Таълимда изчилликка риоя қилиб уқитиш лозим, токи бугун урганилган билим кеча урганилганларни мустаҳкамласин, эртага урганиладиганига замин ҳозирласин. Яъни уқитиладиган фан ёки баён қилинаётган янги материалнинг ўқувчиларнинг олдинги узлаштирган илмий билимлари, куникма ва малакалари билан изчил ва узвий боғланиши, шу билан бир вақтда уқитилаэтган уқув материалларини узлаштириш орқали келажакда янги билимларни узлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим босқичига замин яратилиши назарда тутилади. - Таълимда изчилликка риоя қилиб уқитиш лозим, токи бугун урганилган билим кеча урганилганларни мустаҳкамласин, эртага урганиладиганига замин ҳозирласин. Яъни уқитиладиган фан ёки баён қилинаётган янги материалнинг ўқувчиларнинг олдинги узлаштирган илмий билимлари, куникма ва малакалари билан изчил ва узвий боғланиши, шу билан бир вақтда уқитилаэтган уқув материалларини узлаштириш орқали келажакда янги билимларни узлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим босқичига замин яратилиши назарда тутилади.
3. Таълим ва тарбиянинг бирлик коидаси - Мактаб ўқувчиларига таълим бериш, тарбиялаш ва уларнинг умумий ривожланишларини бир бутунликда амалга ошириш зарур.Таълим тизимида таълим билан тарбиянинг бирлиги қоидаси асосий ва этакчи қоидалардан ҳисобланади. У дидактик қонунларнинг уқиш ва уқитиш борасидаги туб моҳиятини ифодалайди. Бинобарин, уқув фанларининг ҳар бири, ҳатто, айрим мавзу ва мавзучалари ҳам, шубҳасиз, тарбияловчилик характерга эга.Таълим жараёнида утилаэтган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томонларини иуғри белгилаш ва уни таълим билан бирга, бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Демак, бир бутун таълим жараёнида икки узаро боғликлиқ., ҳаэтни билиш ва унга булган муносабаини таркиб топтириш жараёни ажралиб туради.Мактабда бериладиган таълим ва тарбия уртасидаги педагогик жараённинг бутунлигини таъмин этувчи узвий бирлик ҳамиша мавжуд.
4. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик қоидаси. - Дидактикада таълимни турмуш билан, ишлаб чиқариш амалиёти билан боғлаб бориш энг асосий ва этакчи қоидадир. Илмий билимлар кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти эхтиёжлари асосида пайдо булиб, ана шу фаолиятга хизмат қилганлиги ва хаёт билан боғланганлиги сабабли, шу билимларни эгалллаш учун уларнинг мазмунини узлаштириб олишгина эмас, балки билимларни амалда қуллай билишлари керак. Бу қоида таълимнинг илмий қоидаси билан мустаҳкам боғлангандир. ўқувчилар илм билан қуролланар экан, илмни назарий жиҳатдан урганар экан, илмнинг амалий эҳтиэж туфайли пайдо булганини, ишлаб чиқариш кучларини қандай тараққий этаётгани, техника ва иқтисод соҳасидаги янгиликлар илмни тобора ривожлантира боришини, илм эса, уз навбатида, ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга ва ҳаётни яхшилашга ёрдам беришни билиб борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |