Қишлоқ хўжалик тадбиркорлари (фермерлар ва деҳқонлар)ни ахборот таъминоти соҳасидаги сиёсат. Қишлоқ хўжалигидаги тизим ўзгаришлари барча соҳаларда колхозлар ва қишлоқ хўжалик кооперативларини қайта ташкил этишда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам берадиган махсус консалтинглик фирма ва марказлар бўлишини тақозо этди.
Ривожлантириш дастурига мувофиқ, қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувиларни ахборот билан таъминлашни ташкил этишни яхшилаш бўйича чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий, иқтисодий ва маркетинглик ахборотини тўплаш ва тарқатиш бўйича маҳаллий ахборот хизматини ташкил этиш назарда тутилган.
1998-2000 йиллар оралиғида қишлоқ инфратузилмасининг ривожланиши қишлоқ жойларида қўшимча 171 та аудиторлик, 164 та юридик ва консалтинглик, 162 та ахборот хизмати ва 12 та экспортни ривожлантириш марказини ташкил этишни тақозо этди. Улгуржи ва кичик улгуржи савдо тизимидаги товарлар ва уларнинг нархи тўғрисидаги маълумотларга эга глобал компъютер ахборот тармоғини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.
1998 йил мобайнида товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, деҳқон ва фермер хўжалиги Ассоциациясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимиятлари, вазирликлар ва идоаралар билан биргаликда қишлоқ товар ишлаб чиқарувчилари учун тижорат асосида ҳуқуқий, иқтисодий-маркетинглик ахборини тўплаш ва тарқатиш бўйича қишлоқ туманларида ахборот хизматини ташкил этишни таъминлаш топшириғи юклатилган. Шунинг учун 1998-2000 йиллар оралиғида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ахборот билан таъминлашнинг яхшиланиши тадбири ўтказилди.
Чет эл инвесторларини ахборот билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат. 1998 йил 30 апрелдаги «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги £онуннинг 20-модäàсига мувофиқ, чет эл инвестицияларини жалб этиш, амалга ошириш ва ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятининг имкониятлари ва шартлари тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ва тарқатишни марказлаштирмаслик, потенциал инвесторларни ҳуқуқий, иқтисодий ва фаолиятнинг бошқа масалалари бўйича маслаҳатлар бериш амалга оширилди.
Хорижий давлатлар, халқаро молиявий-иқтисодий институтлар ва чет эл банклари ишбилармон доираларини Ўзбекистонда инвестиция иқлими (ҳолати) ва чет эл инвесторларига берилган имтиёзлар ҳақида кенг маълумот бериш, уларни зарурий маълумот материаллари билан таъминлаш, шунингдек бу соҳадаги тўғри алоқаларнинг мавжудлиги ва ташкилий тадбирларни ўтказишни ташкил этишда ёрдам бериш мақсадида Давлат мулк қўмитаси, Макроиқтисодстат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тузилмасида хорижий инвестицияларни жалб қилишни ахборот билан таъминлаш бўйича махсус гуруҳ тузилган.
Хорижий инвестицияларни жалб қилишни ахборот билан таъминлаш бўйича бундай гуруҳларнинг асосий вазифа ва мажбуриятлари қуйидагилар ҳисобланади:
-ҳуқуқий шартлар, кафолатлар ва имтиёзларни белгилайдиган, чет эл инвесторлари учун маъқул инвестиция ҳолатини яратадиган, қонунчилик-меъёрий базаси тўғрисидаги амалга ошириладиган ва амалга оширилиши кўзда тутиладиган инвестиция лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар банкини яратиш;
-чет эл инвесторларини зарурий маълумот-ахборотли ва таҳлилий материаллар билан таъминлаш;
-Ўзбекистон иқтисодиёти инвестиция киритиш имкониятлари ҳақидаги ахборотларни чет эллик инвесторлар учун асосий чет тилларга таржима қилишни ташкил қилиш;
-Ўзбекистоннинг инвестиция иқлими тўғрисидаги ва чет эл инвесторлари амалга оширишда иштирок этишлари мумкин бўлган лойиҳалар ҳақидаги ахборотни чет элларда тарқатиш мақсадида халқаро ахборот агентликлари билан узвий алоқа ўрнатиш;
-«Интернет» халқаро компъютер тармоғи орқали республиканинг инвестиция имкониятлари ҳақидаги ахборотни тарқатиш;
-аниқ соҳалар ва патенциал хорижий шерикларни жалб қилишга қаратилган инвестиция фаолияти йўналиши бўйича бизнес семинарларни ташкил этиш;
-чет эл инвесторларини ахборот билан таъминлаш тартиби ва амалиётини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 майдаги «Чел эл инвестицияли корхоналарни тузиш ва фаолиятини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодстат вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва òехника Äàâëàò қўмитасига, чет эл инвестицияси бўйича Агентлик билан биргаликда чет эл инвесторларини ахборот билан таъминлашннг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш топширилган бўлиб, бунда қуйидагилар назарда тутилган:
-чет эл инвесторларининг кенг доирасини республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар йўналиши ва бориши билан иқтисоддаги инвестициялар шартлари ва мақбул йўналиши, амалдаги имтиёзлар ва кафолатлар тизими, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳимояси билан таништириш;
-чет эл инвесторларини зарурий қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар билан, йўриқнома ва ахборот-маълумот материаллари билан таъминлаш.
3§. Ахборотлашнинг умумий тизими
Do'stlaringiz bilan baham: |