Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet42/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Кредит шартномаси - бу банк ўз мижозига шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариши ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши тўғрисидаги келишувдир.
Шартнома шакли оддий ёзма шаклдир. Ёзма шаклга риоя қилинмаса, шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Кредит шартномаси бўйича кредитор қуйидаги ҳуқуқларга эга: қарз олувчидан кредит бериш учун аҳамиятга эга бўлган бухгалтерия ва статистик ҳисоботни (хўжалик-молиявий ҳолати, кредитга лаёқатлилиги, кредитни мақсадли сарф қилиниши ва унинг таъминоти тўғрисида маълумотларни) олиш; берилган кредитлар учун фоизлар олиш; қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги, кредитни таъминлаш, кредитни аниқ мақсадга ишлатиш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги ва шартномада кўрсатилган бошқа ҳолларда (масалан, ҳисоботларни банкка етказмаганлиги учун ёки нотўғри ҳисобот берганлиги учун) шартномани бекор қилиб муддатидан олдин кредитни ва унга фоизларни ундириб олиш; шартномада кўрсатилган бошқа ҳуқуқлар.
Кредит шартномаси бўйича кредитор қуйидаги мажбуриятларини ўз зиммасига олади: ўз вақтида кредитни бериш ва пул-ҳисоб ҳужжатлари бўйича тўловларни амалга ошириш; кредит шартномасига биноан ҳар ойда кредитларга фоизларни ҳисоблаш; кредитни ва унга фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳолларида бу тўғрисида қарз олувчига маълумот бериш; шартномада кўрсатилган бошқа мажбуриятлар.
Кредит шартномаси бўйича қарз олувчи қуйидаги хуқуқларга эгадир: кредит шартномасида назарда тутилган миқдорда ва муддатда кредитни олиш; агар шартномада кўрсатилган бўлса ёки кредитор қарши бўлмаса, кредитни муддатидан олдин қайтариш; шартномада кўрсатилган бошқа ҳуқуқлар.
Кредит олувчи кредит шартномасига мувофиқ қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: кредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш; кредитни гаров, кафолат, êафиллик ёки бошқа йўл билан таъминлаш; ўз вақтида фоизларни тўлаш ва кредитни қайтариш; кредитдан мақсадли фойдаланиши, ўз тўловга лаёқатлилиги тўғрисида банкка маълумотлар бериш; шартномага биноан бошқа мажбуриятлар.
Шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари учун томонлар кредит шартномада кўрсатилган, агар шартномада курсатилмаган бўлса, Фуқаролик Кодексининг 327-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий áàçàñè тўғрисида»ги Қонуни меъёрларига биноан жавоб берадилар.
Шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари учун қарз олувчи ва кредитор мажбуриятни бажаришни кечиктирилган ҳар кун учун пеня ва етказилган зарарларни қоплаш шаклларида жавоб берадилар.
Кредитлашнинг 5-босқичи берилган кредитни ва унга фоиз-ларни қайтарилишини ўз ичига киритади. Мижоз кредит шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда олган кредитини қайтариши керак. Агар кредит шартномасида ўрнатилган муддатлар бузилган бўлса, мижоз кредитнинг асосий суммасига қўшимча жарима фоизларини ҳам тўлаши керак.
Агар мижоз ўз молиявий ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра кредитни қайтарма, банк кредит олиш жараёнида тақдим этилган таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда банк гаровга олинган мулкни сотиб, уни сотишдан тушган маблағлар эвазига мижознинг кредит шартномаси бўйича бўлган қарзларини қоплайди; қафилни кафолат ёки кафиллик шартномалари асосида жавобгарликка тортади; суғурта компаниясидан етказилган зарарни коплашни талаб қилади ва ҳоказо.
3§. Кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларини микрокредитлаштириш тартиби
Кичик бизнес субъектлари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини бошланғич сармоя билан таъминлаш масалаларини ҳал этишда уларга микрокредитлар ажратишни йўлга қўйишда Марказий банк томонидан 2000 йил 29 декабрда «Тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини миллий ва чет эл валютасида микрокредитлаш Тартиби» (902-сон), «Тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларини миллий ва чет эл валютасида микрокредитлаш Тартиби» (903-сон)íèíã кучга киритилиши тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан деҳқон фермер хўжаликларига тижорат банклари томо-нидан микрокредитларни ажратилиши мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмига фойдали тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланишга шарт-шароитлар яратмоқда.
Ушбу иккала Тартиб ҳамäà Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунларè, улар юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва кичик кичик бизнеснинг бошқа субъектлари ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилганлиги билан характерлидир.
902-Тартибнинг 1.2-бандида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан микрокредитларни бериш қайтаришлик, тўловлилик, таъминланган-лик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади», деб белгиланган. Ушбу Тартиб шартлари тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар-нинг кредит линиялари ҳисобидан юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини микрокредитлашга ҳам татбиқ этилади.
Тартибнинг 1.3-бандида «Юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига бериладиган микрокредитлар деганда, кредит бериладиган кундаги биржадан ташқари валюта бозори курси ҳисобида 5000 (беш минг) АҚШ долларига эквивалент миқдоридан ошмайдиган ҳажмда миллий ёки чет эл валютасида бериладиган кредитлар тушунилади», дейилган.
Микрокредитларнинг, мазкур Тартибнинг 1.4-бандига мувофиқ, фақат Ўзбекистон Республикаси резидентларигагина берилиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган. Шунингдек, 1.5-бандига биноан, «Тижорат банклари микрокредитларни қарз олувчиларга шартнома асосида 3 йилгача бўлган муддатга берадилар. Кредитлар мижознинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами жойлашган манзил бўйича берилади. Микрокредитларнинг 50 фоизигача миқдори 1,5 йил (18 ой)гача бўлган муддатда қайтариш шарти билан, нақд пулда берилиши мумкин»лиги белгиланган.
Банкларга ўз даромадлари ҳисобидан махсус микрокредитлаш жамғармасини ташкил қилиш тавсия этилган (Тартибнинг 1.6-банди).
Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадларга берилади: кичик (мини) ускуналарни харид қилиш; хусусий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан, уруғлик, чорва моллари, ёш чорва моллари, паранда, ем-хашак ва омухта ем, ветеринария дори-дормонлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ва минерал ўғитларни сотиб олиш; хом ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш; меҳнат қуроллари, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи ашёларни харид қилиш; халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш; ҳунармандчиликни ривожлантириш, уй меҳнати (касаначилик)ни ташкил қилиш; сервис хизмати ва маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш; соғлиқни сақлашни ривожлантириш; сайёҳлик (туризм) соҳасини ривожлантириш; кичик кўламдаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш; Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари (Тартибнинг 1.7-банди).
Микрокредитлар қуйидаги мақсадларга берилиши мумкин эмас: илгари олинган кредитларни ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қоплаш; тамакичилик ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқиш; савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш; ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилмайдиган, шахсий мулкни харид қилиш (Тартибнинг 1.8-банди).
Микрокредитларни расмийлаштириш тартибига мувофиқ, микрокредитлар олиш учун юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: сўралаётган микрокредит миқдори кўрсатилган кредит аризаси; кредитнинг қайси мақсадга ишлатилиши кўрсатилган бизнес режа. Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги бошлиғи ўз паспортини шахсан кўрсатади ва паспорт нусõасини кредит йиғма жилдига тикиб қўйилади (Тартибнинг 2.1-банди).
Кредит қайтарилмай қолиши хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиш ҳуқуқига эга: мулк ёки қимматли қоғозлар гарови; банк ёки суғурта ташкилоти кафолати; учинчи шахснинг кафиллиги; суғурта компаниясининг қарз олувчининг қайтара олмаслик хатари суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси; фуқаролар йиғинларининг маҳалла, қишлоқ, овул Кенгашлари кафиллиги (Тартибнинг 2.3-банди).
Банклар ўзлари билан доимий алоқага эга, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга, мазкур Тартибнинг 2.2-бандида кўрсатилган таъминотни талаб қилмай, бланкали (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эгадирлар (Тартибнинг 2.3-банди).
Микрокредитларнинг қайтарилиш таъминоти шаклларидан бири сифатида мол-мулк гарови хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари, ҳар қандай мулк, шу жумладан буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), қимматбаҳо буюмлар, заргарлик буюмлари, эркин айирбошланадиган валюта ва бошқалар гаров предмети бўлиши мумкин (Тартибнинг 2.4-банди).
Кредит сўраб, мазкур Тартибнинг 2.1-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, берилган аризанинг банкка келиб тушган кундан кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан хулоса бериш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги лозим (Тартибнинг 2.6-банди).
Кредит шартномаси тузилгандан сўнг кредит бўлими ходими, муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда, ссуда ҳисоб рақамини очиш тўғрисида бухгалтерияга кўрсатма беради (Тартибнинг 2.7-банди).
Микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қарз олувчига кредит варақчаси очилади ва унинг ёрдамида кредит устидан назорат амалга оширилади (Тартибнинг 2.8-банди).
Кредитларни бериш мижознинг талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақами жойлашган манзил бўйича берилади. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақамини очиш ва ушбу ҳисоб рақамидан қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида моддий товар -бойликлари учун нақд пулсиз ўтказиш йўли билан ёки микрокредитнинг 50 фоизигача миқдорида нақд пул шаклида, пул чекларини тўлаш йўли билан берилади (Тартибнинг 3.1-банди).
Нақд пул шаклида берилган микрокредитларни қайтариш ва уларнинг фоизларини тўлаш мажбурий тарзда банк кассасига нақд пул топшириш йўли билан амалга оширилади (Тартибнинг 3.2-банди).
Қарз олувчи томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мустақил равишда, судга мурожаат қилмасдан, гаров предметини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади (Тартибнинг 3.8-банди).

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish