Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


ҳадис тўпламлари ёки тафсирга оид асарларини айтиб ўтиш мумкин. Чунки



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

ҳадис тўпламлари ёки тафсирга оид асарларини айтиб ўтиш мумкин. Чунки 
уларда Қуръон тафсирлари ва унга бағишланган махсус боблар бўлган. 
Шунингдек, Жалолуддин ас-Суйутий ҳам муфассирларни тўрт жамоага бўлиб, 
уларнинг иккинчисини муфассирлардан иборат муҳаддислар жамоаси деб 
санайди. Булар ўз ҳадис тўпламларида алоҳида бир боб (китоб)ни тафсирга 
бағишлаган мазкур муҳаддисларни Мовароуннаҳрдан чиққан илк муфассир 
олимлар деб айтишга сабаб бўла олади. 
VIII асрдан бошлаб ҳанафий мазҳаби Мовароуннаҳр ҳудудида 
мустаҳкам ўрин эгаллай бошлаган. Бу мазҳабнинг кириб келишига 
Муҳаммад аш-Шайбонийнинг етук шогирдларидан бири бўлган Абу 
Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий (ваф. 217/832 й.) ва унинг 


147 
издошлари катта замин яратганлар
49
. Олимлар Абу Ҳафс ал-
Кабирнинг илму фазлини юқори баҳолаб, уни «муаллими ислом» 
(ислом дини муаллими) деб аташар экан. Унинг шарофати ила Бухоро 
«Қуббат ал-ислом» (ислом динининг гумбази), у яшайдиган маҳалла 
дарвозаси эса, «Ҳақроҳ» (ҳақ йўл) номини олган
50

Мовароуннаҳрлик муфассирларнинг асосан ҳанафий мазҳабида 
бўлганини алоҳида таъкидлаш зарур. Чунки ушбу мазҳаб бу ҳудудда бир неча 
асрлардан бери чуқур илдиз отган. Кўплаб мовароуннаҳрлик олимлар 
ўзларининг бой илмий асарлари билан мазкур мазҳабнинг янада 
жадаллашувига катта туртки берганлар. 
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, туркий қабилалардан чиққан шоҳ ва 
саркардалар анъанавийлик тарафдори бўлган ҳанафий мазҳабини юқори 
тутиб, турли бидъат ва хурофот аҳлига қаттиқ зарба бериб келганлар. Тахт 
тепасига келган Салжуқийлар 1040 йилда Хуросонни, кейинроқ Эронни 
эгаллаганлар. 1055 йилда эса, Бағдод ҳам уларга таслим бўлган. 1071 йилда 
византиялик император Роман Диогенни мағлуб этгач, туркийлар бутун Кичик 
Осиёни бошқарганлар. Улар Араб халифалиги ерларини эгаллаш баробарида 
ўзлари ҳам исломнинг ҳимоячиларига айлана борганлар
51
. Қорахонийлар, 
Хоразмшоҳлар каби туркий шоҳлар ҳам ўз ҳудудларида ҳанафий мазҳабини 
қўллаб-қувватлаганлар. Мана шу тарзда муфассирлар ҳам бевосита бу 
мазҳабга мансуб бўлаверганлар.
Лекин юртимизда шофиий мазҳабидаги олимлар ҳам бўлганки, улар 
илмнинг кўплаб соҳаларида асарлар яратиб, Мовароуннаҳр илмий муҳитининг 
ривожига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Буларнинг машҳурлари қаторида ал-
Қаффол аш-Шоший (291/904-365/976), Абул Ҳасан Қосим, Имом ат-
Тафтазоний (722/1322-794/1392) сингари олимларни айтиб ўтиш мумкин. 
Бундан ташқари манбаларда уларни тафсир билан ҳам шуғулланганликлари 
қайд қилинган. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, булар ва мазкур 
мазҳабдаги бошқа олимларнинг асарлари юртимиз таълим муассасаларида бир 
неча асрлардан бери тафсир, тил қоидалари каби фанлардан дарслик сифатида 
ўқитиб келинган. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish