4. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик қоидаси.
5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси.
6. Таълимда кўрсатмалилик қоидаси.
7. Таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта, мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси..
8. Таълимда укувчига хос хусусиятларни хисобга олиш коидаси
1. Таълимнинг илмий бўлиш қоидаси.
Илмий билимлар-воқеликнинг ҳаққоний инъикосидир.
Теварак- атрофни ураб олган дуненинг қонуниятларини, нарса ва ҳодисаларнинг ички муҳим ҳоссаларини ва узаро алоқаларини акс эттирувчи билимларгина илмий ҳисобланади.
Таълимнинг илмийлиги қоидаси ўқувчининг уқув материалидаги қонуниятларни акс эттириши, тушуниши ва узлаштириши учун туғри шароит яратиш мақсадида зарурдир. Назарий қоидаларни тушуниш-материални илмий асосда изоҳлаб беришнинг муҳим белгиси булиб, у ўқувчининг фикрлаш қобилияти хусусиятларини белгилайди. Илмий билимлар илмийлигича қолиб, воқеликни ҳар ҳил даражада акс эттириши мумкин.Илмий изоҳ таълимнинг ҳамма босқичларида, ҳар бир синфда илмийлик қоидалари вазифаларидан бири-назарий маълумотлар тизимини шу маълумотларда теварак-атрофдаги дунени қанчалик чуқур акс этганлиги нуқтаи назаридан билиб олишдир.
2. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиш қоидаси.
Ўқув материалини тушунтириш тизими уқув материали аниқ баэн қилинган ғояларга, Ўқитувчи бу ғояларнинг қайсиларини тушинтирмоқчи эканлигига, болалар эши, уларнинг билимларни узлаштиришга қанчалик имконият беришини, Ўқитувчининг билиш-билмаслигига, шу эш ва шу савиядаги болаларга хос фикрлаш фаолиятининг хусусиятларига, дарсдаги билимларни узлаштириш жараёни одамда қандай тушинилишига боғликдир. Ҳозирги замон дидактикаси уқитишда хусусийдан умумийга қараб боришни талаб қилувчи классик қоидага узгартиришлар киритдикуп ҳоллардабошланғич синфлардаэқ умумий ҳолатлардан яна хусусий ҳолатларга бориш мумкинлигини исботланди.. шу муносабат билан анчагина вақт тежалади ва ютқизилмайди, аксинча, ўқувчилар тафаккурини ривожлантириш ишида ютуқларга эришилади. Дарс мазмунининг муқобил тузилишини танлаш, уқитишдаги дидактиканинг тизимлилик қоидасини ҳисобга олишни талаб қилади.