Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. Адлия вазирлигига юклатилган юқоридаги вазифалар билан бирга, тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонунчиликни тизимлаштириш ва мувофиқлаштириш вазифаси топширилган.
Миллий идоравий қонунчиликда ноаниқликлар ва қарама-қаршиликлар бўлмаслиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги «Вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида, белгиланганидек:
-äавлат рўйхатидан ўтмаган меъёрий ҳужжатлар кучга кирмаган ҳисобланиб, ҳуқуқий оқибат вужудга келтирмайди ва тегишли ҳуқуқий муносабатни тартибга солиш асоси бўлиб хизмат қилмайди, фуқароларга, мансабдор шахсларга, корхона ва ташкилотларга ўз вазифаларини бажармаганликлари учун бирор-бир санкция қўлланилишига олиб келмайди;
-меъёрий ҳужжатни Давлат рўйхати рақами ва санаси кўрсатилмасдан нашр этиш ва жўнатиш таъқиқланади;
-тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умуммажбурий характердаги меъёрий ҳужжатлари мажбурий равишда «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси»да нашр этилиши керак;
-вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тизимй бўлимлари ва ҳудудий органлари меъёрий характердаги ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмаслар. Бундай ҳуқуқ қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
-Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатларни улар давлат рўйхатидан ўтган кундан 10 кунлик муддат ичида манфаатдор шахсларга етиб боришини таъминлашлари шарт, умуммажбурий меъёрий ёзувларни меъёрий характерда бўлмаган ҳужжатларда ифодаланиши, шунингдек Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий характердаги меъёрий ҳужжатларни ижрога жўнатиш ва оммавий ахборот воситаларида нашр қилинишига йўл қўймасликлари лозим;
-Адлия вазирлиги «Халқ сўзи», «Народное слова» газеталари таҳририяти билан биргаликда барча манфаатдор шахсларни, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларини янги қабул қилинган умуммажбурий характерли идоравий меъёрий ҳужжатлар тўғрисида идоравий меъёрий ҳужжатларнинг давлат рўйхати тўғрисидаги маълумотни ҳафталик нашр этиш йўли билан ўз вақтида хабардор қилиб туриши керак;
-вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, 10 кунлик муддат ичида манфаатдор шахсларга етказишлари лозим. Меъёрий ҳужжатни манфаатдор шахсларга етказиш, меърий ҳужжат матни билан танишиш имконини берувчи ҳар қандай шаклда амалга оширилиши мумкин. Ушбу қоиданинг бажарилмаслиги Адлия вазирлиги томонидан меъёрий ҳужжатлар ҳаракатини вазирликлар ва идоралар томонидан тегишли чоралар кўрилмагунча тўхтатиб турилишига олиб келади.
Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда 2000 йил 10 июнгача бўлган муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни кўздан кечириш ва амалдаги қонунчиликка номувофиқларини, жамият ҳаётини барча соҳаларини эркинлаштириш сиёсати талабларига жавоб бермайдиганларини, кичик ва ўрта бизнес ривожига асоссиз тўсқинлик қиладиганларини, тадбиркорлик субъектлари ташаббускорликлари ва иқтисодий эркинлигини чеклайдиганларини бекор қилиш мақсадида қайта рўйхатдан ўтказиб чиқди.
Бундай амалиётни фойдали томонини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги мавжуд идоравий меъёрий ҳужжатлар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши лозим эди. Шунин учун Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги №304-сонли «Қонунчилик тизимини мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий ахборот тарқатишни йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юридик ва жисмоний шахсларнинг меърий-ҳуқуқий ҳужжатларини эркин олишларини таъминлаш, жамият ҳуқуқий ахборотлаш тизимини мувофиқлаштириш мақсадида, 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг барча меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларини Адлия вазирлигида давлат рўйхатини юритиш амалга оширилди. Бу жараённинг давоми сифатида Адлия вазирлиги Давлат Матбóîò қўмитаси ва «Матбоут тарқатувчи акционерлик компанияси билан биргаликда даврий, оила 2 марта Ўзбекистон республикаси қонунлари тўпламини ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари меъриё ҳужжатлари Ахборотномасини чиқаришни таъминлаш ҳамда уларни очиқ ёзилиш йўли билан тарқатиш топшириғи юклатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |