Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Қуръони каримнинг воқеълик билан боғлиқлиги



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. Қуръони каримнинг воқеълик билан боғлиқлиги. 
Қуръони карим барча замонларда инсонларни ҳидоятга йўллаш, 
зулматдан нурга олиб чиқиш учун келган. «Кўплаб инсонлар ўзларини 
оятларда келган воқеъликка дохил эмас ва уларда келган мисоллар олдин 
ўтган одамларга тааллуқли, деб ҳисоблайдилар». Шу сабабли муфассирнинг 
улкан ишларидан бири бу – Қуръон маъноларини воқеъликка боғлаб ўрганиш 
ва мусулмонларга манфаатли бўлгани учун унга амал қилишга ундашдир. Бу 
билан айрим ёмон одатлар, хулқ-атворлар тўғриланади, инсон фикри 
мусаффолашади, шак-шубҳалар йўқолади. Тафсир фақатгина луғавий 
маънолар, сўзларнинг изоҳи, жумлаларнинг баёнидангина иборат бўлиб 
қолмаслиги керак. Балки унда ҳукмлар баёни, воқеъликни яхшилаш ва 
тўғриликка чақириш ҳам бўлиши керак.
Тафсирда муфассир замонининг руҳи акс этиши мақбулдир. Чунки 
Қуръон ҳар бир замонга хос ва мос келаверади. Олдин ёзилган тафсирларда 


141 
ҳам маълум маънода ўша даврнинг руҳияти акс этиб туради. Уларда ижтимоий 
ва бошқа турли масалалар ислоҳи, таълим-тарбия, нафсни поклаш кабилар 
қамраб олинган эди. Табиийки, ҳар бир замоннинг ўз масаласи ва 
воқеъликлари мавжуд. Қуръонда эса, кўплаб масалаларнинг ечимини топиш 
мумкин. Шундай экан, тарихда ёзилган улкан тафсир китобларида ҳам бир 
қатор саволларга жавоб берилади. Бу эса, ўз навбатида муфассирнинг билим 
ва ақлий даражасига боғлиқ бўлади.
Аслида ҳар қандай китоб ҳам нима учун ёзилади?
Албатта, муаллиф ўз китобида кўриб билиб юрган қандайдир саволларга 
ўз билими ва тафаккури доирасида жавоб топишга ҳаракат қилади. Аксинча, 
замон билан ҳамоҳанг бўлмаган ҳар қандай китоб ўқувчида қизиқиш, рағбатни 
уйғота олмайди. Ўқувчи Қуръони каримнинг тафсиридан ўзини ўйлантириб 
юрган саволларга жавоб топишга интилади. Муфассир эса, ўқувчига етиб 
борадиган даражада оятлар моҳияти асосида ечим топиб беради. Ўқувчини 
тўғри йўлга етаклаш учун бизнинг мўътабар мазҳабимиз ҳанафийлик, минг 
йилдан ортиқроқ вақтдан бери ақидамиз асосини ташкил қилувчи 
мотуридийлик таълимоти асосида оятларни шарҳлаш лозим. Буюк тарихимиз 
узра ёзилган машҳур тафсир китобларимизни мутолаа қилсак, уларда нафақат 
ўша давр, балки келажакда кишилик жамиятида учрайдиган кўплаб 
масалаларнинг ечимини кўрамиз. Бу ҳолат ушбу улуғ зотларнинг билим ва 
тафаккур доираларининг кенглигидан далолат беради.
Аъроф сурасининг 176-ояти ва Юсуф сурасининг 111-оятларида 
айтилади: «(Уларга) қиссаларни сўзлаб беринг, шоядки мулоҳаза қилиб 
кўрсалар», «Уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир». Мазкур 
оятлар тарихда бўлиб ўтган воқеаларни эслатишдан мақсад кейинги авлод 
тафаккур қилишларига туртки эканлиги таъкидланмоқда. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish