122
жамиятдаги роли ҳам юқори бўлган. Шу сабаб улар сиёсий вазиятларга
бевосита таъсир ўтказганлар. Буни яхши англаган сиёсий раҳнамолар
уламолардан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилганлар, уларни
ўзларига яқин тутганлар ва юқори мансаблар берганлар. Бу ҳолат ўз навбатида
уларга кўп бора қўл келган. Ҳатто, баъзилар адабиёт орқали ҳам халққа ўз
қарашларини сингдирмоқчи бўлиб, ўз саройларига адибларни, шоирларни
йиққанлар.
Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотидан сўнг,
ислом тарихидаги дастлабки ихтилофлардан
бири хорижийлар томонидан
келтириб чиқарилган
41
. Олимлар эътирофича, айни ушбу ихтилоф замирида
сиёсий мақсад кўзланган. Шу пайтдан бошлаб, аниқроғи 41/662
йилларда
тўқима ва ёлғон ҳадислар ҳамда тафсирлар пайдо бўла бошлади. Бу даврда
мусулмонлар орасида хорижий, шиа, мўътазилий каби фирқаларга бўлиниш
ҳам содир бўла бошлаган эди.
Хорижийлар оятларни ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб шарҳладилар.
Ҳатто, Қуръоннинг 12-сураси (Юсуф)да ишқий можаролар бор деб, бу сурани
тан олмадилар. Ваҳоланки, Қуръоннинг ўзида бу сура «энг гўзал қисса» (Юсуф
сураси, 3) деб эътироф этилган. Уларнинг бундай кескин қарашлари туфайли
аҳли сунна ва-л-жамоа олимлари хорижийларга қаттиқ зарбалар берганлар.
Бир фатвода эса улар: «Қайси замон ва маконда бўлмасин, исломий давлат
раҳбарига итоат қилишдан бош тортган киши хорижийлар тоифасидан
саналади», – деб қарор қилганлар.
Бу ихтилофдан кейин расмий бошлиққа қарши чиққанлар «хорижий»
(боғий)
42
деб аталди. Хорижийлар томонидан амалга оширилган қўзғолонлар
халқ нотинчлиги ва талофатларга сабаб бўлди. Хорижийларнинг 20 минг
кишилик қўзғолони 15 йил давом этди ва 699 йилда бостирилди. Қуйи Ироқ ва
Ҳузистонда азрақий Али ибн Муҳаммад бошчилигидаги қора қуллар
қўзғолони эса 14 йилгача (869-883) чўзилди.
Хорижийлар таълимоти бўйича, қуйидаги
умумлаштирилган фикрни
айтиш мумкин:
-
ўзлари «ноқонуний» деб билган халифаларни тахтдан ағдариб
ташлашни асосий вазифалари деб ҳисоблаганлар;
-
ўз йўлларига юрмаган, қўзғолонларида иштирок этмаган
мусулмонларни, шунингдек, Ҳазрати Али ва Усмонни «имонсиз», «кофир»
ҳисоблаб, жаҳаннам ўтида куядилар, деганлар;
-
«имонсиз», мушрикларнинг фарзандларини ҳам «кофир» ҳукмида
ўлдириш
мумкин деб айтганлар;
41
Доктор Аҳмаднинг «Дирасот ал-фирақ ва тарих ал-муслимин: ал-хавориж ва-ш-шиа» китобида Абул Ҳасан
ал-Ашъарийнинг фикрига таяниб, биринчи ихтилоф Пайғамбар вафотидан сўнг, кимни имом қилиб
тайинланишида бўлган, дейилади. Қаранг: Аҳмад Муҳаммад Аҳмад Жилий. Дирасот ал-фирақ ва тарих ал-
муслимин: ал-хавориж ва-ш-шиа. Ар-Риёд: Марказ ал-Малик Файсал ли-л-буҳус ва-д-дирасот ал-исломия,
1988. – Б. 25. (Бундан кейин – Дирасот ал-фирақ ва тарих ал-муслимин: ал-хавориж ва-ш-шиа.). Лекин бу
ихтилоф Абу Бакрнинг халифа этиб сайланишидан кейин тезда бартараф этилди. Бироқ, хорижийлар
ихтилофи бунинг акси бўлиб, у катта бўлинишларга олиб келган. Шу сабаб ҳам у биринчи ихтилоф дейилади.
42
«Боғийлар» расмий давлат раҳбарига қарши чиқувчи кишилар. Уларнинг «хорижий»
дейилишига сабаб
хорижийларнинг расмий давлат раҳбарига дастлаб қарши чиққанликларидадир.
123
-
«катта гуноҳ» (кабира) қилганлар имондан чиқади ва улар билан
уруш (жиҳод) олиб бориш керак, деб ишонганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: