Хусусий ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 26 июлдаги «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фондини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш Фонди базасида жойларда ҳудудий бўлимларга эга бўлган очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида тузилди. «Бизнес-Фонд» махсус нодавлат органи бўлиб, у хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, маслаҳат ва ахборот хизмати шаклида техник ёрдам кўрсатади.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси нотижорат, нодавлат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси базасида ташкил топган ва жойларда ҳудудий бўлимлари мавжуд. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатасининг асосий вазифаларига: кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликка маркетинглик, реклама, юридик, ахборот ва бошқа турдаги консалтинглик хизмат кўрсатиш; товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи, аудиторлик екширувини ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам бериш; кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликка бизнес-режа ва лойиҳаларни техникавий-иқтисодий асослантиришда кўмак бериш киради.
Ушбу вазифани бажариш учун «Бизнес-Фонд» ва Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси ўртасидаги Республикада кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликка молиявий, маслаҳат ва бошқа турдаги хизмат кўрсатишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартнома тузилган.
Белгиланган вазифа ва топшириқларни бажаришда товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади: Палата аъзоларига консалтинглик, аудиторлик, юридик, ахборот хизмати кўрсатиш, шу билан бирга кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар (марказлар, хизматлар, фирмалар) ташкил этиш; Палата аъзоларининг топшриғига кўра, солиқ ва бошқа органларга тақдим этиш учун бухгалтерлик ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш.
Ахбортлаш соҳасида Палата қуйидаги вазифаларни бажаради: корхона ҳажмидан, мулк шакли ва соҳавий бўйсинувидан қатъий назар, барча товар ишлаб чиқарувчиларга дастлаб ҳисоб ва ҳисоботни юритиш билан, молиявий маблағлардан оқилона фойдаланиш билан, инвестицияни жалб қилиш, маҳсулотни экспорт қилиш имкониятлари билан, кадрларни касбий таёрлаш билан боғлиқ масалаларда ёрдам бериш.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатасида шу билан бирга қуйидагилар таъсис этилаган:
-кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ёрдам Маркази;
-бозор тўғрисидаги билимларини ошириш Маркази;
-ишбилармонлик алоқалари Маркази;
-кичик ва ўрта бизнес учун кадрлар тайёрлаш Маркази.
Do'stlaringiz bilan baham: |