128
«исломлаштириш», «исломий бошқарув», «ислом давлати», «ислом омили»
каби дастурлар олға сурилди. Айнан шу даврда дин, ҳатто, Қуръон ва
тафсирларни сиёсийлаштириш ҳолати кучая борди. Айниқса, Сайид Қутб
(1906–1965)нинг «Фи зилал ал-Қуръон» («Қуръон соясида») тафсирида
ғоявий-сиёсий қарашлар кенг ёритилди ва «ал-Ихвон ал-муслимун»
(«Мусулмон биродарлар»)нинг ижтимоий дастурлари асосланди.
«Мусулмон биродарлар» ташкилотининг вакили С.Қутб ҳозирги
замон
ислом экстремизмининг асосчиси, дея тан олинади. Унинг янги «назария»сида
ўзини мусулмон деб ҳисобловчиларнинг аксарияти аслида «мусулмон эмас»,
дунёдаги барча давлатлар «исломга қарши» каби ғоялар илгари сурилди.
Булар қамоқхонада ёзилган мазкур тафсир ва «Маалим фи-т-тариқ» («Йўлдаги
белгилар») номли китобларида баён этилган.
Бу ташкилотнинг асосчиси Ҳасан ал-Банно бу йўналишга 1939 йилдан
бошлаб сиёсий тус берган. Шундан кейин, «Мусулмон биродарлар»: «Аллоҳ –
мақсадимиз, пайғамбар – етакчимиз, Қуръон – конституциямиз, жиҳод – буюк
орзуимиз», деган
шиор асосида фаолият юритиб, «буюк ислом давлати»
қуриш ғоясини асосий мақсад сифатида эътироф этганлар.
Ислоҳотчилик ҳаракатининг йирик вакилларидан бири Муҳаммад Рашид
Ризо ўзининг «Тафсир ал-Манор»ида тарихий, маънавий ва сиёсий
қарашларини ҳам баён этган. У илмнинг маълум бир соҳасидаги
тафсирларнинг кўпайишини Қуръондан кўзланган асл мақсад ва ундаги
илоҳий ҳидоятдан узоқлашиш, дея таърифлаган. Унинг ғоясига кўра, Қуръон
инсон маънавияти ва сиёсатга хизмат қилиши керак бўлган.
Яқин Шарқда бошланган бундай ҳаракат тез орада бошқа ўлкаларга ҳам
ўз таъсирини ўтказди. Натижада ислом дини тарқалган мамлакатларда диний-
сиёсий ҳаракатлар пайдо бўлиб, диний экстремизм муаммосини туғдирди.
Бундай оқимлар истиқлол арафасида Марказий Осиёга ҳам суқилиб кирдилар.
Улар томонидан тарқатилган турли нашрларда Қуръон оятларини ўз
райларига мувофиқ талқин қилиш ҳоллари мавжуд.
Ашурали ўғли Абдували (Мирзаев)нинг 2005
йилда Мадинаи
мунавварада чоп этилган «Тафсир ал-Фурқон – Қуръони карим
маъноларининг ўзбекча таржима ва тафсири» номли китоби ўта мутаассибона
шаклда ёзилган бўлиб, унда ақидавий, фиқҳий, сиёсий хатолар кўп учрайди.
Шунинг учун бу китоб ўзбек тили ўқувчисини ақида ва ғоясини чалкаштириш
ҳамда адаштиришга олиб боради.
Тафсирларга
бир томондан, диний-сиёсий гуруҳларнинг оятларни ўз
қарашларига асосан талқин қилишлари маълум маънода таъсир ўтказган
бўлса, иккинчи томондан, олимларнинг ақида, балоғат, наҳв, тарих, фиқҳ,
тасаввуф каби маълум бир илмларни чуқур эгаллашлари ва ўша
илмнинг
муайян даврда ривож топиб, шу илмларга оид тафсирларнинг ёзилиши сабаб
бўлди. Шу боис айнан бир илмга тааллуқли тафсирлар ҳам ёзилди.
«Ал-Азҳар» шайхи Муҳаммад Сайид ат-Тантовий ўзининг «ал-
Мунтахаб» номли тафсирида шунга мос қуйидаги фикрни айтади: «Тарихда
129
Қуръон ва унинг илмларини ўрганишга бутун умрини бахшида қилган
олимлар кўп бўлган. Бирлари унинг мўъжизакорлиги ҳақида ёзган бўлсалар,
бошқалари ундаги қиссалар, яна бирлари нозил бўлиш сабаблари, Қуръон
ўқиш қоидалари, яна бирлари муҳкам ва муташобиҳ ёки носих ва мансух
оятларни ўрганар эдилар. Макка ва Мадинада туширилган ҳамда Қуръонда
учрайдиган сўзларни тадқиқ қилувчи олимлар ҳам мавжуд бўлган. Шу тарзда
кўпгина уламолар тафсир соҳаси билан шуғулланганлар».
Do'stlaringiz bilan baham: