Iqtisodiyot nazariyasi”fanidan kurs ishi mavzu: Ўзбекистонда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш



Download 1,65 Mb.
bet3/17
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#112200
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
kurs ishi

фойдаланганлик учун тўлов — товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловлар;
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик фаолияти субъекти ва шундай субъектларнинг бирлашмаси.
Ушбу Қонуннинг 4-моддасига асосан давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг қонун олдида тенглиги принципида — давлат шериги ва хусусий шерик тенг тарафлар деб қонунда тан олиниши тушунилади;
давлат-хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги принципида — давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомиллари манфаатдор шахслар учун очиқ, шаффоф ва тушунарли бўлиши керак. Давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланилишини таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилган;
хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик принципида — хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик танловга кўра саралаб олиш механизмларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик қоидалари ҳамда тартиб-таомилларини амалга оширишдаги ва холис ҳамда асослантирилган мезонлар асосида мақбул вариант фойдасига қарорлар қабул қилишдаги ҳалоллик ва шаффофлик ҳисобига таъминланиши тушунилади.
камситишга йўл қўймаслик принципида — камситишга йўл қўймаслик қуйидагиларни таъминлаш орқали кафолатланади:
тендер тартиб-таомиллари иштирокчилари ҳуқуқларининг тенглиги;
хусусий шерикни танлашдаги холислик;
хусусий шерикни танлашдаги очиқлик.
Хусусий ташаббускорларга, талабгорларга, хусусий шерикларга, шу жумладан чет эллик хусусий ташаббускорларга, талабгорларга, хусусий шерикларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тенг ҳуқуқлар, фаолиятнинг камситиш хусусиятига эга чоралар қўлланилишини истисно этувчи ҳуқуқий режими кафолатланади.
коррупцияга йўл қўймаслик принципида — Давлат-хусусий шериклик қоидалари ва тартиб-таомилларига доир талаблар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги ҳамда коррупциянинг ва коррупцияга сабаб бўлувчи омилларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни таъминлаши керак деб белгилаб қўйилган.
Мазкур Қонуннинг 2-боби 10-моддасида давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат эканлиги белгилаб қўйилган:
иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишини таъминлаш;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
мавжуд ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга, тиклашга, ундан фойдаланишга, уни сақлашга кўмаклашиш;
ижтимоий инфратузилмадан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва улардан эркин фойдаланишни кенгайтириш;
хусусий секторнинг молиявий маблағларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш;
давлат-хусусий шерикликнинг институционал-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий этиш.
11-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйилган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун давлат шеригини белгилайди;
давлат-хусусий шериклик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлайди;
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш тартибини белгилайди.
12-моддасида давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органидир белгилаб қўйилган.
Ваколатли давлат органи:
давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлайди;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг концепцияларини ишлаб чиқишда вазирликларга, давлат қўмиталарига, идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашади;
инвесторлар, халқаро молия ва донорлик ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек давлат-хусусий шерикликнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этади;
давлат-хусусий шериклик соҳасида услубий ҳужжатларни, қўлланмалар ва йўриқномаларни тайёрлайди;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг техник-иқтисодий параметрларига доир шарҳларни кўриб чиқади ва тақдим этади;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлашга ва амалга оширишга кўмаклашади;
умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради;
умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
тендер ҳужжатларининг ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳаларини келишиб олади;
давлат-хусусий шериклик соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
давлат-хусусий шериклик масалалари юзасидан тушунтиришлар беради;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бажарилишининг бориши юзасидан мониторингни амалга оширади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун маслаҳатчиларни жалб этади.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, мамлакатимизда шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини фаоллигини таъминлаш асосида “Ижтимоий шериклик тўғрисида” ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ижросини реал ҳаётда амалга ошириш механизмларини замон талаблари даражасида ишлаб чиқиш бугунги куннинг талабидир.
Бизнинг фикримизча ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик асосида фуқаролик жамияти муаммоларини ўрганиш қуйида келтирилган бир қатор жиҳатларни ўрганишни ўз ичига олади:
- жамиятдаги ишсизлик масаласини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилиш;
- ёшларнинг муаммоларини ижтимоий реаллик сифатида баҳолаш ва уларнинг ёш билан боғлиқ психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни маънавий ҳамда ватанпарвар ва баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган давлат дастурлари ва уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-иқтисодий ечимларини илмий асослантирилган ҳолда ишлаб чиқиш;
- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделларида ҳар йил учун қабул қилинадиган давлат дастурларида таълим ва тарбия беришнинг социологик муаммоларини ўрганиш ҳамда илмий ва амалий ечимларини ишлаб чиқиш;
- мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва инсон манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциямизда белгилаб қўйилган нормалар ҳамда халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
- жамиятда қонуннинг ҳурмат қиладиган фуқароларнинг шахс сифатида шакллантириш асосида ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши тушунган, ўз билими ва лаёқатига ишонган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англайдиган ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш;
- жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни таҳлилий ўрганиш, бу соҳада барча сиёсий қарашларни фикр-мулоҳазаларини тадқиқ қилиш асосида ўрганиш натижаларига мувофиқ илмий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф, тавсия ва ечимларини ишлаб чиқиш; 
- Ватан, оила, маҳалла халқнинг қадр-қимматини ўз ўрнига қўядиган, бугунги замон талабларига жавоб берадиган юксак даражадаги ривожланган – баркомол шахсларни тарбиялаш вазифасини ҳал этишнинг илмий-амалий йўналишларини ишлаб чиқиш ва уни реал ҳаётга татбиқ қилиш орқали мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб-чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилиниши натижасида давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ижтимоий шерикчилик асосида ривожланишига хизмат қилади.
Бугунги кунда давлат ва жамият олдида турган долзарб масалалардан бири жиноятчиликни, жумладан, коррупция жиноятларини олдини олишга қаратилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш орқали жиноятлар ичида жамият ва давлат тараққиёти учун энг хавфли бўлган иллат коррупцияга қарши курашиш ишларига жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда бу соҳага давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини таъминлаш орқали коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Жамиятда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлан-тиришда қуйидаги масалаларга эътибор бериш лозим деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, жамиятда юз бераётган туб ислоҳотлар шароитида коррупцияни олдини олишнинг ҳуқуқий-ижтимоий ва сиёсий моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот ишларини ҳамда ижтимоий шерикчилик, жамоатчилик назорати, давлат органлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик назоратини амалга оширувчи кенгашлар билан ўзаро ҳамкорликка доир масалалар бўйича тадбирлар ташкил этиш ҳамда ижтимоий шериклик буюртмалари бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Иккинчидан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича ташкил этилган илмий ва амалий семинарлар материалларида асослантирилган таклифларни умумлаштирилган ҳолда тегишли давлат органларига юбориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Учинчидан, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамияти институтларини давлат ва жамият ривожлантириш бўйича жамиятда фаол фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш асосида улар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этиш ННТ фаолиятини амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ривожланишига хизмат қилади.
Тўртинчидан, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцияси-нинг хулосаси ёки фикр ва мулоҳазасини олиш қонунчилик талаби ҳисобланади ҳамда шу асосда тегишли ҳуқуқий – ҳужжатларни сифатли тайёрланишига хизмат қилади.
Бешинчидан, Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишларни мазмун моҳиятини ҳамда муқаддас ислом дининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида бизнинг ватандош боболаримиз ҳисобланган буюк алломаларнинг бой маънавий меросидан ҳамда бу соҳа бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашга қаратилган дастурлар ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол иштирок этишини ижтимоий шерикчилик асосида амалга ошириш фуқаролик жамиятини янада тараққий эттиришга хизмат қилади.
Олтинчидан, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давлатни халққа ва жамиятга хизмат қилувчи институтга айлантиришнинг олтин қоидаси яратилганлиги асосида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижтимоий-иқтисодий ва маърифий ҳаётга тадбиқ қилиш масалаларини ҳал этишда фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимли равишда ривожлантиришга қаратилган дастурларни ҳуқуқий асослари ва ечимларини жамиятни ривожлантириш қонуниятларига мувофиқ такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш заруриятининг мавжудлиги, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш давлат ва жамият олдида турган устувор вазифлардан ҳисобланади.
Етинчидан, фуқаролик жамиятини тараққий эттиришга қаратилган муамоларни ўрганувчи жамиятшунос олимлар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга доир ўқув қўлланмаларини яратиш жамиятда учинчи сектор ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларини малакали ходимлар билан таъминланишига хизмат қилади.
Мамлакатимизда шиддатли равишда халқ ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади:
- ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ўзгариб борувчи шароитларига инсонларни ва айниқса ёшларни тайёрлаш, уларнинг касбий билимларини мунтазам равишда ошириб боришни йўлга қўйиш;
- тадбиркорларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбикор сифатида иқтисодий-ижтимоий нуқтаи-назарини ишлаб чиқишга қаратилган билимларини мунтазам равишда ошириб бориш, келажак режаларни амалга оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларига инновацион лойиҳаларни жорий қилишни назарда тутган билимларини юксалтириш;
- фуқаролик жамиятини ривожлантиришда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш жамият тараққиётини кафолати эканлиги, Ўзбекистон Республикасида ННТларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги қонунчиликнинг такомиллаштиришни ҳуқуқий моҳиятини кенг жамоатчиликка мамлакатимизда кейинги йилда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” соғлиқни сақлаш соҳасида тасдиқланган дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар жамият аъзолари ҳисобланган барча фуқароларимиз қалбида Она-Ватан билан фахрланиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, Ватан ва ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси ишончли асосда шаклланишига олиб келади ва амалга оширилаётган ислоҳотларни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, жамоатчилик назоратининг асосий тамойиллари, мақсади ва вазифалари – жамиятни бошқаришда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бизнес субъектлари ўртасидаги ижтимоий шерикликка асосланган ижтимоий-иқттисодий ҳамкорлик самарадорлигини таъминлаш масаласи давлатнинг устувор сиёсати сифатида қонунларда белгилаб қўйилганлиги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳуқуқий механизм мукамммал даражада ишлаб чиқилганлигида кўринади.
Бу эса навбатида, жамиятда давлатнинг назорат функциясини ошириб бориш эмас, балки давлатнинг назорат функцияларини камайтириш ёки уларни қонунлар асосида жамоатчилик назоратига берилиши натижасида коррупциянинг олдини олиш ва унга курашиш самарадорлигини оширишда фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари муҳим институтлар сифатида жамоатчилик назорати самардорлигини таъминланганлигида кўриш мумкин.
Бундан ташқари, давлат билан хусусий сектор ўртасидаги ижтимоий шерикчилик асосида инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш – кафолати сифатида Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилиши мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг юксалтиришга хизмат қилишини асосли таҳлиллар ва далиллар билан ёритилган илмий тадқиқот ишларини мунтазам равишда рағбатлантириб бориш тизимини яратилиши жамият фаровонлигига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Кейинги йилларда давлат-хусусий шериклик тушунчаси нафақат кўп қўлланилаяпти, балки бу механизмдан фойдаланишга астойдил киришилмоқда. Шундай экан, у ўзи нима, деган саволга аниқ ва тўғри жавобни топмоқ керак. Бунда бизга давлат-хусусий шериклик жараёнининг дунё миқёсидаги амалиётини таҳлил қилган халқаро экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ёрдам бериши мумкин.
Кўпгина манбаларда келтирилишича, чет эл тажрибасига кўра, давлат билан хусусий бизнес ўртасидаги шериклик турли йўналишдаги бизнес-модель ва муносабатлардир. Тадқиқотларда бу тушунчага турли таърифлар ҳам мавжуд. Лекин, умуман олганда, бу тушунча хусусий сектор ресурсларидан умумжамият эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиш маъносини англатади. Яъни бундай ҳамкорлик доирасида хусусий ва давлат ресурслари ҳамда активлари бирлашади, ваколатлар тақсимланади, натижада бир томоннинг куч-салоҳияти иккинчи томон учун ҳам хизмат қилади. Одатда ҳар бир ҳамкор ўз инвестициясига мутаносиб равишда фойда кўради. Бундай хусусий бизнес оддий хусусий корхонадан давлат учун хизмат кўрсатиш билан фарқ қилади. Масалан, хусусий корхона ўз маблағини таваккалчилик асосида жалб қилиши, давлат эса ҳеч қандай харажатсиз қўшимча даромад олиши ёки ортиқча тўловларсиз бирор-бир хизматни йўлга қўйиши мумкин.
Шу соҳани ўрганган россиялик эксперт Н. Агазаряннинг ёзишича, давлат-хусусий шерикликнинг дунё миқёсидаги ривожи учта босқичга бўлинади. Биринчи босқичда Лотин Америкаси, Шарқий Европа, шунингдек, МДҲ мамлакатлари турибди. Улар томонидан шериклик учун ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда, бу йўналишдаги бозорни шакллантиришга, биринчи навбатда жорий этиладиган лойиҳаларни аниқлашга киришилмоқда. Таҳлилчининг таъкидлашича, ушбу мамлакатлар давлат-хусусий шерикликни қай йўсинда амалга ошириш керак, бу борадаги хатарлар (риск) қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини етарлича тушунмасдан шундай ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилишмоқда.
Иккинчи босқич АҚШ, Канада, Янги Зеландия, Япония, Россия, Германия, Франция, Испания, Италия каби ривожланган мамлакатларни қамраб олади. Уларда давлат-хусусий шериклик тузилмаси шакллантирилган, норматив-ҳуқуқий база яратилган, янги секторлар қўшилган ҳолда бу соҳадаги лойиҳалар қамрови кенгайтирилган.
Биринчи босқични фақатгина Буюк Британия, Австралия, Жанубий Корея ва Ирландия эгаллашган, холос. Бу мамлакатларда давлат-хусусий шериклик механизми такомиллашгани, унинг ривожи йўлидаги ҳуқуқий тўсиқлар бартараф қилингани, шериклик лойиҳалари бўйича маълум оқим пайдо бўлгани, инфратузилма соҳасида бундай ҳамкорликка қўшилиш истагидаги инвесторлар сони кўпайгани кузатилади.
Энди ушбу жараённинг асл моҳиятига қайтсак.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish