Шу каби Моида сурасининг 67-ояти – «Эй Расул! Раббингиздан Сизга нозил
қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг
Рисоласини етказмаган бўласиз» ояти аҳли китобларга нисбатан айтилган. Лекин
у Ҳамадонийнинг китобида «Муҳаммад бу оятни ўқигач, Алини ўзининг халифаси
этиб тайинлади» тарзида шарҳланади.
Шиалик мазҳаби акс эттирилган тафсирлар сифатида қуйидагиларни
айтиш мумкин:
- «Тафсир Али ибн Иброҳим ал-Қумий» («Али ибн Иброҳим ал-
Қумийнинг тафсири»);
- Ҳошим ибн Сулаймон ибн Исмоил ал-Ҳусайний ал-Баҳроний (ваф.
1107/1695-96 й)нинг «ал-Бурҳон» («Далил»);
- Муҳсин ибн Муҳаммад ибн Карома ал-Мўътазилий сумма аз-Зайдий
(ваф. 494/1100-01 й.)нинг «ат-Таҳзиб» («Сараланган»);
43
Жаъфарийлар – шиа оқимларидан бири. Ушбу оқим номланиши Жаъфар ас-Содиқ исми билан боғлиқ.
125
2. Исломда вужудга келган 72 тоифанинг қараш ва даъволари.
Даврлар ўтиши билан турли оқим ва тоифалар кўпайиб борди. Улар
асосан ўз шиорларида махфий ёки ошкора тарзда сиёсий, ақидавий, ижтимоий
масалаларни кўтариб чиқдилар. Олимлардан Имом ал-Қуртубий тафсир
китобининг Оли Имрон сураси 103-ояти шарҳида жами 72 та фирқани санаб
ўтади. Жумладан, бу фирқаларни олтига (ҳарурия, қадария, жаҳмия, муржиа,
рофизия, жабария), ушбу олтитани ҳам ўз навбатида 12 тоифага бўлиб, жами
72 тага етказади
44
.
Ҳарурийлар 12 га бўлинадилар. Улардан, азрақийлар – ҳеч кимни мўмин
деб билмайдилар ва қибла аҳлини куфрга ҳукм қиладилар; ибозийлар – ўз
эътиқодига юрганларни мўмин, аксини мунофиқ; саълабийлар – Аллоҳ таоло
қазою қадарни белгиламайди; хозимийлар – имон нималигини билмай,
мавжудотларни имондан узрли; халафийлар – жиҳодни тарк этган эркак ва аёл
кофир; кавзийлар – инсон пок билан нопокни ажрата олмагани сабабли
бошқани ушлаши, тавба ва ғусл қилмагунча бошқалар билан овқатланиши
мумкин эмас; канзийлар – бошқалар лойиқ бўлмагани учун уларга мол
бермаслик, лойиқ кишилар топилгунича, молни ерга кўмиб қўйиш керак;
шамрохийлар – аёлларни райҳонга ўхшатиб, уларни ушлашда зарар йўқ;
ахнасийлар – ўликка ҳеч қандай яхшилик ва ёмонлик ҳам етиб бормайди;
ҳакамийлар – инсонга ҳукм қилдирса кофир бўлади; мўътазилалар – Али ва
Муовия ҳукми бизга номаълум, шу сабаб иккала тоифадан ҳам узоқ бўламиз,
маймунийлар – имом (раҳбар) муҳаббат аҳлимиз розилиги билан тайинланади,
деб айтадилар.
Қадарийлар ҳам ўн иккига бўлинадилар. Аҳмарийлар – бандаларнинг
ишларини уларнинг ўзларига топшириш Аллоҳнинг адолат шартларидан
бири; санавийлар – яхшилик Аллоҳдан, ёмонлик Шайтондан, мўътазилалар –
Қуръоннинг яратилган ва рубубият сифати йўқ; кийсонийлар – амалларнинг
Аллоҳдан ёки бандалардан эканини ва охиратда кишига савоб берилиши ёки
азобланишини билмаймиз; шайтонийлар – Аллоҳ Шайтонни яратмаган;
шарикийлар – куфрдан ташқари ёмон амалларнинг барчаси тақдир қилинган;
ваҳмийлар – бандаларнинг амал, сўз, яхшилик ва ёмонликларининг асли йўқ;
зайдилар – Аллоҳнинг китоблари носих ёки мансух бўлсин уларнинг
ҳаммасига амал қилиш ҳақдир; мусъидийлар – гуноҳ қилиб, тавба қилганнинг
тавбаси қабул бўлмайди; нокисийлар – Пайғамбарга байъат берганлар уни
бузсалар гуноҳкор бўлмайдилар; қоситийлар – Иброҳим ибн ан-Низомнинг
«Аллоҳни нарса деганлар кофир бўлади»
45
деган сўзлари ҳақдир, деб эътиқод
қиладилар.
Жаҳмийлар ҳам ўн икки қисмга бўлиндилар. Мўътилалар – Аллоҳ кўради
деганлар кофир бўлади; марисийлар – Аллоҳнинг аксар сифатлари яратилган;
44
Бундай тақсимлаш бошқа асарларда ҳам учрайди. Қаранг: Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий. Жомиъ ул-
мутун / Таржимон Мирзо Кенжабек. – Т.: Мовароуннаҳр, 2000. – Б. 92; Алимов У. IX-XI асрларда
Самарқандда калом илмининг ривожланиши. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий
нашриёти, 2007. – Б. 141.
45
Аҳли сунна эътиқодига кўра, Аллоҳ бошқаларга ўхшамаган, олти тарафдан холи «шай» (нарса) дейилади.
126
мултазиқийлар – Парвардигор ҳамма жойда мавжуд; воридийлар –
Парвардигорни таниган дўзахтга тушмайди, унга кирган эса абадий чиқмайди;
занодиқийлар – ҳиссий аъзолар (эшитиш, кўриш, ушлаш, таъм билиш,
ҳидлаш) билан билиб бўлмайдиган нарсалар исботлаб бўлинмайдиган
нарсалар, шу сабаб киши ўзи учун Парвардигорни исботлай олмайди;
ҳариқийлар – куфр аҳли ўтда бир маротаба азобланиб, шу ҳолатда қоладилар
ва қайта ўтга солинмайдилар; махлуқийлар – Қуръонни яратилган; фонийлар
– жаннат ва дўзахни фоний бўлади, баъзилари эса яратилмаган; абдийлар –
расулларни инкор этиб, улар ҳакимлар эди; воқифийлар – Қуръон яратилган
ҳам, яратилмаган ҳам эмас; қабрийлар – қабр азоби ва шафоатни мавжуд эмас;
лафзийлар – Қуръон ўқилганда чиқадиган товуш яратилган, дейдилар.
Муржиалар ҳам ўн иккига бўлинади. Торикийлар – Аллоҳ таоло
бандаларига имондан бошқа нарсани фарз қилмаган, имон келтирган хоҳлаган
ишини қилиши мумкин; соибийлар – Аллоҳ таоло бандаларига
хоҳлаганларини қилишга ихтиёр берган; рожиийлар – итоаткорни итоаткор,
гуноҳкорни гуноҳкор дея олмаймиз, чунки уни Аллоҳ белгилайди; солибийлар
– тоат имоннинг қисми эмас; баҳишийлар – имон илмдир, ҳақни ботилдан,
ҳалолни ҳаромдан ажрата олмайдиган киши кофир; амалийлар – имон
амалдир; манқусийлар – имон зиёда ҳам бўлмайди камаймайди ҳам;
мустаснийлар – истисно қилиш имоннинг бир қисми ҳисобланади;
мушаббиҳалар – Яратганнинг қўли ва кўзи инсон аъзолари кабидир;
ҳашавийлар – барча ҳадисларнинг ҳукми бир хил, нақлни тарк этган фарзни
тарк этган каби; зоҳирийлар – қиёс мумкин эмас, деб айтганлар. Бидаийлар
эса, дастлабки бидъатни қилганлардир.
Рофизийлар ҳам ўн икки қисмга бўлинганлар. Алавийлар – пайғамбарлик
Алига тегишли эди, Жаброил фаришта хато қилган; амрийлар – Али
пайғамбарлик ишида Муҳаммаднинг шериги эди; шиалар – Али Муҳаммад
пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) меросхўри ва унинг ишини
давом эттирувчиси, уммат (мусулмонлар) эса, бошқага байъат қилиб, диндан
чиққанлар; исҳоқийлар – пайғамбарлик қиёмат кунига қадар давом этади ва
аҳли байт илмини билган ҳар кимса пайғамбар; новисийлар – Али умматнинг
энг афзали, бошқани ундан афзал кўрган диндан чиқибди; имомийлар – дунёда
доимо ал-Ҳусайн фарзандларидан бири имом бўлиши керак ва имомни
Жаброил фаришта билади ҳамда у вафот этганда, ўрнига бошқани тайинлайди;
зайдийлар – ал-Ҳусайннинг барча фарзандлари намозда имом бўладилар,
улардан бири бўлса, бошқанинг имомга ўтиши жоиз эмас; аббосийлар –
Аббосни бошқалардан кўра халифаликка лойиқроқ; таносихийлар – руҳлар
кўчиб юрадилар, яхши инсоннинг руҳи бахтлилар орасида бўлади; рижъийлар
– Али ва унинг шериклари дунёга қайтадилар ва душманларидан ўч оладилар,
деб биладилар. Лоъинийлар – Усмон, Талҳа, аз-Зубайр, Муовия, Абу Мусо,
Оиша ва бошқаларни лаънатласа, мутараббисийлар – ҳар бир асрда бир
кишини Маҳдий деб ҳисоблаб, танлаб олардилар ва унга бутун ҳукмни
топширардилар. У вафот этса бошқасини топардилар.
Жабарийлар ҳам ўн иккига бўлинганлар. Музтарийлар – одам ҳеч бир
127
ишни қилишга қодир эмас, балки ҳамма нарсани Аллоҳ қилади; афъолийлар –
биз бирор нарса қилишимиз мумкин, лекин унга қудратимиз етмайди, шунинг
учун биз фақат ҳайвонлар каби арқон билан боғланганмиз; мафруғийлар –
ҳамма нарса аллақачон яратилиб бўлинган, ҳозирда ҳеч нарса яратилмайди;
нажжорийлар – Аллоҳ бандаларини уларнинг феълларига яраша эмас, балки
ўз феълига яраша азоблайди; маннонийлар – ҳаёлига нима келса шуни қилиш
шарт, шу сабаб фақат яхшиларини қилиш керак; касбийлар – банда савобни
ҳам иқобни ҳам касб қилмайди; собиқийлар – хоҳлаган амал қилсин,
хоҳламаган амал қилмасин, бахтиёрга гуноҳларнинг, бадбахтга савобларнинг
фойда ва зарари йўқ; ҳуббийлар – Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлган
кимсадан диний арконларга амал қилиш соқит бўлади; хавфийлар – ким
Аллоҳни яхши кўрса, уни Худодан қўрқишига ҳожати йўқ, чунки У зот
маҳбубини хафа қилмайди; фикрийлар – илми зиёда бўлганнинг, шунча
миқдорда ибодати камаяди; хашабийлар – дунё бандалар ўртасида баробар, шу
сабаб улар қолдирган нарсалар ичида ортиқлик йўқ; манийлар – феъл-
ҳаракатнинг барчасини қилишга ўзимиз қодирмиз, деб даъво қиладилар.
Табиийки, мазкур оқим ва тоифалар Қуръонни ҳам ўз ақида ҳамда
қарашларидан келиб чиқиб тафсир қилганлар. Бу ҳам ўз навбатида оятларнинг
турли талқин ва тафсирларининг кўпайишига олиб келган.
Бу каби талқинларга зарба берадиган ас-Суютийнинг «ад-Дур ал-мансур»
номли тафсири ҳам ёзилган. Ал-Мотуридий, ан-Насафий каби ўнлаб
олимларнинг тафсирларида нотўғри талқинларга қарши юзлаб кескин
раддияларни учратиш мумкин.
Академик В.В. Бартольднинг маълумот беришича, ақидада адашганлик
учун биринчи бўлиб жазо қўллаган Халифа Ҳишом (724-743) бўлган. У
қадарийларни доимо таъқиб қилган ва қибтий Ғайлон исмли шахсни ақидада
жуда эркин фикрлаб, ёмонлик Илоҳнинг иродаси билан бўлмайди
46
, дегани
учун унинг қўл ва оёқларини кесишга буюрган. Академикнинг таъкидлашича,
мусулмон оламида бундай таъқиблар кўп бўлган, лекин булар ўрта аср
христиан оламидагига нисбатан кам эди.
Турли оқим ва йўналишлар фаолиятини қаттиқ чеклашга бўлган ҳаракат
Халифа Қодир (991-1031) даврида кучайган. У анъанавий исломни барча учун
мажбурий бўлган давлат дини даражасига кўтарди. Анъанавий ислом
тарафдорлари томонидан расмий эътиқод эълон қилинди ва унга қарши
чиққанлар жазоланиши таъкидланди. Бироқ булар ҳам диндаги бўлинишга
барҳам бера олмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |