5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси. - Бу қоида уқитишни шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда ўқувчиларни билимлари ҳамда уларни амалда қуллаш усулларини онгли ва фаол эгаллаб олишади. Уларда ижодий ташаббускорлик ва уқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ маданияти ва илмий дунеқараш, эътиқод таркиб топади. Ўқитишнинг онглилик қоидаси ўқувчилар янги қоидаларни идрок қилишда таърифлар, теоремалар, адабитёдан шер ёдлаш ва ҳоказоларнинг ифодаланишигина эмас, балки уларнинг ҳаётий ходисалар, жараёнлаар билан боғлиқ булган мазмунини ҳам тушинишларини талаб этади. Акс ҳолда билимларда юзакичилик авж олади, бунда материал қуруқ ёдлаб олинган булади ўқувчилар уни қайта айтиб бера оладилар, лекин унинг моҳиятини тушунмайдилар ва амалий фаолиятларда қуллай олмайдилар. Билитмларни онгли равишда узлаштириш ўқувчиларда бу билимларга нисбатан маълум муносаъат ҳосил қилишни, эмоционал кечинмалар уйғотишни ҳам уз ичига олади.ўқувчиларнинг билимларни узлаштиришга фаол муносабатда булиши унинг билиш фаолиятини активлаштиришга ёрдам беради.
7. Таълимда курсатмалилик қоидаси - Таълимнинг курсатмалилик қоидаси дидактик қоидаларнинг бири булиб, у уқитиш жараёнининг сифатини орттиради, ўқувчиларнинг билим олишларини осонлаштиради. Уқитишнинг курсатмалилиги шуни тасдиқлайдики, агар ўқувчиларда урганилаётган нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилишга боғлиқ муаян ҳиссий- амалий тажриба булган тақдирдагина улар билимларни онгли суратда узлаштирадилар. Бу қоида уқитиш жараёнида куриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм-маза билиш, тери, мускул- ҳаракат каби сезги органларининг бир юла объект устида сафарбар қилинишини талаб этади.
8. Таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта, мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси - Талимнинг пухта узлаштириш қоидаси муҳим дидактик талаб ва қоидаларни, яъни ўқувчилар томонидан тизимли ва онгли узлаштирилган илмий билимларни мустаҳкам, эсда сақлаб қолиш ҳамда узлаштирилган илмий билимларни уз турмуш фаолиятларида қуллай олиш малакалари билан қуроллантиришни назарда тутади. Демак, пухта узлаштиришнинг характерли белгиси таълимни мустаҳкам эсда сақлаб қолишдир. Бошқача қилиб айтганда, бу қоида ўқувчиларнинг хотира фаолияти, яъни уқув материалларини эсда қолдириш,эсда сақлаш ва қайта эсга туширишкаби хотира жарени фаолияти фаолиятига боғлиқдир.Уқв материалларини мустаҳкам эсда сақлаб қолиш айни дарс жараёнида баэн қилинаэтган уқув материалларини тизимли ва онгли узлаштирилишига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |