Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Оятлар орасидаги муносабат (боғлиқликлар)ни ўрганиш



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. Оятлар орасидаги муносабат (боғлиқликлар)ни ўрганиш. 
Қуръони карим оятлари бир-бири билан, бир оятнинг ўзидан олдинги ва 
кейингиси билан боғлиқлиги масаласи тафсир билан шуғулланувчи киши 
билиши керак бўлган илмлардан саналади. Балки бир оятнинг ўзидаги 
жумлаларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳам ўрганиш ҳам керакки, шунда мазмун 
тўла очилади, маъно ёритилади. 
Имом аз-Заркаший айтади: «Ҳар бир оятни ўрганишда унинг олдинги оят 
билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини, улар ўртасида қандай муносабат 
борлигини тадқиқ қилиш билан билим мукаммал бўлади. Шу каби суралар 
ўртасида ҳам муносабат борки, уларни ўрганиш билан тафсир маъноси 
такомилига етади».
Демак, оятлар орасидаги муносабат, яъни боғлиқлик илмини билиш 
билан мавҳум нарсалар ёрқинлашади, бир нечта эҳтимолли маъноларнинг 
бири аниқланади, ом тушунчалар хосланади, мутлоқ қайдланади. Шундагина 
Қуръон маъноларидан кўзланган мақсадга эришилади. Масалан, Духон 
сурасининг 49-оятида: “Тотиб кўр, албатта сен ўзинг “азиз” ва “мукаррамсан”, 
дейилади. Бир қарашда ушбу оят хитоб қилинаётган шахс ижобийдек 
кўринади. Бироқ ундан олдинги оятларни ўқиган одам, аксинча ушбу 
шахснинг жаҳаннам оловида азобланаётганини англайди. Оятда келаётган 
сўзлар эса, унинг ўз қавми олдида азиз ва ҳурматли эканлигига далолат 
қилади. Чунки Абу Жаҳл ибн Ҳишом ўз қавми орасида бообрўли инсон бўлган 
ва у бу билан доимо фахрланган. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи 
васалламга буни эслатиб, бир неча бор азоб ҳам берган. Мазкур оятда унга 
дўзахт азобидан татиши, у бир пайтлар эътиборли одам бўлгани эслатилмоқда. 
Шундай экан, ушбу илмни ўрганиш муҳим саналади. Тафсир илмини 
ўқитишда муносабат илмини сабаби нузулдан олдин ўрганиш керак бўлади. 
Имом аз-Заркаший айтади: «Одатда муфассирлар китобларини сабаби нузул 
илмидан бошлайдилар. Бироқ улар ўртасида баҳс бор: дастлаб сабаби 
нузулдан бошлаш керакми ёки муносабат илмидан. Бу борадаги хулоса шуки, 
муносабат илми сабаби нузул илми билан ҳамоҳанг тарзда бўлиши керак.
Нисо сураси 57-оятида: «Албатта Аллоҳ сизларга омонатларни ўз эгаларига 
беришларингизни буюради» дейилади. Мазкур оятда сабаби нузулни олдин 
келтириш керак. Чунки бу ерда маъно олдинги оятлар билан боғлиқликдан 
кўра, сабаби нузулни билишда кенгроқ очилади. Олдинги оятларда эса, имон 
келтириб, солиҳ амал қилганлар ҳақида кетади. Демак, бу оятда сабаблар 
мақсаддан олдин қўйилиши керак. Бироқ, умуман олганда, муносабат илми 
олдин келгани мақбул саналади». 
Оятлар ўртасидаги муносабат илми кенг илм бўлиб, баъзилари 
сураларнинг ўзаро боғлиқлиги билан аниқланади, яна баъзилари сура исмлари, 
уларда кўтарилган мавзулар, сураларнинг бошланиш ва тугаши каби бир нечта 
сабаблар билан боғлиқ бўлади. Бироқ биринчи галда, ўқувчи оятлар орасидаги 
муносабат, сўзларнинг тушунчалари, маъно ва ҳукмлари орасидаги 
боғлиқликни ўрганиш керак. Чунки оятлардаги асл масала улар ўртасидаги 


134 
кўзланган мақсаддаги боғлиқликни ёки жумлаларнинг бир-бирига 
боғлиқлигидан келиб чиқиб услубларини билишдир.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish