Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet33/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Умумий органлар. Хўжалик қонунчилиги билан барча талбиркорлик доираларини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида бир нечта давлат органлари ташкил этилган ва улар ана шундай ахборот етказиб туриш вазифасини бажарадилар. Умумий ахборотлаш органларига тадбиркорларни уларнинг фаолият соҳасидан қатъий назар, қонунчилик билан таништириш мажбуриятини олган ташкилотлар киради. Бундай органлар жумласига қуйидагилар киради:
-давлат органлари-Республика мувофиқлаштириш Кенгаши, Адлия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси;
-нодавлат органлари-хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди («Бизнес-Фонд»), товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қуллаб-қувватлаш Фонди.
Республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сонли қарори билан ташкил этилган. Ушбу орган қошида кичик ва ўрта бизнес учун кадрлар тайёрлаш ва ахборот билан таъминлаш бўйича гуруҳ мавжуд бўлиб, ушбу гуруҳда товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси ва бошқа бирлашмалар, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорларни тайёрлаш муассасалари вакиллилари ҳамда ишбилармон доира вакиллари фаолият юритишади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 мартдаги Фармойишига кўра, мувофиқлаштирувчи Кенгашининг асосий вазифалари сифатида оммавий ахборот воситалари орқали тадбиркорларнинг кенг доирасига қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, кичик, ўрта ва хусусий бизнесни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, танлаш, молиялаш ва амалга ошириш ҳақида фаол тушунтириш ишларини олиб бориш, тадбиркорларга бизнес-режани ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатиш ва шу мақсадда ҳокимиятлар, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, «Бизнес-Фонд», «Ўзбекистон инвестиция лойиҳа» компанияси, «Ўзагросуғурта», тижорат банклари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда махсус семинар ўтказиш кўрсатиб ўтилган.
Мувофиқлаштирувчи Кенгашига ўз фаолиятини амалга оширишда асосан тадбиркорлар ўртасида ахборот ва тушунтириш ишларини олиб боришни ташкил этишга, кичик ва ўрта бизнес учун консалтинглик, лизинг, суғурта ва бошқа хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш топширилган.
Республика Мувофиқлаштирувчи Кенгаши ишчи органнинг кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича вазифасининг бир қисми-тадбиркорларни ҳуқуқий муҳофаза этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклатилган. Шу мақсадда ушбу вазирлик тизимида кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш бўйича бошқарма ташкил этилган

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish