Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Ахборот олиш, излаш ва топиш эркинлиги кафолатлари



Download 2,24 Mb.
bet28/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Ахборот олиш, излаш ва топиш эркинлиги кафолатлари. Қонунчилигимизда тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли ҳар қандай ахборотнинг тарқалиши ва олинишига рухсат берувчи асосий кафолатлар мустаҳкамланган.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар кимнинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланган, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустасно (29-модда). Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш концепцияси мулк шаклидан қатъий назар барча корхоналарнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини ҳар томонлама қондиришга қаратилган («Ахборотлаштириш тўғрисида»ги £онуннинг 3-моддаси). Учинчидан, юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай ахборотни тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида шу ахборотни олиш ҳуқуқига, шу ахборотдан ким ва қандай мақсадларда фойдаланаётганлигини билиш ҳуқуқига эга. Хусусий шахслар тўғрисидаги ахборотга эга бўлган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, ахборот тизимлари, шу ахборот тегишли бўлган шахснинг талаби билан ахбортни шу шахсларга беришлари лозим, агар ахборотни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан қўриқланаётган сирларнинг очилишига олиб келмаса («Ахборотлаштириш тўғрисида»ги £онуннинг 26-моддаси). Тўртинчидан, ахборот фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, ташкилотнинг ҳуқуқий ҳолатига тегишли бўлса, махфий (давлат, банк ёки тижорат сири бундан мустасно) деб эълон қилиниши мумкин эмас, деган умумҳуқуқий тамойил мавжуд. Бешинчидан, юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин (ФКнинг 41-моддаси 5-қисми). Бунда юридик шахс ҳуқуқларининг чекланиши идоравий қонунчиликдан фарқ қилиб, оммавий ахборот воситалир орқали танишиш мумкин бўлади. Олтинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи корхона ва ташкилотларнинг бошқа бошқарув тизими органлари томонидан чиқарилган мажбурлов кучидаги ёки идоралараро санкциядаги (умуммажбурий санкциядаги) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Адлия вазирлигидан мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва барча ҳокимиятлар томонидан тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш тартибини ва фаолиятини қийинлаштирувчи ва қўшимча маълумот ва ҳужжатни ҳеч қандай асоссиз талаб қилувчи ҳужжатлар чиқаришларига йўл қўйилмайди.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари, корхоналар, жамоат бирлашмалари, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар бир шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли қонун меъёрлари, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имконияти билан таъминлашга мажбурдирлар. Ахборотни олиш эркинлиги қонунчилик меъёрлари ва тегишли материалларни нашр қилиш йўли билан таъминланади («Ахборот олиш эркинлиги ва кафолатлари тўғрисида»ги (1997 йил 24 апрел) £онуннинг 7-моддаси).
Бу муносабатларни тадбиркорларга нисбатан қўллаган бу мажбурият фақат давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилади. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли ахборот пулсиз тақдим этилади, бошқа турдаги ахборотларни тақдим этиш эса тарафларнинг келишуви билан пулли амалга оширилиши мумкин. Давлат статистика органлари эркин олиниши мумкин бўлган статистик ахборотни доимий нашр этилишини таъминлаши шарт («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигиíèíã кафолатлари тўғрисида»ги £онуннинг 31-моддаси).
2000 йил 26 майдаги янги таҳрирдаги «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги £онунга мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ташқи иқтисодий фаолиятга доир ҳуқуқлари ва манфаатларига тааллуқли ва махфий бўлмаган ҳар қандай ахборотни қонунда белгиланган тартибда давлат органларидан олиш ҳуқуқига эга. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ва умуммажбурий санкцияли қонунчилик ҳужжатлари оммавий ахборот воситаларида нашр қилиниши шарт ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ушбу нашрни эркин олишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги №УП-1030 сонли «Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонида оммавий тузилмаларга ахборот ресурсларини олишда тадбирокрлик ва давлат корхоналарининг тўлиқ тенг ҳуқуқли бўлишини таъминлаш хусусидаги кўрсатма берилган. Ўзбекистон радио ва телевидение муассасаларига, газета ва журнал таҳририятларига хусусий тадбиркорлар иш тажрибасини тарғиб қилиш ва аниқ мисолларда бу фаолият афзалликларини очиб бериш топширилган. Ушбу ғояларнинг кейинги ривожи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ биринчи сессиясида сўзлаган иқтисодий соҳадаги асосий вазифаларни ечиш дастури тўғрисидаги нуқтида ўз ифодасини топган. Бу дастур тадбиркорликни ривожлантириш вазифаси сифатида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш ва эълон қилиш тартибини замонавийлаштириш ва уларни олиш эркинлигини барча тадбиркорлик субъектлари учун таъминлаш кўзда тутилган.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish