Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


XII-боб. Тадбиркорлик фаолиятини кредитлашнинг ҳуқуқий тартиби



Download 2,24 Mb.
bet41/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

XII-боб. Тадбиркорлик фаолиятини кредитлашнинг ҳуқуқий тартиби
1§. Тадбиркорлик фаолиятини кредитлаштириш тушунчаси ва моҳияти
Кредит муносабати кредит шартномаси асосида расмийлаш-тириладиган ҳуқуқий муносабат бўлиб, икки субъект ўртасида: бир тараф пул эгаси, яъни қарз берувчи; иккинчи тараф пулга муҳтож, яъни қарз олувчи ҳисобланади. Кредит пул кўринишдаги маблағларни Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасида белгиланган қоидага кўра: қайтариб бериш, муддатлилик ва фоиз тўлаш шартлари асосида амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ маблағ бериш натижа-сида юзага келади.
Тадбиркорлик фаолиятларини кредитлаштириш республика-мизда асосан тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Бозор муносабатларининг субъектлари ҳисобланган тадбиркорлик фаолиятларини кредитлаштириш ва молиялаштириш тушунчалари ўртасида ҳуқуқий жиҳатларида бир томондан умумийлик бўлса, иккинчи томондан фарқли жиҳатлари мавжуд. Бунда, молия тадбиркорлик субъектларининг ўзига тегишли пул маблағлари билан боғлиқ алоқаларини англатса, кредит - ўзга шахснинг мулки бўлган пулни қарзга олиб, ишлатиш борасидаги муносабатларни билдиради. Кредит бозор муносабатларини ҳаракатга келтирувчи ҳуқуқий унсур ҳисобланади. Молия билан кредитнинг ҳуқуқий муносабатларда умумийлиги шундаки, уларнинг ҳар иккаласи пул маблағлари юзасидан келиб чиққан ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосида пул маблағини ишлатиш усулининг ҳар хил бўлишидан келиб чиқади.
Молия муносабатларида тадбиркорлик тузилмалари ўз мулки бўлган пул ресурсларини хоҳлаган вақтда, ҳеч бир монеъликсиз ишлатиши мумкин. Кредит муносабатларида эса ўзгалар пул маблағини ҳақ тўлаган ҳолда ишлатиб туриш ва кредит шартно-масига мувофиқ муддати келганда қайтариб бериш тушунилади. Кредит товар-пул муносабатларига хос бўлган ва пул маблағлари ҳаракатини юзага келтирувчи категориядир.
Тадбиркорлик фаолиятида кредит субъекти тадбиркорлик фаолиятларини юритиш ҳуқуқига эга бўлган барча тадбиркорлик тузилмалари бўлиши мумкин. Тадбиркорлик фаолиятида кредит объекти - бу ҳар қандай кўринишдаги пул маблағи эмас, балки вақтинча бўш турган, тижорат банклари томонидан кредит бериш учун жалб қилинган пул маблағлари тушунилади.
Кредит тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда қуйидаги тўрт вазифани бажаради: пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини амалга оширади; бўш пул маблағларини ҳаракатга келтиради, муайян ишни бажариб, унинг натижасини капиталга айлантириб, пул-пул топади, деган қоидани амалга оширади; қарз бериш орқали пул маблағларини тадбиркорликнинг турли тармоқлари ўртасида қайта тақсимлаш билан ишлаб чиқариш ресурсларининг кўчиб туришига хизмат қилади; қарз бериш, қарзни ундириш ҳуқуқий воситалар орқали иқтисодий ўсишни таъминлаб, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятида ижтимоий, иқтисодий масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.
Тадбиркорлик тузилмалари томонидан олинган кредитдан фойдаланиш оқибатида турли натижаларга эришилади. Улар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий натижалар деганда, олинган кредитдан самарали фойдаланиш натижасида тадбиркорлик субъектида иқтисодий кўрсаткичларни ўсиши ҳамда бизнес режада белгиланган фойдани олиши орқали иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш тушунилади.
Тадбиркорлик фаолиятларини кредитлаштиришда кредитнинг салбий жиҳати қуйидаги икки ҳолатда намоён бўлади: кредит халқ хўжалигига ва тадбиркорлик тузилмаларига турли йўналишлар бўйича асоссиз равишда кўп берилиши натижасида пул массаси кўпайиб кетади, оқибатда миллий пул бирлигини қадрсизланишига олиб келади. Миллий пулнинг қадрсизланиши умумиқтисодиётни шу жумладан тадбиркорлик тузилмалари фаолиятлариниíã ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, ижтимоий, иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради; агар, халқаро шартномалар асосида олинган кредитлардан давлат томонидан тасдиқланган дастурлар асосида, белгиланган мақсадга мувофиқ самарали фойдаланилмаса ва олинган халқаро кредитларни бошқа даромад манбалари ҳисобидан ёки олтинни сотиш ҳисобидан кредит қайтарилса, давлатнинг тўлов балансига салбий таъсир қилиши мумкин.
Кредит ҳуқуқий моҳияти жиҳатдан қарзни қайтаришлик, муддатлилик ва фоиз тўлаш асосида амалга оширилади.
Қарз шартномаси деб шундай шартномага айтиладики, бунга асосан бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тараф қарз олувчига) пул ёки ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзни олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-моддаси).
Кредит муносабатида ҳуқуқ ва мажбуриятлар кредит шартномаси воситасида белгиланади. Кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредит берувчи кредитор) иккинчи тарафга (кредит олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 744-моддаси).
Тадбиркорлик фаолиятини кредитлаштириш муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Гаров тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2000 йил 21 мартдаги «Банк тизимини янада эркинлаштриш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва шу Фармон асосида ³àáóë ³èëèíãàí «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Респубикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 155-сонли £арори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари муҳим аҳамият касб этади. Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Тадбиркор билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномасини тузишда ёзма шаклга риоя қилмаслик ушбу кредит шартномасини ҳақиқий деб ҳисобламасликка олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
Тадбиркорлик фаолиятини кредитлаштиришда қарз ва кредит шартномалари ўртасида умумийлик ва жиддий фарқлар мавжуд.
Биринчидан, тадбиркорлик тузилмаларини кредитлаш бўйича тузилган кредит шартномасида кредитор сифатида махсус объектлар - банк ёки бошқа кредит ташкилоти қатнашади.
Иккинчидан, кредит шартномаси бўйича қарз олувчи кредиторга фоизлар тўлаши шарт.
Учинчидан, кредит шартномаси фақат ёзма шаклда тузилади.
Тўртинчидан, кредит шартномаси реал эмас, балки консенсуал шартномалар гуруҳига мансуб. Кредит шартномаси тузилгандан кейин тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради. Бундай ҳолда шартноманинг бажарилмаслигига ФКнинг 746-моддасида белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Бешинчидан, кредит кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилиши лозим.
Олтинчидан, банкдан кредит шартномаси асосида олинган кредит тадбиркорлик субъекти томонидан пул шаклида қайтарилиши лозим.
Кредит муносабатлари пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида бевосита ёки билвосита тарзда бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда улар тўғридан-тўғри ҳуқуқий муносабатда муомалага киришади. Иккинчи ҳолатда улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатда кредит алоқаси воситачилар орқали (учинчи шахснинг кафиллиги асосида) амалга оширилади. Юқоридагига мувофиқ кредитнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: тижорат кредити, банк кредити, истеъмолчи кредити, давлат кредити, халқаро кредит.
Тижорат кредити - бу сотувчиларнинг харидорларга товар шаклида бериладиган кредитдир. Тижорат кредитида товарлар маълум муддатда пулини тўлаш шарти билан насияга берилади. Тижорат кредитини насияга олувчи кредит берувчига (товар берувчига) қарз мажбуриятномасини беради. Тижорат кредитининг асосий мақсади қимматбаҳо товарларни (автомашина, уй, телевизор, компъютер, видиомагнитофон ва ҳ.к.) аҳолига насияга сотишдир.
Тижорат кредити беришнинг қуйидаги усуллари мавжуд: вексел усули (вексел операцияларини амалга оширишга хукумат қарорига мувофиқ баъзи чекловлар мавжуд); очиқ счёт орқали бериш; тўловни маълум белгиланган муддатда амалга оширган шароитда чегирма бериш; мавсумий кредит; консигнация.
Очиқ счёт орқали тижорат кредитини бериш усулида ҳуқуқий мазмун шундан иборатки, харидор товарга буюртма бериши биланоқ, у товарни юклаб жўнатади, тўлов эса шартномада белгиланган муддатларда вақти-вақти билан амалга оширилиб борилади.
Чегирма бериш усулида агар харидор тўлов ҳужжатлари ёзилгандан сўнг, шартномада келишилган маълум давр ичида амалга оширса тўлов йиғиндисидан чегирма берилади. Агар ушбу давр ичида тўловни тўлай олмаса, унда тўловни белгиланган муддатда тўлиқ амалга оширади.
Мавсумий кредит бериш усулидан истеъмол молларини сотишда кенг қўлланилади.
Консигнация асосида тижорат кредити бериш усулида сотиб олувчилар товарларни мажбуриятсиз сотиб оладилар, яъни товар сотилгандан сўнг пули тўланади. Агар товар сотилмай қолса, унда у эгасига қайтариб берилади.
Банклар ва кредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятларини кредитлаштиришда асосан нақд пулсиз шаклда, айрим ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда нақд пул шаклида ҳам берилиши мумкин. Тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш муносабатларида уч субъект қатнашади. Бунда банк юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш маблағларини омонат ёки депозит шартномалари асосида фоиз тўлаш шарти билан кредит ресурсига жалб қилади ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредит шартномаси воситасида банк кредитини расмийлаштирган ҳолда, тадбиркорлик субъектларига қайтариб беришлик, муддатлилик ва фоиз тўлаш шарти билан беради. Бу ҳолатда пул эгаси пул маблағини омонат ёки депозит шартномасига мувофиқ фоиз олиш шарти билан маълум бир муддатга банкка мазкур маблағни тасарруф қилиш ҳуқуқи асосида беради. Банк эса ўз навбатида ушбу маблағни банк кредити шаклида фоиз тўлаш, муддатлилик ва қайтаришлик шартлари биноан кредит шартномасига мувофиқ расмийлаштирган ҳолда, тижорат тавакалчилиги асосида тадбиркорлик субъектига беради. Бунда тижорат банклари воситачилик вазифасини бажаради. Умуман тижорат банклари кредит муносабатларида воситачи сифатида иштирок этишда асосий бўғин ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига биноан тижорат банклари акцияли, давлат тижорат банки, шунингдек хусусий банклар ва қўшма банклар сифатида фаолият юритиб, мижозларга омонатлар ва депозитларга бўш пул маблағларини жалб қилиш, кредит бериш ҳамда ҳисоб-китобларни яъни тўловларни амалга ошириш ва бошқа хил банк хизматларини кўрсатадилар.
Тижорат банклари бозор муносабатларининг таянчи сифатида ишончли, пулни самарали ишлатишга қодир, инвестиция жараён-ларини ўзлаштирган тадбиркорлик субъектларига қарз сифатида кредит берадилар. Тадбиркорлик субъектлари эса ўз навбатида тижорат банкидан олган кредитни кредит олишдан олдин тузилган бизнес режа асосида тасарруф қилади, натижада тадбиркорлик субъекти фаолиятида иқтисодий ўсишга эришадилар.
Тижорат банклари ишончли мижозларни танлаган ҳолда, кредитни уларнинг мол-мулки ёхуд тегишли товарлари ёки бошқа хил кўринишдаги бойлигини белгиланган тартибда гаров шартно-маси асосида бериши мумкин. Бунда олинадиган кредитга нисбатан гаровга қўйилган мулк суммаси аксарият ҳолларда ортиқ бўлиши талаб этилади.
Тижорат банклари тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ўрта ва кичик бизнес субъектларига қарз сифатида кредит берса, истеъмолчиларга товар сотиб олиши учун қарзга кредит беради. Бунинг натижасида истеъмолчилик кредити пайдо бўлади.
Банклар давлатга ҳам қарз беради. Шунингдек давлатдан қарз ҳам олади. Бунда давлат кредити пайдо бўлади. Қарз ва унинг фоизи бюджет ҳисобидан қайтарилади. Давлат қарзни турли шаклда, øу жумладан, давлат заёмлари (заём-русча қарз демакдир) шаклида олади. Заём давлатнинг қарздорлик гувоҳномаси бўлиб, у қарзни вақти келганда қайтариб олиш ва фоиз тўлашни кафолатлайди. Заёмлар қарз ҳақи тўлаш жиҳатидан фоиз тўла-надиган, ютуқ чиқадиган, ютуқ ҳам, фоиз ҳам бериладиган ва баъзан фоизсиз ҳам бўлиши мумкин.
Кредит муносабатларида давлат фақат қарздор вазифасини ўтамайди, балки, қарз берувчи ролини ҳам бажаради. Давлат бюджетидан қарз корхона, фирма ва ташкилотларга уларнинг молиявий санацияси (соғломлаштирилиши) учун сарфланиши мумкин. Ушбу қарз ҳам маълум муддатга, қайтариб бериш ва фоиз тўлаш шарти билан берилади. Бунда фоиз имтиёзли бўлиб даромад олишни назарда тутмайди. Давлат лозим топса, ўз қарзидан кечиши ҳам мумкин.
Халқаро кредит - бу қарз капиталининг халқаро миқёсда тузилган шартномалар асосидаги ҳаракати бўлиб, бу ҳаракат товар ва валюта кўринишидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва ҳақ тўлашлик асосида бериш билан боғлиқ халқаро муносабатдир.
Халқаро кредит муносабатларида қатнашувчи субъектлар сифатида қуйидагилар қатнашиши мумкин: тижорат банклари, марказий банклар ва давлат органлари, ҳукуматлар, йирик корпорациялар ҳамда халқаро ва регионал молия-кредит ташкилотлари.
Халқаро кредитнинг асосий шаклларини фирмавий кредит, акцептли кредит ва акцептли-рамбрусли кредитлар ташкил қилади.
Фирмавий кредит - бу бир мамлакат фирмаси томонидан иккинчи мамлакатдаги фирмага берилган кредитдир. Бу кредитнинг кенг тарқалган тури - бу экспортёрнинг импортёрга товарларни тўлов муддатини кечиктириш асосида сотишига асосланган кредитдир.
Акцептли кредит - бу йирик банклар томонидан тратталарни акцептлаш шаклида бериладиган кредитдир. Агар экпорт қилувчи импорт қилувчининг тўловга қобилиятига шуҳба қилса ёки тўлов суммасини (йиғиндисини) тезда олишни хоҳласа, мазкур кредитдан фойдаланилади.
Акцептли - рамбурсли кредитнинг маъноси шундаки, экспорт қилувчининг вексели учинчи мамлакат банки томонидан акцептланади ва импортёр векселда кўрсатилган йиғиндини акцептланган банкка ўтказади.
Кредит жамиятдаги вақтинчалик бўш маблағларни пул ва молиявий маблағларга эҳтиёжманд бўлган субъектлар ўртасида тақсимлайди.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларига кредитлар тижорат банклари томонидан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошираётган барча тижорат банклари ўз мижозларига мулкий ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар кредит операцияларини тақдим этади.
Кредитлаш жараёнида иккала томон - ҳам банк ва ҳам кредит олувчи мижоз манфаатдордир. Тижорат банки учун кредит бериш ўзига қўшимча даромад олишдир. Кўп ҳолларда кредит операция-ларидан олинадиган фойда банк даромадининг асосий қисмини ташкил қилади.
Мижоз кредит олиш орқали эса ўзига вақтинча керак бўлган молиявий маблағларга эга бўлади, улар эвазига хом ашё, асбоб-ускуна ва бошқа керакли товарларни сотиб олади, улардан фойдаланади ва даромад топади.
Кредит бу банк томонидан мижозга қайтарилиш, мақсадли, ҳақ тўлаш, муддатли ва таъминганлик шартлари билан бериладиган пул маблағларидир.
Кредит қайтарилишлилиги билан ва ҳақ эвазига берилиши билан молиявий ёрдам ва эҳсондан ажралиб туради. Мижоз банкдан олган кредит маблағларини кредит шарномасида кўрсатилган муддатган кечиктирмай қайтариши лозим.
Кредитнинг мақсадлилиги кредит банк томонидан аниқ мақсадларга ажратилишини билдиради. Кредит шартномасида кредит маблағлари қайси маҳсулотларни, хом ашё ёки асбоб ускуналарни харид қилишга ажратилаётганлиги кўрсатиб ўтилади. Кредит шартномаси кучда бўлган давр ичида тижорат банки ўз кредит бўлими ходимлари орқали кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади. Бундай назорат банкка мижоз томондан тақдим этилаётган ва ажратилган кредит маблағларидан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўладиган тўлов ҳужжатларини текшириш, шартномаларни ўрганиш, лозим бўлса, мижоз фаолият амалга ошираётган ҳудудларга чиқиб, кредит ресурсларини ўзлаштириш жараёнини ўрганиш йўллари билан амалга оширилади.
Агар мижоз ажратилаган кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланса, тижорат банки кредитни қолган қисмини ажратишдан бош тортиб, мижоздан аввал ажратилган кредит маблағларини муддатидан олдин қайтаришни ва шартномада белгиланган жарима ва пеняларни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
Кредитнинг ҳақ эвазига берилиши банкларнинг тижорат корхонаси сифатидаги мақомидан келиб чиқади. Банк кредит бериш жараёнида авваламбор ажратилган кредитлардан даромад олишни ўзига мақсад қилиб қўяди.
Тақдим этилган кредитлар учун ҳақ кредит миқдоридан келиб чиққан ҳолда, белгиланган фоизлар шаклида ўрнатилади. Кредит учун фоизлар томонларнинг келишуви асосида (микрокредитлаш ва имтиёзли фонддан кредитлаштириш бундан мустасно) белгиланади. Кредит учун фоизнинг аниқ миқдорини белгилашда кредитнинг мақсади, мижознинг молиявий ҳолати, мижоз томондан тақдим этилган таъминот ва бошқа факторлар инобатга олинади.

2§. Кредитлаштириш тамойиллари ва кредит шартномасининг ҳуқуқий моҳияти


Кредитнинг муддатлилиги принципида кредит томонлар ўртасида имзоланган кредит шартномасида белгиланган муддатга берилади. Кредит муддатсиз бўлиши мумкин эмас. Кредит учун белгиланган фоизларни ўз вақтида тўланмаслиги тижорат банки томонидан мижозга нисбатан жазо чораларини кўриш учун асос бўлади. Бу ҳолларда тижорат банклари кредит учун юқори фоизларни тўлашни ва етказилган зарарни қоплашни талаб қиладилар, кредит таъминотидан фойдаланадилар.
Кредитлар ўз муддатлари бўйича амалиётда қисқа муддатли, яъни 12 ойгача бериладиган кредитлар; ўрта муддатли, яъни 12 ойдан 5 йилгача бериладиган; ва узоқ муддатли, яъни 5 йилдан кўп бўлган муддага бериладиган кредитлар турларига бўлинадилар. Қисқа муддатли кредитлар амалиётда савдо корхоналарига, хўжалик субъектларга ўз айланма маблағларини тўлдиришга ва бошқа қисқа муддатда ўзини қоплайдиган ва даромад келтирадиган мақсадларга ажратилади. Ўрта муддатли кредитлар хўжалик субъектларини асосий воситаларини таъмирлашга, капитал қурилишга ва иншоотларни реконструкция қилишга ажратилади. Узоқ муддатли кредитлар инновацион мақсадларга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар бўйича ва харажатларни узоқ муддатдан сўнг қоплайдиган бошқа чора-тадбирларга ажратилади.
Кредитнинг таъминланганлиги кредит олувчи мижознинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини бажармаган ҳолларида банк ўзига тегишли кредит маблағларини ва кредит учун фоизларни олиш имкониятини берадиган усулларни кредит бериш жараёнида белгиланишини англатади.
Кредитни таъминлашнинг асосий усули гаровдир. Кредит олувчи мижоз ўзининг ёки учинчи шахсларнинг мулкини уларнинг розилигига кўра тижорат банкига гаров шаклида тақдим этади. Мулк гаровга қўйилиши гаров шартномаси билан расмийлаштирилади. Кўчмас мулкларнинг гаров шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим.
Кредитни таъминлашда кафилликдан ҳам амалиётда кенг фойдаланилади. Агар кредит олган банк мижози кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини вақтида ва тўла бажармаса кафиллик шартномасига кўра кафил банк олдида қарздор учун жавоб беради. Кафиллик ёзма шаклдаги шарòнома шаклида расмийлаштирилади.
Кафиллик шартномасини кредитни таъминлаш усули сифатида қабул қилишдан аввал банк кафилнинг молиявий ҳолатини ўрганади ва фақат молиявий барқарор хўжалик субъектлари томонидан берилган кафиллик мажбуриятларини қабул қилади.
