Iqtisodiyot nazariyasi”fanidan kurs ishi mavzu: Ўзбекистонда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим



Download 1,65 Mb.
bet9/17
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#112200
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
kurs ishi

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим — давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, хавф-хатар тақсимланишини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг бошқа шартларини белгиловчи ёзма шартнома;
аралашиш ҳуқуқи тўғрисидаги битим — маълум ҳолларда ва шартларда давлат шериги, хусусий шерик ва (ёки) кредитор (кредиторлар) аралашиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкинлигини белгиловчи давлат шериги, хусусий шерик ва кредитор (кредиторлар) ўртасида тузилган битим;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда — томонлар) — давлат шериги ва хусусий шерик;
тендер комиссияси — соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномани тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказиш мақсадида ташкил қилинган комиссия;
хусусий шерик — давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолайдиган шахс ёки шахслар гуруҳи, шу жумладан чет эллик ҳамда ғолиб томонидан ташкил этилган махсус лойиҳа компанияси.
3. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:
жамоат манфаатларининг устуворлиги;
қонунийлик;
давлат-хусусий шериклик ҳақидаги маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралиги, давлат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ташкил этадиган маълумотлар бундан мустасно;
камситмаслик, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича мажбуриятларнинг томонлар томонидан виждонан бажарилиши;
хавф-хатар ва мажбуриятларнинг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;
давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг тортишув ва шартномага асосланиши.
4. Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари давлат ва хусусий шерик ўртасида шартнома асосида қуйидаги шакллардан бирини ёки бир нечтасини танлаш орқали амалга оширилади:
соғлиқни сақлаш соҳасида жамоат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, ташкил этиш, жиҳозлаш, модернизациялаш, молиялаштириш, фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш;
соғлиқни сақлаш соҳасида ишларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва товарлар билан таъминлаш.
5. Давлат-хусусий шериклик шартларидаги тиббий фаолият хусусий шерик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади.
6. Хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7. Тендер ўтказиш учун давлат шериги томонидан танлов комиссияси тузилади, бунда танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вакиллари киради.
8. Тендер комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг вакили тендер комиссияси таркибида маслаҳат овози билан қатнашади.
9. Тендер комиссияси, агар мажлисда тендер комиссия аъзолари умумий сонининг камида етмиш беш фоизи қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси фақат битта овозга эга бўлади.
Тендер комиссиясининг қарорлари тендер комиссиясининг овоз берган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилиги томонидан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Тендер комиссиясининг қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади ва уни тендер комиссиясининг барча аъзолари имзолайдилар.
10. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири тендер комиссиясининг раиси ҳисобланади.
11. Тендер комиссиясини фаолиятини ташкил қилиш, унинг таркиби, тендер комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар тендер комиссиясининг регламентига асосан белгиланади.
Тендер комиссиясининг регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish