўз навбатида бунга 
далиллар келтирадилар, фақатгина фикрларининг ўзигагина таяниб 
қолмайдилар. Агар икки маънодан бири равшанроқ бўлса, ўшаниси олинади. 
Фақатгина оятдаги маъно иккинчиси эканлигига аниқ далил бўлса унда 
иккинчиси олинади. Агар иккала маъно ҳам бир хил аҳамиятга эга бўлса-ю, 
бир томонда луғат ва урф-одат далили ҳамда иккинчи томонда шариат далили 
турган бўлса, унда шариат далили бўлган томон олинади. Фақатгина луғат ва 
урф далилининг устунлиги аниқ бўлган ўринларда ўшаниси олинади. 
Масалан, Тавба сурасининг 103-оятида:
ْمِهْيَلَع ِّلَصَو
َكَتَلاَص َّنِإ
َو ْمُهَّل ٌنَكَس
ُهّللا
{ ٌميِلَع ٌعيِمَس
018
}
«Уларнинг ҳақларига дуо қилинг. Зеро дуоингиз уларга таскинлик 
беради», дейилади. Оятдаги дуо маъноси араб тилидаги солла сўзи билан 
ифода қилинган. Солла сўзининг шариатдаги маъноси намоз ўқиш бўлиб, 
ушбу маънони бериш ушбу ўринда мақбул эмас. Шу сабабли, мазкур сўзнинг 
луғавий маъноси олинган.
Агар урф ва луғатдаги маъноси бир келиб қолганда, урфдаги маънони 
олиш авло, чунки урф шариатга яқинроғи ва қоидага биноан шариатга яқини 
олинади. Агар бу иккисини олиш ҳам мумкин бўлмай қолса, буни қуруъ 
сўзининг ҳайз ва поклик учун бир хилда ишлатилиши каби, унда далиллар 
билан ижтиҳод қилинади. Қайси бири устун келса шуниси олинади. Ҳеч 
қайсиниси устун келмаса, икковидан хоҳлаган бирини олиш мумкин. Агар 
икки маъно бир-бирига зид бўлмаса, муҳаққиқ олимлар наздида икки маънони 
ҳам олиш керак. Чунки бу Қуръоннинг мўжизакорлиги ва фасоҳатининг 
белгисидир».
Демак, тафсир илмида икки маънолидан бирини танлаш, таржиҳ қилиш 
илми ҳам ишлатилади. Муфассир тўғри ва далилли маънони олади ва фиқҳий 
масалаларга чуқур киришмай, оят далолат қилаётганига эргашади. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish