Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Оятлардан фойда ва латиф маъноларни олиш



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

5. Оятлардан фойда ва латиф маъноларни олиш. 
Муфассир оятлардаги зоҳир бўлган ҳукмларни олгач, улардаги махфий 
бўлган маъноларни ижтиҳод қилиб олиши керак бўлади. Махфий бўлган 
маъноларни ўқувчи тушунмаслиги мумкин. Чунки бу илм лафз (сўз)ларнинг 
умумий ёки хусусий моҳиятини билишдан ташқари ўша лафзларнинг ўхшаш 
ва бошқа маъноларини англаш, оятнинг муроди ва жумладан кўзланган 
мақсадни тушуниш ҳисобланади. Бундай моҳият ва яширин маънолар 
лафзлардан англашилаётган, белгили, ишорий тушунчалари истинбот ва 
ижтиҳод қилиш орқали кашф қилинади. Шу сабабли ҳам у улуғ ва машаққатли 
илмдир. Нисо сурасининг 83-оятида шундай дейилади: «Қачонки уларга 
эминлик ёки хавф тўғрисида бир иш – хабар етса, уни тарқатурлар. Агар уни 
Расулга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан 
иш моҳиятини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва 


137 
марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар 
эдингиз», яъни моҳиятни билмаган одамлар ҳар қандай гапларни айтишлари 
мумкин. Бироқ улар бундай масалаларда моҳиятни англаб етадиганларга 
мурожаат қилганларида эди, уни тушиниб олардилар.
Демак, бу илм зоҳирий маънолардан ташқари, оятлардаги яна бошқа 
маъно ва сирларини, ҳидоят белгиларини, битмас-туганмас гўзалликларини 
ўрганади. Айниқса, ҳукмлар, инсоннинг ақида, ибодат ва ахлоқ борасидаги 
нозик жиҳатларни англашда ёрдам беради. Чунки Қуръон оятларининг маъно 
ва мазмуни жуда ҳам кенгдир, уларни ҳамма ҳам била олмайди. Муфассирлар 
ўзлари билган даражадагина шарҳлайдилар, илмлари етмаган жойларида 
илмларини янада зиёда бўлишини сўрайдилар. 
Жалолуддин ас-Суютий айтади: «Муфассир лафзларни ўрганишдан 
бошлаши керак. Уларни луғат, сарф, келиб чиқиши нуқтаи назаридан, кейин 
жумла маъносини ўрганиб, эъриболарини таҳлили қилади, ундан кейин кетма-
кетликда илмул маони, илмул баён, бадийъ, кейин ирода қилинган маъно, сўнг 
истинбот ва ишоротларга эътибор қаратади». 
Бундан ташқари муфассир истинбот қилинган маънода шариат 
далиллари, луғатга зид бўлмаганига эътиборни қаратади. Агар Қуръондаги 
далилга боғлиқлик бўлмаса ўша маънони олмайди, агарчи маъно тўғри бўлса 
ҳам. Чунки бундай далил олишда хатолик мавжуд.
Саволлар: 
1. Қуръони карим сўзларини тушуниш учун нималарга эътибор қаратиш 
керак? 
2. Қуръондаги ғариб калималар деганда нима тушунилади? 
3. Оятлар орасидаги муносабат (боғлиқликлар) қандай маънони 
ангалатади? 
4. Оят ва сураларнинг ом (умумий) маънолари ёритилган қандай тафсир 
асарлари мавжуд? 
5. Оятлардаги шариат ҳукмлари баён этилган қандай тафсирлар бор? 
6. Оятлардан фойда ва латиф маъноларни олиш деганда нима 
тушунилади?
7. Оятлардан фойда ва латиф маъноларни олиш қайси босқичда амалга 
оширилади? 
8. Тафсирларда таржиҳ қандай маънони англатади? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish