12 – маъруза.
Транспорт тармоғи протоколлари (Реал вақт режимида ишловчи иловалар учун транспорт протоколлари: RTP ва RTCP)
Режа:
Реал вақт режими протоколлари
Видео оқим турлари
Видео оқимларга хизмат кўрсатиш жараёнлари
IP сифатларини таминлаш воситаларидан бири захираларни саклаш протоколидан фойдаланиш ҳисобланади. (RSVP) RSVP ёрдамида мультимедиа дастурлари мавжуд тармоқ протоколлари бирининг (жумладан, IP шаклида) воситасида махсус хизмат сифатини талаб этиши мумкин. RSVP протоколи маъмум микдордаги маълумотларни телефон сўзлашувлашувлар иштирокчиларини боғлаётган Ҳар бир компьютер ёки тугун орқали узатишлиги туфайли QoS кафолатини кўзда тутади.
RSVP протоколи ўтказиш хусусиятининг кисмини банд этишга мулжалланганб RSVP фойдаланиб, узатувчи доимий равишда қабул қилувчини RSVP Path хабарларнинг эркин микдори хакида ахборот бериб боради. Транзит йўналтиргичлари ушбу хабарни утиши асосида ўзидаги мавжуд эркин захираларни тахлил этади ва RSVP Resv хабари билан уни тасдиклайди. Агар захиралар етарли бўлса узатувчи узатишни бошлайди. Агар сахиралар етарли бўлмаса қабул қилувчи талабни камайтиради ёки ахборот қабулини тухтатади.
RSVP нинг хусусиятларидан бири–заҳираларни бандлаш сўрови факат маълумот узатувчи томонидан қабул қилувчига юборилади. Бунинг сабаби қабул қилувчининг жихозигина аудио, видео сигналларни коддан ишончли чиқариш учун маълумотларни кандайтезликда олиш лозимлигини билади. Бошқа томондан эса бандлаш факатгина битта томондан амалга оширилади.
RSVP протоколи камчилиги сифатида ахборот манбаси томонидан ажратилган ўтказиш полосаси манбанинг фаоллиги пасайган даврда бошқа ахборотларни қўллаб бўлмаслигини айтиш мумкин. QoSни тадбик этиш учун RSVP протоколи захираларини ёки алоқа каналларини банд қилишни талаб килади, фойдаланувчилар бир неча QoS сеансларини кетма-кет ташкил этиб, тармоқ захираларини эгаллаши мумкин. Канал банд этилгач бошқа фойдаланувчилар томонидан кириб бўлмайди.
Ушбу усулга мукобил равишда устиворликлар тизими асосида оқимларни бошқариш алгоритмларини қўллаш мумкин. Устиворликларни бошқариш механизми IP нинг олинчи авлодида қўлланилган, унга 16тагача устиворликлар киритилган ҳамда битта физик боғланиш доирасида бир неча мантикий оқимларни ташкил этиш имконияти бор.
1-расм. RSVP протоколини қўлланилиши
RTP қўлланиш улчами протоколи бир манзил ва гурухли жўнатмаларнинг тармоқ хизматини қўллаган холда ушланишларга сезилувчан ахборотларни етказишга эхтисослашган. У уз вақтида етказилиши кофолатловчи ўз механизмларига ёки бошқа хизмат сифати кўрсаткичларига эга эмас, бу ишларни қуйида келтирилган протоколлар бажаради. Одатда RTP UDP дан устун ишлаб унинг хизматларидан фойдаланилади. Лекин баъзида бошқа транспорт протоколларидан устун ишлахи мумкин (2-расм).
2-расм. Н.323 протоколлар тўплами.
RTP хизмати оқимда пакетнинг кетма-кет рақамини ва керакли юк турини кўрсатишни тақозо этади, ҳамда вақтинча белгилаш қўлланилади. Жунатувчи Ҳар бир RTP пакетни вақтинча белги билан белгилайди. қабул қилувчи эса уни ажратиб олади ва ушланиш йигиндисини ҳисоблайди. Накетлар орасидаги ушланиш фарки життерни белгилаш имконини беради ва унинг таъсирини юмшатади, яъни барча пакетлар иловага бир хилдаги ушланиш билан берилади.
Шундай қилиб RTP нинг асосий хусусияти – қабул қилинган пакетларнинг баъзи тўпламининг ўртача ушланишини ҳисоблаш ва ушбу ўртача кўрсаткичга тенг ушланиш асосида фойдаланувчининг иловасига уларни доимий етказиб туриш кабилар киради. RTP нинг яна бир устунлиги RSVP билан уни белгиланган хизмат боскичида синхронлашган мультимедиа ахборотларини узатишда қўллаш мумкин.
Мавжуд вақтда узатишларни бошқарув проколлари билан бирга RTP кушилса унинг имкониятлари ошиши мумкин.
RTCP ёрдамида RTP пакетлари етказилиши назорат килади ҳамда узатилаётган сеанснинг бошқа иштирокчилари билан акс алоқани таминлайди. RTCP доимий равишда ўзининг бошқариш протоколларини таркатиб туради. Бундай таркатиш механизми фойдаланиш ахборотига эга RTP пакетлари учун ҳам қўлланилади.
RTCP нинг асосий вазифаси олинаётган ахборот сифатида ҳисобот учун иловадан фойдаланиб акс алоқани ташкил этишдир. RTCP узатилагн ва йўқотилган пакетлар сони джиттер аҳамияти ва бошқалар хакида маълумот узатади. Бу ахборот узатувчи томонидан узатиш кўрсаткичларини ўзгартириш учун ишлатилиши мумкин.
IPv6 I.E.T.F ташкилоти томонидан ишлаб чиқарилишига интернетдаги ягона манзиллар захирасининг барчаси сарфланаётганлигига сабаб бўлган.
Дастлаб интернет тармоғи кичик микдордаги тадкикот тармоқлари алоқаси учун мўлжалланган эди. Шунинг учун хозирги вақтда IPv4 –манзиллаш тизимининг манзиллар майдонида 4млрд.га якин ноёб манзиллар қўлланилиши мумкин. Янги тизимдаги ноёб манзиллар сони 10 даражаси 18 га этади. Бу бир неча йилга этарли микдор.
IPv6 IРv4 да бўлмаган қуйидаги имкониятларни камраб олади.
Манзил маконини кенгайтириш.: IРv4 да қўлланилган 32 битли манзиллар урнига IPv6 да 128 битли манзиллар қўлланилади. Натижада манзиллар макони 96 мартага ошди, бу эса тармоқ манзилларини унумсиз булиниши холатида ҳам етарли даражада бўлади.
Йўналтиришни яхшилаш имкониятлари: Мультимедиа ахборотланиннг катта хажмини қайта ишлаш билан боғлиқ равишда тармоқлароро жўнатмаларни усиши туфайли юқори тезликдаги йўналтишни таъминлаш зарурияти мухим аҳамият касб эта бошлади. Пакетларни самарали қайта ишлаш алгоритмларисиз алоқа каналларидаги ахборот узатиш тизлиги даражасига тенг бўлган тезликдаги йўналтиргичлар фаолиятини тассаввур эта бўлмайди.
- Ахборотларни етказишни бошқариш: IPv6ни узатувчи топширигига муофиқ аниқ бир пакет маълум бир узатиш шароитига мослигини белгилайди. Натижада маълум бир маълумотлар оқими узатиш тезликлари бошқарилишига эришилади. Бу эса махсус протоколларни самарали таъминлаш имконини беради. Маълум бир протоколлар асосида маълумот узатилишига устиворликларни белгилаш туфайли натижасида ута мухим ахборотларни биринчи навбатда қайта ишлаш ва мухим маълумотлар учун алоқа каналидаги барча ўтказиш полосаларини очиб беришни кафолатлаш имконини беради. IPv6 бошқа маъжуд хислатлар - ушбу оилага мансуб протоколлар томонидан бир вақтнинг ўзида бир неча манзилларга ахборот узатиш имкони яратилади.
- Хавфсизликни таъминлаш воситалари: IPv6 пакетларнинг дастлабки манзилларни алмаштириш ва пакетларнинг маълумот майдонларига рухсатсиз кириш кабилар билан боғлиқ хужумлардан химоялаш имконини беради. Бу имкониятларга аутентификация ва шифрлаш алгоритмларини қўллаш орқали имконига эга бўлади.
Кейинги авлод тармоқларида қўлланиладиган хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш (QoS) усуллари қуйидагилар;
ресурсларни заҳиралаш (уланиш вақтида ресурснинг иловаларини бажариш учун сўров берилади ва заҳирага олинади);
трафикни имтиёзлаш (тармоқда трафикни имтиёзли тартиб билан хизмат кўрсатиш синфларига бўлиш);
қайта маршрутлаш (тармоқнинг ўта юкланиши ортганда трафикни ғаҳирадаги маршрутга ўтказишга ёрдам беради. Шу усул билан QoS таъминланади.
Замонавий тармоқда келтирилган усуллар Intserv, Diffserv ва MPLS технологиялари RSVP протоколини қўллаган ҳолда ишлатилади. Ҳар қайси усул ўз хусусиятига ва қўлланиш соҳасига эга. Бу технологияларни қуйидаги маъзонлар бўйича солиштирамиз;
сифатни таъминлаш усули;
хизмат кўратилаётган QoS синфлар сони;
берилаётган сифат кўрсаткичларининг руйҳати;
маршрутизаторларнинг унумдорлигига технологияларнинг таъсири;
тармоқни кенгайишини самарадорлиги;
турли ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларини мослашувчанлиги.
Intserv (интеграллашган хизмат кўрсатиш технологияси) ресурсларни заҳиралаш усулини амалга оширади. У RSVP сигнализация протоколига асосланган ва сифатнинг 3 та синфини кўзда тутади.
Агар фойдаланувчи кафолатли хизмат кўрсатиш (Guaranteed Service) ни танласа, у ўзининг иловаси учун керак бўлган ўтказиш қобилияти максимал тармоқ кечикиши ва джиттерни сўраб олиши мумкин. Бу сифат кўрсаткичлари абсолют катталикларда берилади ва бутун уланиш давомида маълумотларни узатиш ва уланишларни узишда фойдаланувчининг иловаси учун заҳиралаш вазифасини бажаради. Y.1540 тавсияномасида алоқа сеансининг 3 та фазасидан фақат 2 чи IP пакетларни етказиб бериш фазаси кўриб ўтилади. Бундай ёндашув IP тармоғининг табиатини уланишни ўрнатишга мўлжалланмаганлигини кўрсатади. Бошқа 2 та фаза (уланишни ўрнатиш ва узиш) учун QoS нинг ишчи тавсифлари ва кўрсаткичларининг тафсилотлари келгусида ўткази режалаштирилмоқда.
Y.1540 тавсияномаси IP пакетларни етказиб беришни характерловчи қуйидаги кўрсаткичларни аниқлайди:
- IP пакетни етказиб беришда кечикиш (IP packet transfer delay, IPTD). IPTD кўраткичи 2 та ҳодиса ўртасидаги вақт (t2 – t1), яъни пакетни тамоқнинг кириш нуқтасига t1 моментда киритиш ва пакетни тармоқнинг чиқиш нуқтасидан t2 моментда чиқиши каби аниқланади. Бунда
t2 > t1 ва (t2 – t1) ≤ Еmax
2.1 – жадвал.
Содда тузилган қурилманинг тайёрлилик коэффиценти ва вақтнинг мос келувчи қиймати
Тайёрлилик коэффиценти
|
Ишламай туриб қолиш вақти
|
0.99
|
Йилда 3.7 кун
|
0.999
|
Йилда 9 соат
|
0.9999
|
Йилда 53 дақиқа
|
0.99999
|
Йилда 5.5 дақиқа
|
0.99999999
|
Йилда 30 сония
|
Умуман олганда, IPTD кўрсаткичи мувофаққиятли узатилган ва хатоликка учраган ҳамма пакетлар учун манба ва қабул қилувчи ўртасида пакетни етказиб бериш вақти билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |