Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Тафсирда қўлланилган саволлар ва муаммоли ҳолатларга



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

3. Тафсирда қўлланилган саволлар ва муаммоли ҳолатларга 
жавоблар бериш услуби. 
Қуръони карим нозил бўлиши пайтида одамлар орасида турли шубҳали 
ва саволли масалалар кўпайиб кетган эди. У пайтда гумон ила динга эътиқод 
қилинар, табиат ва мавжудотларга ҳам ўз билганларича, вақти келса ҳеч 
қандай асосларсиз ишонардилар. Қуръони каримда одамлар орасида бўлиб 
келаётган ва бўлиши мумкин бўлган турли шубҳа, савол ҳамда муаммоли 
ҳолатларга жавоб берилганини кўриш мумкин.
Бундай услуб Қуръони каримда энг кўп қўлланилган ёндашувлардан 
биридир. Масалан, Фурқон сурасининг 33-оятида шундай дейилади: «Сизга 
улар бирор бир мисол келтирсалар, биз ундан кўра аниқроқ ва ҳақ нарсани 
Сизга баён қилиб берамиз». Машҳур муфассир Ибн Касир ушбу оятни 
қуйидагича шарҳлайди: «Сизга улар бирор ҳужат ва ўхшашли нарса 
келтирмайдилар ва ҳақ сўзга зид бўладиган гап айтмайдилар, агар айтсалар 
ҳам биз ўшанинг ҳақиқатини ва уларнинг гапидан кўра очиқроқ, фасиҳроқ ва 
аниқроқ сўзни айтамиз». 
Саволли ва муаммоли ҳолатларга жавоб бериш услубидан кўплаб 


142 
муфассирлар фойдаланганлар. Жумладан, аз-Замахшарий, Ибнул Арабий, ар-
Розий, ал-Қуртубий, Ибн Касир, ас-Самин ал-Ҳалабий, ал-Олусий, аш-
Шанқитий кабиларни айтиб ўтиш мумкин. Чунки бу билан муфассир 
бермоқчи бўлган маънолар янада мустаҳкамланади, шубҳаларга жавоблар 
берилади. 
Бундай савол-жавоб услубининг қўлланилишига бир қанча сабаблар 
мавжуд. Сабаблардан бирини жумлаларнинг кетма-кет келиши ва улардаги 
маъноларнинг бир-бирига боғлиқлигида кўриш мумкин. Буни Ибнул Арабий 
Талоқ сурасиининг 4-оятида қўллайди: «Ҳомиладор (аёлларнинг идда 
муддати) ўз ҳамлларини (фарзандларини) қўйгунларигачадир». Оятдаги 
ҳомиладорлардан мақсад талоқ қилинган аёллардир, чунки олдинги оятлар ва 
жумлаларда талоқ қилинган аёллар ҳақида гап кетади. Бироқ ҳомиладорлар 
масаласини талоқ қилинган аёллар билангина боғлаш керак эмас, балки ушбу 
оятни барчага, яъни талоқ қилинган ва талоқ қилинмаган ҳомиладорлар 
аёлларга алоқадордир. Ушбу масаланинг моҳияти шундан иборатки, аслида 
талоқ қилинган аёллар уч нопоклик (ҳайз) муддати ўтгунича идда ўтирадилар, 
ҳомиладор аёллар эса, талоқ қилинган ёки эри вафот этган бўлсин 
ҳомилаларини қўйгунларигача идда ўтирадилар, улар уч муддатни кутишлари 
шарт эмас. 
Яна бир сабаб оят маъноси далолат қилиб турган мазмундаги мавҳумлик 
бўлиши мумкин. Масалан, Имом ал-Қуртубий Бақара сурасининг 114-ояти – 
«Батаҳқиқ Китоб берилганлар, албатта у Роббилари томонидан бўлган ҳақ 
эканлигини биладилар» маъносида шундай дейди: «бу ерда яҳудий ва 
насронийлар кўзда тутилган ҳамда улар қибланинг ўзгаришини (Байтул 
мақдисдан Каъбага) билганлар. Агар савол берилсаки, улар қаердан ҳам 
биладилар, ваҳоланки, на уларнинг динлари ва на китобларида бу нарса йўқку? 
Бунга иккита жавоб айтилади: биринчиси, улар ўз китобларида Муҳаммад 
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбар эканликларини билганларидан 
кейин, унинг фақатгина ҳақ гапни айтишларини ҳам билганлар. Иккинчиси 
эса, агарчи баъзилари инкор этсалар-да, улар ўз динларидан ҳукмларнинг 
бекор бўлишини билганлар. Демак, Қиблани ҳам ўзгариши мумкинлигини ҳам 
билганлар». 
Гоҳида оят маъноси ва воқеълик ўртасида ҳам боғлиқлик бўлмаганлиги 
сабабли савол-жавоб услуби қўлланилади. Бу борада Имом ал-Бағавийнинг 
Бақара сураси 189-ояти («Дуо қилганнинг дуосини қабул қиламан») ва Ғофир 
сураси 60-ояти («Роббингиз: «Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан», 
дейди») тафсирларида шундай дейди: «Инсон кўп дуо қилади, бироқ ижобат 
бўлмайди? Жавоб айтамиз: «Ушбу оят маъноларида олимлар ихтилоф 
қилганлар. Айтиладики, бу ердаги дуонинг маъноси ибодат қилишдир, 
идобатнинг маъноси савобдир. Яна айтиладики, ушбу икки оят маъноси 
хосдир, лафзи эса омдир, яъни лафзи кўпчиликка тааллуқли бўлса-да, маъноси 
хос одамларга тааллуқлидир. Бу ҳолда оятларнинг маъноси қуйидагича 
бўлади: «Дуо қилувчининг дуосини ижобат қиламан» агар хоҳласам, чунки 
Анъом сураси 41-оятида: «Агар хоҳласа, сўраётган нарсаларини кашф қилади» 


143 
ёки агар қазоимга мувофиқ келса дуо қилувчининг дуосини ижобат қиламан 
ёки агар ижобат у учун яхши бўлса, ижобат қиламан ёки агар мумкин нарсани 
сўраса, ижобат қиламан” дейилади.
Бу борада яна Абу Ҳайён ал-Андалусийнинг услубини ҳам мисол қилиш 
мумкин. Анъом сурасининг 27-ояти («Агар сиз уларни дўзахтга рўбарў 
бўлганларида улар «шоядки, (дунёга) қайтарилсак ва Роббимизнинг оятларини 
ёлғонга чиқармасак ва мўминлардан бўлсак» дейишларини кўргангизда эди») 
тафсирида Абу Ҳайён айтади: «Ушбу оятдаги масалалар моҳияти борасида 
қуйидаги саволларни келтирамиз: «Агар сўралсаки, қандай қилиб улар 
қайтарилшини сўрашлари мумкин, ваҳоланки улар бунинг мумкин 
эмаслигини биладиларку?» Жавоб айтамиз: «Балки улар қайтаришлик мумкин 
эмаслигини билмаслар ёки билишлари орзу қилишга тўсқинлик қилмайди. Бу 
борада Моида сурасининг 38-оятида айтилади: «Улар дўзахдан чиқишларини 
хоҳларлар, улар у ердан чиқаолмаслар ва уларга доимий азоб бордир». 
Тафсирларда савол-жавоб услубининиг қўлланишига сабаблардан яна 
бири бу – бир оят билан бошқа бир оят ўртасида қарама-қаршилик бор деб 
ўйлашлик. Масалан, Анфол сурасининг 9-ояти – «(Эсланг) Роббиларингиздан 
ёрдам сўрар эдиларингиз. Шунда У (дуоларингизни) идобат қилиб (деди): 
«Албатта, мен сизларга мингта кетма-келувчи фаришталар билан ёрдам 
бераман» билан Оли Имрон сураси 124-ояти – «(Эсланг) Сиз мўминларга 
айтдингиз: «Роббиларингиз сизларга уч мингта тушиб турувчи фаришталар 
билан ёрдам бериб қўйгани кифоя қилмайдими?» ўртасида қандай боғлик бор? 
деган савол туғилса, жавоб шуки, бир оятда минг, бошқа оятда уч минг деб 
далил келтириш «мурдафин», яъни кетма-кет келувчи, мингта ортида бошқа 
мингта келувчи сўзи билан ўз ечимини топади. Чунки биринчи оятда 
фаришталарнинг биринма-кетин келиши таъкидланган. Мазкур савол-жавоб 
услубини Ибн Касир ўз тафсирида келтиради. 
Умуман олганда, савол-жавоб услуби кўплаб тафсир китобларида 
учрайди. Буни ватандошимиз Имом аз-Замахшарий тафсирида ҳам кузатиш 
мумкин. У оятларни шарҳлаш асносида мавҳумликни кетказиш учун кўплаб 
саволлар бериб, кейин уларга ўзи жавоб берган. Шу тариқа унда савол-жавоб 
услуби бошқа тафсирларга нисбатан кўп қўлланилган. “Ал-Кашшоф”да очиқ 
услубдаги савол-жавоблар қўлланилган бўлса, яна бир буюк ватандошимиз 
Абул Баракот ан-Насафийнинг «Тафсир ан-Насафий»да савол-жавоб яширин 
берилади. Шу билан бирга, «Тафсир ан-Насафий»нинг кўп жойларида савол-
жавоб услубидан фойдаланилади, бироқ саволлар аниқ қўйилмайди. Балки 
савол гўё, яширин берилган-у, унга жавоб ёзиб кетилгандай тақдим этилади. 
Баъзи ўринларда эса, саволлар очиқ берилади. Масалан, Бақара сурасининг 19-
оятида мунофиқларнинг
48
аҳволлари турли ҳолатларда турлича ўхшатилади: 
ٌق ْرَبَو ٌدْعَرَو ٌتاَمُلُظ هيِف ِءاَمَّسلا َنِّم ٍبِّيَصَك ْوَأ
ِت ْوَمْلا َرَذَح ِقِعاَوَّصلا َنِّم مِهِناَذآ يِف ْمُهَعِباْصَأ َنوُلَعْجَي
...
48
Қуръон оятларига кўра, мунофиқ киши тили билан имон келтирганини даъво қилиб, дилида куфрни сақлаб 
юрган кимсадир. Ислом дини кенгая боргач, мусулмонлар орасида яшовчи баъзи дилида исломни қабул 
этмаганлар ўзларига нисбатан жазо қўлланилишидан қўрқиб, қалбидагини яширганлар ва тилида исломни 
қабул қилганини эътироф этиб юрганлар. 


144 
яъни, «Ёки осмондан жала келтирувчи булут кабики, унда зулмат
момақалдироқ ва чақмоқ бўлиб, яшин тегиб ўлишдан қўрқиб, бармоқларини 
қулоқларига тиқиб олурлар». Бу ерда «момақалдироқ бўлгач, улар қандай 
ҳолатга тушиб қоладилар?» саволи очиқ ташланади ва жавобига «бу ҳолда 
улар қўлларини қулоқларига тиқиб оладилар…», дейилади.
Савол-жавоб услуби катта масала бўлгани сабабли уни алоҳида китоб 
ҳолида келтириш ҳам мумкин. Бироқ бу ерда бундай услубнинг айрим 
кўринишларига тўхталинди холос. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish