Iqtisodiyot nazariyasi”fanidan kurs ishi mavzu: Ўзбекистонда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш



Download 1,65 Mb.
bet1/17
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#112200
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
kurs ishi


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI

Sirtqi bo’lim







Ro’yxatga olindi № __________




Ro’yxatga olindi № __________

“______” ___________2020 y.




“______” ___________2020 y.

IQTISODIYOT NAZARIYASI” KAFERDASI


IQTISODIYOT NAZARIYASI”fanidan
KURS ISHI
Mavzu: Ўзбекистонда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш
имкониятлари ва истиқболлари.
Bajardi: Sirtqi bo’lim MMNP-51 guruh talabasi Omonov Abdurazzoq
Tekshirdi: F.Turdiqulov


Kurs ishi taqrizga topshirilgan sana
“____” _______2020y.






Kurs ishi taqrizdan
qaytarilgan sana
“____” _______2020y.

Kurs ishi himoya
qilingan sana
“____” _______2020 y.

Baho “_____” _________


___________


(imzo)
___________
(imzo)
___________
(imzo)

Komissiya a’zolari:
__________________

__________________

__________________


TOSHKENT – 2020
Мақолада инқраструктруа лойиҳалари таҳлили, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар дунѐ мамлакатлари тажрибасида ўрганилиб, бундай муносабатларни ривожлантириш борасидаги хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Таяанч сўзлар. Давлат-хусусий шериклиги, инфраструктура лойиҳалари, инновацион лойиҳалар, концессия шартномаси, маҳсулот тақсимотига оид битимлар В статье анализируются инфраструктурные проекты, экономические отношения между государственным и частным секторами, а также делаются выводы, предложения и рекомендации по развитию таких отношений. Ключевыеслова:государственно-частные партнерства, инфраструктурные проекты, инновационные проекты, концессионные соглашения, соглашения о разделе продукции
КИРИШ
Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан шуни кузатишимиз мумкинки, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) муносабатлари мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантириш, йирик инфраструктура лойиҳаларини самарали амалга ошириш мамлакатда ижтимоий инфратузилмани яхшиланишида катта рол ўйнамоқда. Бу борада ривожланаѐтган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва улардаги амалиѐтларни мамлакатимизга жорий этиш муҳим вазифалардан саналади. Хусусан, G20 мамлакатлари ҳамда бошқа ривожланган ва ривожланаѐтган давлатларнинг давлат-хусусий шериклик муносабатлари борасида тажрибаларини ўрганиб, бевосита, бу борадаги муваффақиятли амалиѐтларни мамлакатимизга жорий этиш, айниқса, аҳамиятлидир. Мамлакатимзнинг иқтисодий ўсишида тўсқинлик қилиши мумкин бўлган асосий омиллар транспорт, энергетика, коммунал хизматлар каби инфратузилма тармоқларининг етарлича ривожланмаганлигидадир. Шунингдек, ушбу тармоқларда инфратузилма объектларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича зарур инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларнинг етишмаслиги ва замонавий теҳнологияларни жалб этиш даражасининг пастлиги асосий муаммолардан ҳисобланади. Бундай муаммоларни ҳал этишда дунѐ амалиѐтида энг самарли усуллардан бири давлат-хусусий шериклик асосида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таълим муассасаларини ташкил этишда давлат-хусусий

шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар [1]. Дарҳақиқат, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида бундай амалиѐтнинг жорий этилаѐтганлиги, мактаб таълими ва олий таълим тизимда ҳам бундай амалиѐтнинг жорий этилиши мамлакатимиз таълим тизимини ривожланишининг янги босқичга олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, тиббийижтимоий ѐрдам кўрсатиш жараѐнида давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенгайтириш алоҳида масаладир. Бевосита бу соҳада ҳам бундай амалиѐтнинг кенг жорий этилиши тармоқнинг сифатини яхшилаш имконини беради. Шу билан биргаликда, Президентимиз мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик асосида маданият истироҳат боғларини ташкил этиш, коммунал хўжалик соҳасида инвесторлар билан ҳамкорликда ДХШ лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида таъкидлаб ўтдилар[1].


МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Инфраструктурага инвестициялар, хусусун, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши масалари бўйича бир қатор иқтисодчи олимлар ўз илмий ишларида тадқиқ этганлар. Непаллик олим Бикрам Шаҳининг фикрича, Инфраструктурани ривожлантириш истиқболларини белгилаш – ҳудудлар ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий мақомини, турмуш даражасини ва атроф-муҳит аҳволини таҳлил қилиш учун тўғри ва аниқ ѐндашувни намоѐн қилади. Инфратузилмага инвестициялар иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг қоқ марказида туради[2]. Нурске (1953) томонидан билидирлган ишлаб чиқариш салоҳиятига хизмат қилувчи элементлардан ташкил топган инфраструктура таъсири олдиндан белгилаб қўйилди, шунингдек, кичик тармоққа ўхшаш бўлган инфраструктура аслида жуда муҳим ва аҳамиятли эканлиги уни шакллантиришда энг ДХШ амалиѐти муҳим эканлиги таъкидлаган. Ҳирсчман (1958) ва кейинчалик Биеҳл (1994) инфраструктурани давлат хизматларини таъминловчи капитал сифатида қайд этган. Инфратузилма табиатан йўлнинг кесишма жойига ўхшайди, яъни мақсад ѐки исталган натижа (ишлаб чиқариш, транспорт, коммуникация, соғлиқни сақлаш, таълим) мақсадларига эришиш учун ҳукумат ѐки бошқарув субъектлари томонидан кучли хусусий сектор билан биргаликда амалга оширилса муваффақиятли ҳисобланади[ 3,4,5]. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш миллий маркази (Россия Федерацияси) томонидан ўтказилган «Просто и честно об инвестициях в инфраструктуру и государственно-частном партнерстве в России» (2019), «Государственно-частное партнерство в странах евразийского экономического союза» (2018), «Проект национального доклада о привлечении частных инвестиций в развитие инфраструктуры и применении механизмов государственно-частного партнерства в Российской Федерации» (2018) тадқиқотлар ва таҳлилларида айнан инфраструктурани ривожлантиришда
давлат-хусусий шериклик муносабатларининг аҳамиятли жиҳатларига гувоҳ бўлиш мумкин. [6]. Иқтисодчи олим Н.Н.Обломуродовнинг тадқиқот ишларида давлатхусусий шерикчилик тамойиллари асосида йўл қурилиши ва транспорт инфраструктураси, муқобил энергия манбалари, ижтимоий объектлар, шу жумладан, туризм инфраструктураси объектларини қурилиши каби устувор соҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган [7].
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Замонавий бозор иқтисодиѐти шароитида давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) мамлакат ва ҳудудий миқѐсдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг самарали воситаси бўлиб, давлат ва маҳаллий бошқарув органлари томонидан назоратни ушлаб туриш ва хусусий сектор билан самарли иқтисодий ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган инвестицион лойиҳаларга маблағлар жалб қилиш ва амалга ошириш воситаси ҳисобланади. ДХШ асосидаги инвестицион лойиҳаларда хусусий сектор давлат томонидан белгиланган шартлар ва талаблар асосида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқариш вазифаларини амалга оширади. Ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш ҳар қандай мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан биридир. Инфратузилманинг етарли даражада шаклланмаганлиги иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади, аҳоли учун кўрсатилаѐтган хизматлар сифатига салбий таъсир кўрсатади ва тадбиркорлик фаолияти жадаллигини пасайтиради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда давлат-хусусий шериклиги асосида дунѐ амалиѐтида мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Жаҳон амалиѐтида давлат-хусусий шериклигини амалга ошириш учун турли хил моделлар, шакллар, турлар ва ўзига хос имкониятлар мавжуддир. Давлат-хусусий шериклиги асосидаги лойиҳаларни самарадорлигини аниқлашда, энг аввало, унингшартнома шакли муҳим аҳамиятга эга (1-жадвал). Давлат-хусусий шериклик асосидаги инвестицион лойиҳалар– бу давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ўрта ѐки узоқ муддатга тузилган шартномалар асосида ижтимоий аҳамиятга молик вазифаларни ҳал этиш учун тузилган ҳамкорлик асосида амалга оширилувчи лойиҳалардир. Бундай лойиҳалар амалга ошириш мамлакатимизда инфраструрктурани яхшилаш, коммунал соҳа, транспорт, энергетика тармоқларини ривожлантириш, пировардида мамлакат иқтисодиѐтини тараққий этиш имконини беришини ривожланган дунѐ мамлакатлари ўз тажрибаларида исботлашмоқда. Айнан, шу жиҳатлар ДХШ амалиѐтини Ўзбекистонда ривожлантирш аҳамиятини ифодалайди.

1-жадвал



Турмуш фаровонлигини белгиловчи инфратузилма объектларини яратиш, сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларга ҳар йили дунѐ бўйича катта маблағ сарфланади. Аммо, бу харажатларни қилмасликнинг ҳам иложи йўқ. Агар рақамларга ва прогноз кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, дунѐ мамлакатлари айнан мана шу тармоққа жуда катта эътибор қаратаѐтганлигини гувоҳи бўламиз (2-жадвал). Дунѐ амалиѐтида, айниқса, ривожланган давлатларда инфратузилмага инвестицияларини хусусий сектор иштирокида амалга ошириш яхши анъанага айланган. Хусусан, Дунѐ бўйича 2018 йилда инфраструктурага 2.6 триллион доллар инвестиция йўналтирилган. Бу кўрсаткич эса 2040-йилга бориб 42 фоизга ўсиб, 3.7 триллион долларга етиши кутилмоқда(2-жадвал). Инфрструктура учун дунѐ бўйича бунча катта маблағ сарфланишига қарамасдан бугунга келиб дунѐда бевосита инфраструктура учун маблағларнинг етишмовчилиги мавжуддир. Хусусан, бу кўрсаткич 2019 йилда дунѐ бўйича 427миллиард долларни ташкил этади. 2040 йилгача эса бутун дунѐ учун қилиниши назарда тутилган инвестициялардан ташқари яна 14 триллион доллар маблағга эҳтиѐж бўлиши кутилмоқда. Давлат-хусусий шериклиги - жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш учун миллий иқтисодиѐтнинг ижтимоий аҳамиятга эга ва ривожланиши суст бўлган тармоқларини ривожлантириш мақсадида давлат ѐки маҳаллий ҳокимияти ва хусусий сектор ўртасидаги қонуний ва институционал муносабатлар тизимидир. Ушбу тизимнинг асослари тенг ҳуқуқлилик, оқилона ҳамкорлик, рискларни ва даромадларни адолатли тақсимлаш, давлат ва хусусий секторнинг саъй-ҳаракатлари бирлашувига асосланган бўлади. 2-жадвал
Дунѐ малакатларининг инфраструктураси асосий тармоқлари кесимда 2.6 трлн. доллар инвестициялар сарфланган бўлса, улардан 49.6 фоизи (1292.8 млрд. доллар) бевосита транспорт соҳасига йўналтирилган инвестициялардир. Шу қаторда энергетика, ахборот-коммуникациялар тармоғига ва сув таъминоти тизимига мос равишда 32.6%, 10.5% ва 7.2 % ини ѐки 1312.7 млрд. долларни ташкил этмоқда. Ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатларнинг инфраструктура бозорларни тадқиқ этувчи The Global Infrastructure Hub ташкилоти томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра 2030 йилга бориб инфраструтурага инвестициялар ҳажми 2018 йилга қараганда 26 фоизга кўпроқ ѐки 3.3 трлн. доллар малағлар йўналтирилиши айтилмоқда. Ёки 2040 йилда бу кўрсаткич 3.813 трлн. долларга чиқиши прогноз қилинмоқда (3-жадвал). The Global Infrastructure Hub ҳалқаро ташкилотининг бош мақсади - давлат ва хусусий сектор ўртасидаги узулишларда боғловчи вазифасини бажариш ва хусусий секторнинг ифраструктурадаги улушини кўпайтиришга ѐрдам бериш, ҳукуматлар учун зарур бўлган ижтимоий инфратузилмани молиялаштириш учун миллиардлаб доллар миқдоридаги хусусий инвестицияларни очишга ѐрдам бериш, самарали иқтисодиѐтни яратиш ва яшаш учун қулай ва ривожланган шаҳарларни яратишга кўмаклашишдир. Ташкилот томонидан олиб бориладиган тадқиқотларда дунѐ мамлакатларининг инфраструктурасига йўналтирилаѐтган инвестициялар ва кейинги даврлар учун керак бўладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичларини эълон қилиб бормоқда.

Юқори сифатли инфратузилма учун инвестициялаш мамлакатда йирик иқтисодий ўсишга иш ўринларини яратиш ва солиққа тортиладиган даромадларнинг кўпайтирилишга ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу жараѐнлар илгари эътироф этилмади, аммо Осиѐ тараққиѐт банки тадқиқот институти (ADBI) каби ташкилотлар сифат инфратузилмаси яратиш орқали эришиладиган ижобий натижаларни аниқлаш учун тадқиқот иши олиб бордилар. Ўзбекистонда Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линиясининг очилиш лойиҳаси натижасида ҳудуд учун ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 2 фоизга, саноатда 5 фоиз, хизматлар соҳасида 7 фоиз кўрсаткични ташкил қилди [9]. Хорижий мамлакатларда инфраструктурага инвестициялар ҳажминини The Global Infrastructure Hub ҳалқаро ташкилоти маълумотларига асосан таҳлил килсак, энг катта улуш Хитойга тўғри келади (3263646 млн. доллар), бироқ мамлакатнинг халқаро инфраструктура рейтинги(QI)да 4.7 бўлиб, бу кўрсаткич ривожланган давлатлар ўртача рейтинги (5.5) дан камроқдир. Дунѐ бўйича ЯИМ улуши энг кўп давлат бўлган АҚШ учун инфраструктурага инвестициялар ЯИМнинг 7 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил этмоқда. G20 га кирувчи малакатлар орасида Япония сўнгги 5 йил давомида инфраструктурага 552 млрд. доллар сарфланганлигига қарамасдан дунѐ мамлакатлари инфраструктура рейтингида 6.3 кўрсаткични қайд этди. Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея мамлакатлари сўнгги 5 йилда 975 млрд АҚШ доллари миқдори инвестиция сарфлашган ва кўрсаткич АҚШ да сарфлаганидан 287 млрд. долларга камроқдир. Бироқ, АҚШ QI рейтингида 5.9 кўрсаткич билан бу давлатларнинг барчасидан пастдан ўрин олган (4-жадвал).

4-жадвал

1-расм

Бир кишига тўғрикелувчи инфраструктурага хусусий инвестициялар ҳажми бўйича энг катта улуш Австралия ва Канадага тўғри келади. Бу борада энг паст кўрсаткич Хитой ва Аргентинага тўғри келмоқда (1-расм). Шунингдек, иқтисодиѐтнинг бугунги шароитида давлат-хусусий шериклик асосидаги инфраструктура лойиҳалари учун хусусий инвестицияларни йўналтириш ва хорижий инвесторлар учун қулай шароитлар ва имкониятлар яратиш ҳамда устувор йўналишларни белгилаш, ижтимоий лойиҳаларига хусусий инвестицияларни жалб этишнинг оптимал механизмларини жорий этиш йўлларини илмий тадқиқ этишга эътиборни кучайтириш талаб этилади.


Давлат –хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш: ижтимоий шерикликка асосланган ҳамкорлик омилидир.
Мамлакатимизда кейинги икки йилда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш инсон ва унинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият ҳисобланадиган адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугунги ҳаётитмиздаги улкан янгиланишлар, беқиёс ўзгаришлар том маънода ватандошларимизнинг Ватан тақдирига бўлган дахлдорлик ва масъулиятилик ҳисси билан яшашида намоён бўлмоқда.
Бу ҳақида сўз юритилганда мамлакатимизда фуқаролик жамиятига оид ўзига хос демократик сиёсий тизимининг хусусиятларини ривожлантириш масаласи, унинг асосий тамойиллари давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан назарий ва концептуал жиҳатлари ҳар томонлама асослаб берилганлиги халқаро ташкилотлар ва халқимиз томонидан алоҳида эътироф этилаётганлигида кўриш мумкин.
Мамлакатимизда кейинги икки йилда ҳар томонлама чуқур мантиққа асосланган ва тизимли равишда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва гуманитар соҳалардаги ўзгаришлар фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар қабул қилинди ва уларнинг ижросининг таъминланиши натижасида жамиятда инсон манфаатларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни пайтда, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг тадбиркорлик салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаолигини ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган қонунлар ва фармонлар, қарорлар асосида қабул қилинган дастурлар ижросини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар бевосита жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминланишига хизмат қилаётганлигини қайд этиш лозим.
Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан жамиятда шиддатли равишда халқ манфаатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, айниқса нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли аҳамиятини кучайтиш ҳамда фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 300 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳам мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилаётганлиги ҳамда бу соҳада тизимли ишлар ўз натижаларини кўрсатаётганлигида кўриш мумкин.
Бизга маълумки, фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатларда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва шафофлигини таъминлашда давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг иштирокини ижтимоий шерикчилик асосида муносабатлар қонун ва давлат сиёсати даражасида ўрнатилганлиги натижасида кўриш мумкин.
Мамлакатимизда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Жумладан, 2015 йилнинг 1 январидан кучга киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.
Бугунги ривожланиш жараёнларида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5430-сонли тарихий Фармони ва кейинги икки йилда қабул қилинган бошқа меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Аммо, бугунги кунда жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ бўлиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлан-тириш дастурлари шу асосда тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамиятдаги гуманитар муаммоларни ҳал этиш ва ишсиз муаммосини бартараф этишга қаратилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш, аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат органлари ўртасидаги муносабатларни бугунги ислоҳотлар талабларга мувофиқ ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда ишлаб чиқиш мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан давлат ўртасидаги ҳамкорликни ижтимоий шериклик асосида ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ 5505-сонли фармони талабларига мувофиқ, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни инобатга олиш лозим деб ҳисоблаймиз: фуқаролик жамиятидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва кодификация қилиш;
ушбу соҳага тўғридан-тўғри амалиётда қўлланадиган қонунлар асосида ҳуқуқий тартибга солиш орқали идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш;
умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини, шунингдек қонун ҳужжатлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар, такрорлаш ва параллелизмни бартараф этиш;
қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир - асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб қоидалар ва эскирган механизмларни бекор қилиш;
ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлан-тиришга доир Фармон ва Қарорлар ҳамда давлат органлари зиммасига юклатилган қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган вазифалар ижросини мунтазам равишда жамоатчилик назоратига асосан ўрганиб боришни тизимли равишда ташкил этиш.
“Transparency International ташкилотининг охирги ҳисоботига кўра, Германия 180 та мамлакат орасида 81 балл билан 12 ўринни эгаллаган. Коррупцияга мойиллик юқори бўлган ҳар бир соҳада ўзига хос кураш усуллари тадбиқ этилган. Масалан, Давлат харидлари шафофлашган – тендерлар ҳақидаги маълумотлар омммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади, унинг ҳар бир босқичига (тайёргарлик, саралаш, тендер ва ҳисобга олиш) турли кишилар жавоб беради. Олмонияда коррупциялашган ташкилотларнинг “қора рўйхати” юритилади ва ҳар бир тендер ўтказилганда ёки шартнома тузилганда шу рўйхатга назар солинади. Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабдан, имтиёзлардан, жумладан кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади. Илм - фан, олимлар коррупцияга сабаб бўлувчи омилларни чуқур тадқиқ қилмоқда. Аён бўлишича, амалдорларнинг пора олишга тайёргарлиги ушбу лавозимда икки йилдан ортиқ ишлаганидан сўнг ўсиб борар экан. Шунинг учун ҳокимият йирик буюртмалар тақсимоти ёки зарур рухсатнома бериш билан шуғулланадиган ходимларни тез-тез алмаштириш чораларини кўради. Амалдорлар бу мансабда узоқ қолмаслигини яхши билади ва кейинги ишини эгаллаши учун ҳалол ишлаши лозимлигини тушунади” “ Гонконгда 1974 йилдан коррупцияга қарши учта таъсирчан чора қўлланди:
Биринчи чора амалдорлар учун айбсизлик презумпцияси бекор қилинди ва мол-мулкни порага олмаган мансабдорларга буни исботлаш имкони берилди. Гонконг қонунчилигига кўра, агар амаалдор четэлдаги ҳисоб-рақамидаги маблағлар ёки мол-мулкни қонуний йўл билан олинганини исботлаб бера олмаса, 15 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Иккинчи чора 1974 йилги Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссия тузилган. На ички ишлар вазирлиги, на хавфсизлик идоралари комиссия ишига аралаша олмайди. Комиссия аъзоларининг ойлик маоши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қараганда 20-30 фоиз юқори. Комиссия нафақат порахўрларни аниқлайди, айни пайтда профилактика ишлари билан шуғулланади, яъни, коррупцияга мойиллик юқори бўлган органларда, хизматларда фаол иш олиб боради. Комиссия доимий равишда порахўрлар томонидан янги схемалар ўйлаб топилаётгани ёки қўлланилаётганини ўрганиб, уларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириб боради. Комиссия ҳар қандай вазирлик ёки идорада, агар зиғирчалик шубҳа бўлса ҳам текширув ўтказишга ҳақли.
Учинчи чора оддий одамлар ва журналистларга порахўрлик ҳақида маълумот бериш имконияти берилган. Одамлар мустақил комиссиянинг қайсидир маънода ёрдамчисига айланган. Журналистлар эса ҳар қандай амалдорнинг иши билан тўлақонли танишиб чиқиш имкониятига эга. Бундан ташқари, Гонконгда пора берувчиларни жазолаш бекор қилинган. Амалдор эса ҳар доим айбдор”.
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ муҳим ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилди. Бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш муҳим вазифа ҳисобланиб, ҳар бир фуқаронинг жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатини замон талаблари даражасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқилмоқда.
Халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши, давлат ва бошқарув органлари фаолиятини очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди ва шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинганлиги натижасида жамият демократик ривожланиш йўлида дадил қадамлар билан бораётганлигида кўриш мумкин.
Албатта, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, жамиятда замон талаблари даражасидаги ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий майдонларида мамлакатнинг ижобий нуфузини оширишга қаратилган ижтимоий шерикчиликка асосланган дастурларни яратиш жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда 2019 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № ПФ-5729-сони Фармони муҳим ҳуқуқий ҳужжат сифатида хизмат қилишини қайд этиш лозим.
Жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларининг самарадорлигини таъминлашда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:
- фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига оид конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқариш, бугунги кунда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати очиқлигини таъминлаш;
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлар тўғрисида аҳолини кенг хабадор этиш имкониятларини кенгайтириш;
- жамият аъзолари бўлган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ва маърифий маданиятини юксалтириш аҳолимизнинг коррупцияга қарши курашиш дахлдорлигини оширишга хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг кучга киритилиши мамлакатимизда давлат билан хусусий шериклар ўртасидаги мулкий муносабатларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни жойларда бартараф этишда хусусий сектор билан давлат секторини ижтимоий – иқтисодий ҳамкорлигида янги лойиҳаларни амалга оширишда намоён бўлади.
Мазкур Қонуннинг 3-моддасида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish