Ахборот билан таъминлашни ташкиллаштириш. Бозор хўжалигида одатда турли ахборот агентликлари, марказлари, консалтинглик ва маслаҳат фирма ва компаниялари бажарадиган иш-тадбиркорларни ахборот ёрдами кўрсатиш каби ноанъанавий вазифани давлат ўз зиммасига олиши нима билан изоҳланади? Бунга сабаб, бозор иқтисодиётида давлат бош ислоҳотчи ролини бажарар экан, давлат ўз ислоҳоти йўналишини белгилайди ҳамда уларнинг натижаси учун жавобгар бўлади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, марказлашган иқтисодиёт шароитида колхоз ва кооперативларни ҳисобламаганда, ягона тадбиркор фақат давлат ҳисобланган ва бир вақтнинг ўзида ўзининг хўжалик фаолияти (агар шундай аташ мумкин бўлса)ни тартибга солиш масалаларини ҳам ўз қўлида марказлаштирган. Ўта қатъий хўжалик қонунчилигини ўз эҳтиёжлари учун мослаштира туриб, давлат «Хўжалик орган»лари ваколати қатъий белгиланган чегараси асосида режа ва субординацияга хўжалик фаолиятини ўзаро келишиш, мувофиқлаштириш ва башорат қилишни таъминловчи ахборот коммуникация ва каналларини ташкил этди.1
Тадбиркорлик фаолиятини хусусийлаштирилиши ва қайта монополиялашувининг бошланиши билан мустақил ва юқори савияли хўжалик юритиш тажрибаси ва ана шунда хўжалик юритишга лаёқатли ходимларнинг етишмаслиги одатий ҳол бўлиб қолди. Давлатнинг умумий миқиёсидаги назоратига умид қилишга ўрганиб қолган тижоратчилар ташаббускорликни намоён этишмади, бошқалари эса ноқонуний тижоратга ўтиб олдилар ва бу тижоратни жиноий фаолиятга айлантирдилар.2
Бошқа тарафдан олиб қараганда, ислоҳотлар ўтказиш тажрибасининг йўқлиги, давлат хизматчиларининг паст тайёргарлиги иқтисодий ўтиш даври қонунчилигини тез ўзгаришига ва қонун ва қонуности актларининг муқим эмаслигига олиб келди ва бу ҳолат тадбиркорлик фаолиятини ва далил ривожланиши учун ишончли ва доимий асос бўла олмасди. Шу сабаблар боис дастлабки босқичдаги ахборот билан таъминлаш кўпроқ иқтисодий «ликбез»га мос келиб, хизматчилар ва тижоратчиларни савдо қоидаларини ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан боғлиқ касбий қайта тайёрлашга эътибор қаратилди. Чунки, улар ўз фаолиятини энг яхши ҳолатларда бор-йўғи кооператив ҳаракатидан бошлагандилар.
Лекин тадбиркорликнинг ривожланиши билан давлат тижоратчиларига хомийлик қилишдан ва улар ҳақида тинимсиз бош қотиришдан қутилиш мақсадида либериаллашув жараёнига амал қилган ҳолда, хусусий товар муомаласидаги ўз ролини пасайтирди. Бунда давлат «занжирли ит», «тунги қоровул» ҳолатига ўтиб, хусусий манфаатлар соҳасига аралашувини камайтирди ва шунинг натижасида ахборот инфраструктурасини «хусусийлаштирди».
Do'stlaringiz bilan baham: |