Кредитни қайтаришнинг кейинги усули кафолатдир. Кафолат бўйича кафил сифатида фақат банк, суғурта жамияти ёки бошқа кредит ташкилоти бўлиши мумкин.
Мажбуриятларни таъминлашнинг юқоридаги 3 усули амалиётда кенг фойдаланадиган усуллардандир. Амалиётда баъзи бир ҳолларда кредитни қайтариш усули сифатида мижознинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини суғурталаш, мижозга тегишли мулкни шартномага асосан банк балансига олиб, кейин сотиш асосида кредитни қоплаш усулларидан фойдаланилмоқда.
Агар банк мижози ўз молиявий барқарорлигини кўп йиллар давомида исботлаб келаётган бўлса, у ишлаб чиқараётган маҳсулот бозорда юқори харидга эга бўлса, тижорат банки истисно тарзида бундай мижозга таъминотсиз кредит ажратиши мумкин.
Банк томонидан мижозни кредитлаш тартиби ҳар бир тижорат банки томонидан Ўзбекистон Марказий банки ўрнатган талаблар доирасида мустақил равишда ўрнатилади.
Мижозларни кредитлаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичлар асосида амалга оширилади: 1 - босқичда мижоз банкка кредит олиш масаласини муҳокама қилиш учун мурожаат қилади. Тижорат банкининг кредит бўлимининг ходимлари кредит беришнинг қоидалари, тартиби, муддати, кредит учун фоизлар, кредитдан фойдаланиш тартиби, кредит берилгандан сўнг банк томонидан кредитнинг мақсадли фойдаланилишини текшириш шартлари, кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тартиби билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича мижозга маълумотларни етказадилар;
2-босқичда мижоз тижорат банкларида белгиланган ҳужжатлар тўпламини банкка тақдим этади. Бу - кредит олиш учун ариза, бизнес-режа, корхона баланси (агар кредит олувчи юридик шахс бўлса), кредитнинг қайтарилишини таъминоти тўғрисидаги ҳужжат (гаров, кафолат, кафиллик ва ҳоказолар). Агар олинаётган кредит Ўзбекистон ҳудудида лицензия асосида амалга ошириладиган фаолият учун олинаётган бўлса, кредит олувчи банкка бундай лицензиянинг нусхасини тақдим этиши керак;
3-босқич ўз ичига тижорат банки ходимлари томонидан мижоз тақдим этган ҳужжатларни таҳлил этиш бўйича ишларни киритади. Банк кредит бўлимининг ходимлари бизнес-режанинг амалга ошириши мумкинлигини, гаровнинг ликвидлигини (яъни керакли ҳолда уни тез ва осон сотиб, мижозни кредит бўйича бўлган қарзини қоплашини), юридик шахсларнинг кредитга лаёқатини ўрганадилар.
3-босқичнинг муддати тижорат банкларнинг кредит операцияларини тартибга солувчи ички ҳужжатлар билан тартибга солинади. Лекин амалдаги қонунчилик тижорат банклар учун хусусий тадбиркорлар ва юридик мақомга эга бўмаган дехқон хўжаликлари мурожаатлари бўйича 5 кундан ортиқ бўлмаган муддат, фермер хўжаликлари, ўрта ва кичик бизнес субъектларини мурожаатлари бўйича филиалларга эга бўлмаган хусусий банклар учун - 10 кун, вилоятлардаги филиаллар учун 15 кун, республика банклари учун - 20 кундан кўп бўлмаган муддатлар белгиланган. 3-босқич банк кредит қўмитаси томонидан мизожга кредит аризаси бўйича кредит бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор чиқариши билан якунланади;
4-босқич ўз ичига банк ва мижоз ўртасида кредит шартномасини имзолашни киритади. Банк томонидан кредит шартномасини банк бошқаруви раиси ёки унинг ваколатли ўринбосари, банк филиалининг бошқарувчиси ёки унинг ўринбосари имзолайди. Мижоз томондан шартномани хусусий тадбиркор ёки корхонаннинг раҳбари (агар мижоз юридик шахс мақомига эга бўлса) ёки унинг ваколатли ўринбосари имзолайди.
Кредитни ўзлаштириш жараёнида кредит шартномаси томонлар учун асосий ҳужжат ҳисобланади.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish