Тарихий шахслар ва ворислик анъаналари



Download 25,19 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi25,19 Kb.
#77573
Bog'liq
Islombek Karimov мақола


ТАРИХИЙ ШАХСЛАР ВА ВОРИСЛИК АНЪАНАЛАРИ
И. Каримов,
ФарДУ магистранти
Асрлар давомида улуғ аждодларимиз тарихий тараққиётнинг ички мантиғини тушунишга ва шу асосда инсониятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожланиши муаммоларини ижобий ҳал этиб, жамиятни бошқаришнинг энг мақбул, адолатли усулларини жорий қилишга интилдилар.
Амир Темур ўз давлатини қонунлар асосида барпо этмаса, бундай давлатнинг нуфузи, салоҳияти, обрўсига путур етар ва унинг ҳукмдори ҳам юқори даражада тан олинмасди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Ҳиндистон ва Афғонистонни ўз ичига олган улкан салтанатга асос солар экан, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий омилларни ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг диний-дунёвий ҳолати, маънавий-руҳий аҳволини назардан қочирмасдан, тегишли қонун-қоидалар ишлаб чиқишга бел боғлаган. Шу билан бирга, ўз даврининг сиёсий-ҳуқуқий анъаналарига таянган ҳолда фаолият олиб борган.
Чунки Х-ХII асрларда Мовароуннаҳрда илм-фан гуркираб ривожланган, жамият тараққиёти учун ислом ҳуқуқига амал қилиш ижтимоий заруриятга айланган, кўплаб фиқҳ олимлари адолатли қонунлар мажмуаларини яратган эдилар. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний нафақат ҳукмдорлар, алломалар, балки оддий халқ орасида ҳам «ҳидоят йўлининг сарбони» сифатида катта обрў-эътибор топди. Ул зотнинг «Ҳидоя» асари мусулмон ҳуқуқшунослари орасида катта шуҳрат топди.
Ҳуқуқшуносликка оид бундай асарлардан мукаммал хабардор бўлган Амир Темур ва Бобур чингизийларнинг «Ясо» сингари давлат аҳамиятига эга бўлган ҳужжатларини ҳам синчиклаб ўрганганлар. Шунинг учун ҳам улар шавкатли ҳукмдорлар сифатида ўз давлатига адолатли қонун ва қоидалар, ҳукмлар тўплами – тузукларни, “Мубаййин” сингари мажмуаларни бердилар.
Ибн Арабшоҳ «Амир Темур тарихи» китобида шундай ёзади: «Темур тарих китоблари, пайғамбарлар қиссаларини, подшолар сийратлари ва ўтган салафлар ҳақидаги ҳикояларни доимо ўқитиб, қунт билан тинглар эди. У шу даражага бориб етгандики, агар ўқиётган киши бирор хатога йўл қўйса, Темур унинг хатосини тузатиб, саволга тутар эди». Тузукларнинг Амир Темур девонида туркий тилда ёзилганлиги ҳақида хулоса қилишга машҳур тарихчи Шараффуддин Али Яздийнинг қуйидаги фикрлари асос бўла олади: «...шу тартибда ул ҳазрат ҳаётининг улуғ воқеалари ва кечинмаларини ўз ичига олган туркий манзума ва форсий асар, алоҳида -алоҳида назм ва (наср) тарзида тузулган эди». Яқинда тўла ҳолда нашр этилган «Қиссаи Темур»да «амр этдимки, ул мактуб суратини воқеаларим дафтарида сабт этгайлар», – деб Темурнинг ўз қўли билан ёзилган сўзларнинг манбада учраши ҳам шундай хулосага келишмизга сабаб бўлади.
«Ушбу асар ёзилаётганда, – дейилади академик И.Мўминовнинг рисоласида, – унинг бобларини Темур неча марталаб ўқиб чиққан, баъзи жойларини тузатган, таҳрир этган, қўшимча далиллар зарур бўлиб қолганда, ўша воқеа содир бўлган жойларга одам юбориб, аниқлаштирган, воқеаларнинг доимо тўғри, тарихий ҳақиқатга мос равишда ёритилишини талаб қилган».
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ҳар бир эшитган воқеа-ҳодисани ўз кўзи билан кўриб, текширмагунча “Бобурнома”га киритмаган, текшириб кўриш имкони бўлмаган тақдирдагина “Вал уҳдату алар ровий” (ёлғон бўлса гуноҳи айтган одамнинг бўйнига) деган ибора билан ёзишга мажбур бўлган. Бу эса “Тузуклар” ва “Бобурнома” муаллифларининг позитсияларини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Жамият ўзининг зарурий қонуниятларига эгадир. Ўша зарурий қонуниятлар таркиб топмас экан, жамиятда турли тенгсизликлар келиб чиқиши ҳамда бу билан давлатнинг ривож топишига путур етиши муқаррар. Шу боис ҳам Амир Темурнинг, 27 давлатни бирлаштирган марказлашган улкан салтанати, табиийки, қонунлар тўпламлари асосида яратилган ва унга қатъий амал қилиш йўлга қўйилган бўлиши керак эди.
Шу маънода Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам “Бобурнома”дан ташқари яна исломий-шаръий қонун-қоидалар, солиқ ва закот тизими ҳақидаги қонунларни шеърий йўл билан баён қилгани ва “Мубаййин” номи билан мерос қолдиргани Амир Темур анъаналарининг муайян кўринишдаги давоми эди, дейиш мумкин.
Амир Темур турмуш тажрибалари асосида ишлаб чиққан ва унинг ҳукми билан қонун даражасига кўтарилган қоидалар мажмуи бор эдики, уларни тўплам ҳолига келтириб, ўзидан кейинги ворисларига ҳам қонунлар тизими, ҳам турмуш тажрибаси ва маслаҳатлар тарзида кўлланма қилиб қолдириши лозим эди. Ана шу тўплам тарихий асарларда ва турли тилдаги таржималарга мос ҳолда «Темур тузуклари», «Тузукот Темурий», «Темурнинг айтганлари» ва «Воқеоти Темурий» – «Темурнинг бошидан кечирганлари», «Қиссаи Темур», «Малфузоти Темурий», «Темур қиссаси», номлари билан машҳурдир.
“Бобурнома” ҳам унинг муаллифи томонидан “Вақоеъ” тарзида номланиши, Бобур вафотидан сўнг “Воқеоти Бобурий” сифатида шуҳрат қозонганлиги, кейинроқ эса “Бобурнома” шаклида жаҳон кеза бошлаганлиги маълум. Бу эса, биринчидан, Бобурнинг “Тузуклар” билан яқиндан таниш бўлганлигини кўрсатса, иккинчи томондан, “Бобурнома” муаллифи Темур анъаналарини изчил давом эттирганлигидан далолатдир. Ҳар икки асардаги лўнда ифода, қатъий хулосалар, мантиқий мустаҳкам қарорлар ҳам муаллифлар позитсиясидаги муштаракликни белгилайди.
Амир Темур ўз “Тузуклар”ида ўтмишда яшаб ўтган, ижтимоий тараққиётда сезиларли из қолдирган зотлар ҳақида замондошларига ибрат ва ўрнак бўладиган ривоят, ҳикоят ёки тарихий маълумотларни келтириб ўтади. Масалан, Шарқ ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида катта рол ўйнаган, сиёсатчи ва адиб, жамоат арбоби ва аллома Низомулмулкнинг номи бир неча жойларда тилга олинади. “Бузуқи, қора кўнгилли, зоти паст одам вазирлик қилса, давлату салтанат тез орада қулайди. Масалан, Маликшоҳ Салжуқий 1 ўз вазири Низом-ул мулкни мартабасидан туширди. Вазир бошдан-оёқ яхши сифатларга ўралган эди. Унинг ўрнига зоти паст, ёмон бир кишини вазир қилиб тайинлади. Бу шумқадам вазирнинг қабиҳ ишлари, зулм-ситами ва нафси бузуқлиги касофатидан салтанат биноси бузила бошлади...”
Амир Темурнинг бу қайдлари “Бобурнома”даги Ҳусайн Бойқаро вазирлари ҳақидаги қайдларни эсга солади. Тарихдан маълумки, Маждиддин исмли вазир Ҳусайн Бойқаро саройида зулм ва ситамни ҳаддидан оширган, Алишер Навоий билан ҳам зиддиятларга борган. Охир-оқибат таназзулга учраб, хорликда дунёни тарк этган. “Бобурнома”да ана шу вазирнинг фаолияти ва хатти-ҳаракатлари қуйидагича тавсифланади: “Маждиддин... Алишербек бошлиқ жами беклар билан ва аҳли мансаб билан зиддона (тескари) маош қилди (муносабатда бўлди). Саъй ва иғво қилиб, Маждиддинни туттуруб, маъзул қилдилар”.
Яна бир қизиқарли мисол: “Темур тузуклари”да қуйидагиларни ўқиймиз: “Менинг эшитишимча, Низомулмулкнинг ёмон қилмишлари кам бўлиб, хайрли ишлари кўпроқ эди. У ҳажга бормоқчи бўлиб турганида авлиёлардан бири унга дебди: саройда туриб, амалга оширётган хайрли ишларинг ва Танги таолонинг бандаларига етказиб турган ёрдаминг ҳаж қилиш билан баробардир”.2
Амир Темурнинг бу қайдлари Алишер Навоий ҳаётида ҳам шундай воқеа бўлганлигини, одамлар шоир ва арбобнинг мамлакат осойишталиги ва ободлиги йўлида қилаётган ишлари ҳаж савобидан кам эмаслигини уқтириб, уни қайтарганликларини ёдимизга солади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Навоийнинг кўп жиҳатларини Низомулмулк билан тенглаштириб, қуйидагиларни ёзади: “Яна Алишербек Навоий эди, (Ҳусайн Бойқаронинг) беги эмас эди, балки мусоҳиби (енг яқин кишиси) эди... Аҳли фазл ва аҳли ҳунарға Алишербекча мураббий ва муқаввий маълум эмаским, ҳаргиз пайдо бўлмиш бўлғай... Мунча бинойи хайрким, ул қилди, кам киши мундоққа мувофиқ бўлғай. Мирзодин нима олмас, балки йилда Мирзоға куллий маблағлар пешкаш қилур эди...”3
Кўринадики, Амир Темур ҳам, унинг зурриёдларидан бўлган шавкатли шоҳ ва шоир Бобур ҳам ўз замонаси талаблари, тарихий муҳит тақозосидан келиб чиқиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётни муайян тартиблар асосида бошқариш, қонун-қоидаларни янгилаш йўлидан борганлар. Бу борада уларнинг кенг дунёқараши, изчил позицияси, холислик ва адолатли муносабатлари, узоқни кўра билишлари муҳим аҳамиятга эга бўлган.

АДАБИЁТЛАР



  1. Mamatov X.T. Amir Temur tuzuklarida davlat va huquq masalalari. – T.: Yangi asr avlodi, 2001.

  2. Бобур Заҳириддин Муҳаммад. “Бобурнома”. Т.: 1990.

  3. Бобур. Асарлар. Т.: 1965.

  4. Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Девон. Т.: 1994.

  5. Бобурнома жаҳон кезади. Т.: 1984.




1 Маликшоҳ Салжуқий – Маликшоҳ Жалолиддин, салжуқийлар сулоласидан (1072 – 1092)

2 Темур тузуклари. Т.: 1991. 77-бет.

3 Бобурнома. Т.: 1989. 154-бет

Download 25,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish