Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Оят ва сураларнинг ом (умумий) маънолари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

3. Оят ва сураларнинг ом (умумий) маънолари. 
Оятлардаги сўзларни кетма-кетликда шарҳлаш орқали уларнинг ом, яъни 
умумий маънолари баён этилади. Бунда муфассир оятнинг маъносини 
шарҳлаб қўйиш билан кифояланади, унинг ичига чуқур кирмасликни мақсад 
қилади. Шу сабаб бундай тафсирлар ижмолий ёки умумий тафсир, деб 
аталади. Чунки бунда асосий эътибор оятнинг умумий маъносини очишга 
берилади, унинг тафсилотлари ва ҳукмий жиҳатларига алоҳида аҳамият 
қаратилмайди.
Оятнинг умумий маъносини баён этиш бу – муфассир ўз олдига мақсад 
қилиб қўйган тафсирнинг бир йўналиши. Айнан бундай усулни Ибн Жарир ат-
Табарий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Ибн Касир, Абул Баракот ан-Насафий 
каби олимлар тафсирларида кўриш мумкин. Масалан, ат-Табарий оятнинг 
умумий маъноси айтиб, шундай дейди: «Аллоҳ таолонинг ушбу сўзининг 
таъвили бундай …» деб, сўнгра саҳоба ва тобеинлардан келган ривоятларни 
зикр қилади.
Бундан ташқари Абдурроҳман ибн Носир ас-Саъдийнинг «Тафсир 
Каломил Маннон», «Зубдатут тафсир», Сулаймон ал-Ашқар, Малик Фаҳд 
мажмуаси томонидан чоп этилган «ат-Тафсирул муяссар», Ҳуснин 
Махлуфнинг «Софватул баён лимаонил Қуръон» каби тафсир китобларида 
оятларнинг умумий маъноларигагина тўхталган холос. Ал-Жазоирийнинг 
«Айсарут тафосир», Мустафо Муслим таҳрири остида чоп этилган Қуръон 
сураларининг мавзуий тафсирлари китоби, ат-Тантовийнинг «ат-Тафсирул 
васит» каби тафсирларда оятларнинг ҳукмлари баён қилинишидан олдин 
сўзларнинг умумий маънолари алоҳида эътибор билан берилади. 
Тафсирнинг ушбу турини ўқиган ўқувчи оятларни англаб олиши билан 
аҳамиятли саналади. Чунки бунда ўқувчининг оятдаги умумий маънони 
тушуниб олиш имконияти мавжуд. Имом аш-Шотибий айтади: 
«Каломуллоҳда келган маъноларни баён этиш бу – энг асосий мақсад. Араблар 
маъноларга алоҳида эътибор қаратганлар. Лафзлар (сўзлар) эса маънолардан 
келиб чиқади. Араблар наздида аслият бу – маъно, лафз эса, аслиятга олиб 
борувчи воситагина холос. Бу ердаги маънодан мурод ҳар қандай маъно эмас, 
балки жумладан англашилган маънодир».
Сайид ат-Тантовий ўзининг «ат-Тафсирул васит» китобида ижмолий 
тафсирга уруғ бериб, айтади: «Бу оятларнинг умумий маъноси бўлиб, ушбу 
маъноларни тафсилотларга тўхталишдан айтиб ўтдик. Чунки шундай йўл 
билан инсон зеҳни батафсил маълумотларга тайёрланиб боради». 
Қуръони карим тафсирларининг энг қуйи даражаси бу умумий тафсир 
бўлиб, у билан қалбда Аллоҳнинг буюклиги, ёмонликдан қайтиш ва 
яхшиликка интилиш каби хислатлар пайдо бўлади. Буни эса ҳар бир киши 


135 
англаб олади. Масалан, Бақара сурасининг дастлабки оятларини
47
ўқиган одам 
тақводорларда бешта хислат жамланган бўлишини билиши кифоя қилади. 
Ушб хислатлар: ғайбга имон келтирадилар, намозни адо қиладилар, нафақа 
қиладилар, Қуръонга ва ундан олдинги китобларга ишонадилар ҳамда 
охиратга аниқ ишончлари борлидир.
Демак, ижмолий (умумий) тафсир оятларни тушунишни осонлаштиради, 
шу сабабли ҳам Қуръон ўқувчи дастлаб умумий маъносини англаб олиши 
керак. Бундан кўриниб турибдики, ижмолий тафсир тафсир илмида алоҳида 
аҳамиятга эга. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish