Ибн Синонинг ҳар бир асарида таълимий ғояларни кўриш мумкин. Жумладан, Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида инсон ҳаёти, унинг фаолияти фақат жамоада амалга ошиши ва ривож топиши мумкинлигини қайд қилади. Инсон уни ўраб олган табиат ва табиий ҳодисалардан ташқаридаги нарсаларга муҳтожлик сезадики, бу нарсаларни фақат меҳнат қилиш билан яратади, лекин бу нарсаларни фақат ўз меҳнати билан амалга ошира олмайди, уларни яратиш учун бошқалар ҳам иштирок этиши керак ёки жамоа ёрдам бериши лозим. Бунинг учун жамоа аъзолари ўзаро яхши муносабатда бўлишлари керак. Бу муносабат тил, маъноли овозлар орқали юзага келади. Яхшилик одамларни иноқликка, ёмонлик билан келишмовчиликка олиб боради. Ибн Синонинг таъкидлашича, яхши одат, яхши хулқ ва ёмон хулқ ҳақидаги тушунча, билимлар инсонда шу асосда шаклланиб боради. - Ибн Синонинг ҳар бир асарида таълимий ғояларни кўриш мумкин. Жумладан, Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида инсон ҳаёти, унинг фаолияти фақат жамоада амалга ошиши ва ривож топиши мумкинлигини қайд қилади. Инсон уни ўраб олган табиат ва табиий ҳодисалардан ташқаридаги нарсаларга муҳтожлик сезадики, бу нарсаларни фақат меҳнат қилиш билан яратади, лекин бу нарсаларни фақат ўз меҳнати билан амалга ошира олмайди, уларни яратиш учун бошқалар ҳам иштирок этиши керак ёки жамоа ёрдам бериши лозим. Бунинг учун жамоа аъзолари ўзаро яхши муносабатда бўлишлари керак. Бу муносабат тил, маъноли овозлар орқали юзага келади. Яхшилик одамларни иноқликка, ёмонлик билан келишмовчиликка олиб боради. Ибн Синонинг таъкидлашича, яхши одат, яхши хулқ ва ёмон хулқ ҳақидаги тушунча, билимлар инсонда шу асосда шаклланиб боради.
- Замахшарий тил билими, тарих, география, адабиётшунослик, этнография, ахлоқ – одобга доир 50 дан ортиқ асар ёзган. У истеъдодли шоир ҳам бўлган, ғазал, қасида, нома, қитъаларни тўплаб, алоҳида девон тузган. Шеърларида Замахшарий кўпроқ дунёнинг моддийлиги ҳақида фалсафий мушоҳадалар юритади, китобхонга ахлоқий масалалар хусусида панд – насиҳатлар беради. Олим асарларининг 30 дан ортиғи турли даврларда кўчирилган нусхалари бизгача етиб келган. Олимнинг «Ал – кустос фил - арўз» («Арўз ўлчови»), «Насойиҳ – ул - кибор» («Улуғлар насиҳати»), «Асос – ул - балоға» («Сўзамоллик асослари») китоблари Шарқ шеърияти назариясини, адабий – эстетик қарашлар тарихини, тил тарихини, ахлоқий – таълимий фикрлар такомилини ўрганишда ҳамон ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |