Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


ҚУРЪОНИ КАРИМ УСЛУБЛАРИ, МЎЪЖИЗАЛАРИ, ВОҚЕЪЛИК



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

ҚУРЪОНИ КАРИМ УСЛУБЛАРИ, МЎЪЖИЗАЛАРИ, ВОҚЕЪЛИК 
БИЛАН БОҒЛИҚЛИК ВА САВОЛ-ЖАВОБЛАР 
 
Режа: 
1. Қуръони каримнинг услуб хусусиятлари ва мўъжизакорлик жиҳатлари. 
2. Қуръони каримнинг воқеълик билан боғлиқлиги. 
3. Қуръонда қўлланилган саволлар ва муаммоли ҳолатларга жавоблар 
бериш услубининг тафсирларда ёритилиши. 
Мавзунинг ўқув мақсади: Ушбу мавзу орқали Қуръондаги услубларнинг 
ўзига хос жиҳатлари, мўъжизалари, унинг воқеълик билан боғлиқлиги, ундаги 
савол ва муаммоли ҳолатларга жавоблар берилиши қандай баён этилгани 
ўқувчига етказиш мақсад қилинган. 
 
Таянч иборалар: услуб, хусусият, мўъжиза, воқеълик, савол, муаммоли 
ҳолат, ҳидоят, лафз, маъно. 
 
1. Қуръони каримнинг услуб хусусиятлари ва мўъжизакорлик 
жиҳатлари. 
Қуръони карим ҳидоят ва мўъжиза этиб туширилган. Бу борада Бақара 
сурасининг 185-оятида шундай дейилади: «(Қуръон) инсонлар учун ҳидоят 
ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни фарқлаш)дан иборат далиллар 
бор». Мазкур оят ҳам Расулнинг тўғрилиги, Каломуллоҳнинг буюклиги ва ҳеч 
ким унинг ўхшашини келтира олмаслигига далил бўлмоқда. Бақара 
сурасининг 23-24-оятларида айтилади: «Агар биз бандамиз (Пайғамбарга) 
нозил қилган нарса (Қуръон)га шубҳа қилсангиз унга ўхшашини келтиринг 
ҳамда рост сўзловчилардан бўлсангиз (бу ишингизга) Аллоҳдан ўзга 
гувоҳларингизни чақиринг. Агар буни қилолмасангиз ва қилолмайсиз ҳам 
(унда) ёқилғиси инсон ва тошлар бўлган ҳамда кофирларга тайёрлаб қўйилган 
оловдан сақланинг».
Қуръон лафзлари ҳам, маънолари ҳам мўъжизадир. Улар ичида балоғат, 
баёнининг ихчамлиги, маънолалари кенглиги, услублари кўплиги, мазмуни 
инсон ҳожатига хизмат қилишида комил бўлганлари, улар ичида инсон 
ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам, келажакда ҳам билмайдиган тўғри хабарлар билан 
боғлиқ бўлганлари, улардан яна адолат, шариатнинг мукаммаллигини намоён 
этадиганлари, улардан башариятнинг тарбия ва ислоҳида улкан таъсир 
қилувчилари, ақилларни лол қолдириб, уларни тўғри йўлга чақирадиган кучли 
далиллари мавжуд. Балки бу мўъжизакорлик Қуръоннинг тузилиши ва 
тартибида, лафз ва мавзуларнинг мутаносиблигида ҳам кўринади. Нисо 
сурасининг 82-оятида айтилади: «Қуръонни тадаббур ва мушоҳада 
қилмайдиларми, агар У Аллоҳдан бошқаси томонидан нозил бўлганида, унда 
кўплаб ихтилофларни топар эдилар». 
Фахруддин ар-Розий Бақара сурасининг тафсирини тугатиб, айтади: 
«Ушбу сура назмининг нозик жиҳатлари ҳақида фикр қилган киши унда 


140 
Қуръоннинг лафзлари фасоҳати, маъноларининг мазмундорлиги жиҳатидан 
мўъжиза эканлиги билан бир қаторда оятларнинг назми ва тузилиши 
жиҳатидан ҳам мўъжизакорлигини билади. Қуръон услубларининг 
мўъжизакорлиги деганда, айнан мана шу жиҳатлари айтилган бўлса, ажаб 
эмас. Бироқ мен кўплаб муфассирларнинг ушбу масалаларга эътиборсиз 
эканликларини кўрдим». 
Демак, 
муфассир 
Аллоҳнинг 
каломини 
ўрганиши 
асносида 
мўъжизакорлик жиҳатлари, усулубларининг хусусиятларини ҳам ўрганиши 
лозим бўлади. Чунки бу билан кўплаб нозик сирлар ва ҳикматлар ёритилади. 
Шунда пайғамбарлик далиллари билинади, шак-шубҳалар кўтарилади, 
мусулмон аниқ ишонч даражасига етади, Қуръонни чуқурроқ тушунишни 
бошлайди, оятлари ва маънолари моҳиятини аниқлайди, илми кенгаяди. 
Олимлар ўз тафсирларида айнан ушбу жиҳатларга аҳамият берганликларини 
кўриш мумкин. Имом аз-Заркаший айтади: «Оятларнинг бундай томонларини 
билиш Каломуллоҳдаги ажоиботларни англашга олиб боради». 
Баъзи муфассирлар ушбу илмни тафсирда охирги ўрганиладиган илмлар 
қаторида санашган. Чунки мўъжизакорлик жиҳатлар кўп бўлгани боис уларни 
қамраб олиш ҳам осон эмас. Шу боис оятларни ўрганаётганларида ўз 
имкониятлари даражасидагина ушбу масалаларга тўхталганлар. Абу Ҳайён 
айтади: «Оятларни сўзма-сўз ва жумлаларини тафсир қилиб, охирида 
Қуръоннинг мўъжизакорлигини ўзида мужассам этган фақатгина баён ва 
бадиъ илмларига тўхталдим». Шунингдек Қуръоннинг айрим мўъжизакорлиги 
бир сурани тўлиқ ўрганганидан кейин очилади. Шундай фикрни Имом аш-
Шотибий ҳам таъкидлайди: «Баъзи оятларни ўзинигина ўрганиш билан 
керакли фойдани олиш мумкин эмас, балки уларни тўлиқлигича ўрганибгина 
маълум фойдаларни англаб етиш мумкин». 
Қуръоннинг айнан ушбу жиҳатларини олдин ҳам ҳозир ҳам ўрганган 
олимлар бўлган. Улар қаторида Жоруллоҳ аз-Замахшарий, Фахриддин ар-
Розий, Абус Сауд, Ибн Ошур ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish