Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Замонавий оқимларнинг тафсирлари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

3. Замонавий оқимларнинг тафсирлари. 
Ўрта асрнинг охири ва янги асрда мусулмон оламида илм-фаннинг кескин 
заифлашуви кузатилди. Ғарб мустамлакачилиги даврида Шарқда 
«ислоҳотчилик» ҳаракатлари пайдо бўлди ва XIX-XX асрда фаоллашди. 
Кейинчалик Ғарбнинг мустамлакасидан озод бўлган мусулмон оламида 
46
Анъанавий ислом тарафдорлари ёмонликни ҳам, яхшиликни ҳам Илоҳдан деб биладилар. 


128 
«исломлаштириш», «исломий бошқарув», «ислом давлати», «ислом омили» 
каби дастурлар олға сурилди. Айнан шу даврда дин, ҳатто, Қуръон ва 
тафсирларни сиёсийлаштириш ҳолати кучая борди. Айниқса, Сайид Қутб 
(1906–1965)нинг «Фи зилал ал-Қуръон» («Қуръон соясида») тафсирида 
ғоявий-сиёсий қарашлар кенг ёритилди ва «ал-Ихвон ал-муслимун» 
(«Мусулмон биродарлар»)нинг ижтимоий дастурлари асосланди. 
«Мусулмон биродарлар» ташкилотининг вакили С.Қутб ҳозирги замон 
ислом экстремизмининг асосчиси, дея тан олинади. Унинг янги «назария»сида 
ўзини мусулмон деб ҳисобловчиларнинг аксарияти аслида «мусулмон эмас», 
дунёдаги барча давлатлар «исломга қарши» каби ғоялар илгари сурилди. 
Булар қамоқхонада ёзилган мазкур тафсир ва «Маалим фи-т-тариқ» («Йўлдаги 
белгилар») номли китобларида баён этилган.
Бу ташкилотнинг асосчиси Ҳасан ал-Банно бу йўналишга 1939 йилдан 
бошлаб сиёсий тус берган. Шундан кейин, «Мусулмон биродарлар»: «Аллоҳ – 
мақсадимиз, пайғамбар – етакчимиз, Қуръон – конституциямиз, жиҳод – буюк 
орзуимиз», деган шиор асосида фаолият юритиб, «буюк ислом давлати» 
қуриш ғоясини асосий мақсад сифатида эътироф этганлар. 
Ислоҳотчилик ҳаракатининг йирик вакилларидан бири Муҳаммад Рашид 
Ризо ўзининг «Тафсир ал-Манор»ида тарихий, маънавий ва сиёсий 
қарашларини ҳам баён этган. У илмнинг маълум бир соҳасидаги 
тафсирларнинг кўпайишини Қуръондан кўзланган асл мақсад ва ундаги 
илоҳий ҳидоятдан узоқлашиш, дея таърифлаган. Унинг ғоясига кўра, Қуръон 
инсон маънавияти ва сиёсатга хизмат қилиши керак бўлган. 
Яқин Шарқда бошланган бундай ҳаракат тез орада бошқа ўлкаларга ҳам 
ўз таъсирини ўтказди. Натижада ислом дини тарқалган мамлакатларда диний-
сиёсий ҳаракатлар пайдо бўлиб, диний экстремизм муаммосини туғдирди. 
Бундай оқимлар истиқлол арафасида Марказий Осиёга ҳам суқилиб кирдилар. 
Улар томонидан тарқатилган турли нашрларда Қуръон оятларини ўз 
райларига мувофиқ талқин қилиш ҳоллари мавжуд.
Ашурали ўғли Абдували (Мирзаев)нинг 2005 йилда Мадинаи 
мунавварада чоп этилган «Тафсир ал-Фурқон – Қуръони карим 
маъноларининг ўзбекча таржима ва тафсири» номли китоби ўта мутаассибона 
шаклда ёзилган бўлиб, унда ақидавий, фиқҳий, сиёсий хатолар кўп учрайди. 
Шунинг учун бу китоб ўзбек тили ўқувчисини ақида ва ғоясини чалкаштириш 
ҳамда адаштиришга олиб боради. 
Тафсирларга бир томондан, диний-сиёсий гуруҳларнинг оятларни ўз 
қарашларига асосан талқин қилишлари маълум маънода таъсир ўтказган 
бўлса, иккинчи томондан, олимларнинг ақида, балоғат, наҳв, тарих, фиқҳ, 
тасаввуф каби маълум бир илмларни чуқур эгаллашлари ва ўша илмнинг 
муайян даврда ривож топиб, шу илмларга оид тафсирларнинг ёзилиши сабаб 
бўлди. Шу боис айнан бир илмга тааллуқли тафсирлар ҳам ёзилди.
«Ал-Азҳар» шайхи Муҳаммад Сайид ат-Тантовий ўзининг «ал-
Мунтахаб» номли тафсирида шунга мос қуйидаги фикрни айтади: «Тарихда 


129 
Қуръон ва унинг илмларини ўрганишга бутун умрини бахшида қилган 
олимлар кўп бўлган. Бирлари унинг мўъжизакорлиги ҳақида ёзган бўлсалар, 
бошқалари ундаги қиссалар, яна бирлари нозил бўлиш сабаблари, Қуръон 
ўқиш қоидалари, яна бирлари муҳкам ва муташобиҳ ёки носих ва мансух 
оятларни ўрганар эдилар. Макка ва Мадинада туширилган ҳамда Қуръонда 
учрайдиган сўзларни тадқиқ қилувчи олимлар ҳам мавжуд бўлган. Шу тарзда 
кўпгина уламолар тафсир соҳаси билан шуғулланганлар». 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish