Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Динда бундай ғулувга кетиш бошқа оқимларда ҳам содир бўлган. Жумладан



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Динда бундай ғулувга кетиш бошқа оқимларда ҳам содир бўлган. Жумладан, 
ҳарурийлардан ажралиб чиққан ал-ибозий тоифаси ҳам имон ва куфр масаласида 
чуқур ғулувга кетиб, ўз эътиқодига юрганларни мўмин, аксини мунофиқ, 
халафийлар эса, жиҳодни тарк этган эркак ва аёлни кофир деб ҳисоблаганлар 
ҳамда бу асосда оятларни шарҳлаганлар. 
Бундай фирқалардан яна бири бўлган мўътазилийлар Қуръон яратилган 
деган даъволарни баъзи аббосий халифалари орқали бошқа олимларга ҳам 
сингдиришга уринганлар. Ўз даврида мана шу қараш халифаликдаги асосий 
келишмовчиликка айланган. Халифа ал-Маъмун ва ундан кейинги икки 
халифа ал-Мутасим ва ал-Восиқ даврида (813–847) мўътазилийлар баъзи 
йирик давлат мансабларига қўйилди. Халифа фармони билан қозилар, 
олимлар, амалдорлар шу эътиқодда экани синаб кўрилди. Мўътазилийлардан 
Ибн Абу Довуд Халифа ал-Маъмунга «Қуръон махлуқ» деган ғояни барчага 
сингдириш кераклигини уқтирган. Айнан ўша пайтда махсус жазо муассасаси 
– «михна» ташкил этилди. Бундай чораларга қарамай, умуман олганда
мўътазилийлар таълимоти қабул қилинмади.
Мўътазилийлар ўз қарашларини Қуръон оятлари билан исботлашга 
интилганлар ва бу ўз навбатида уларнинг тафсирларида ҳам акс этган. Улар ўз 
тафсирларида ақлий қарашларни устун қўйганлар ва оятларни ҳам шундан 
келиб чиқиб шарҳлаганлар. Ар-Руммонийнинг «ал-жомиъ фи улум ал-
Қуръон» («Қуръон илмларини жамловчи»), ал-Қози Абд ал-Жабборнинг 
«Танзиҳ ал-Қуръон ан ал-матаъин» («Қуръонни таъналардан тозалаш»), 
Жоруллоҳ аз-Замахшарийнинг “ал-Кашшоф”ида мўътазилийлик ғояларига 
урғу берилган.
Мўътазилийлар IX асрда ўзларининг ақидалар тизимини яратдилар. 
Ваҳоланки, бунгача, яъни дастлабки икки юз йиллик даврда исломда барча 
учун мажбурий деб эътироф этилган ягона ақидалар тизими бўлмаган эди. 
Кейинчалик диний-сиёсий мухолифатдаги ҳаракатларга қарши курашувчи 
мафкуравий қуролга зарурат сезилди. Шундан кейин анъанавий таълимот 
тарафдорлари нақл билан бирга ақлий мисолларга ҳам катта эътибор 
қаратдилар. Бу даврга келиб ушбу жиҳатларни ўзида мужассам этган кўплаб 
асарлар, ҳатто оқимларга қарши қаратилган бутун бир тафсир китоблари 
вужудга келди. Ал-Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» тафсири ҳам 
шундай фаолиятнинг натижаси сифатида пайдо бўлди. Ан-Насафий ўз 
тафсирида кўплаб оқимлар қатори мўътазилийларга ҳам қарши далиллар 
келтирган. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish