Т р. Мавзулар Соат


Ошловчи моддалар сақловчи ўсимликлар



Download 229,92 Kb.
bet37/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Ошловчи моддалар сақловчи ўсимликлар. Интернетдан
Ошловчи моддалар меваларга боғловчи тахир маза беради. Уларга тёрн (1,6% гача), беҳи (1% гача), қизил (0,6% гача), ёввойи олма ва нок мевалари бой. Мева ва сабзавотнинг кўпчилиги эса 0,1–0,2% ошловчи моддаларга эга. Сабзавотларда улар анча кам. Ошловчи моддалар асосан меванинг пўстлоғида бўлади ва бактеритсид хусусиятга эга.
Ошловчи моддали ўт ўсимликлар. Таркибида саноат миқёсида фойдаланиш учун етарли микдорда ошловчи моддалар (таннидлар) бўлган ўсимликлар – ошловчи моддали ўсимликлар дейилади.
Ошловчи моддалар пўстлоқ, барг, ёғоч ва мевалар, асосан, илдиз ҳужайраларининг паренхимали вакуолаларида тўпланади. Таркибидаги таннин миқдорига қараб юқори таннинли (таркибида таннидлар —20% дан кўп); ўртача таннинли (12—20% гача), кам таннинли ўсимликлар (12% дан кам бўлган) гуруҳларига ажратилади. Ошловчи моддали ўсимликларнинг кўпчилиги тропик минтақаларда, Жанубий Осиё, Жанубий Америка, Австралияда учрайди.
Ўзбекистонда ошловчи моддаларга бой бўлган ўт ўсимликлардан: отқулоқ, ровоч, акация, жинчак, кермак (бўёқбоп) ўсади.
ОтқулоқRumex. Қашқадарёда отқулоқнинг оддий отқулоқ (Rumex acetosa), пирамидасимон отқулоқ (R.hyrsiflorus), Тён-шон отқулоғи (R.tianschanicus) ва бошқа турлари кенг тарқалган бўлиб, улар чўл, адир ва тоғ зоналарида майин, шағал ва тош аралаш майин тупроқли тоғ ёнбағирларида айниқса кенг тарқалган. Б.Н.Овчинниковни маълумотларига кўра бу отқулоқ турининг илдизида 26-30 % таннид моддаси бор. Ундан тайёрланган кармак тери маҳсулотларини ошлашда кенг қўлланилади. Қашқадарё тоғларида ўсадиган яна бир тури – R.crispusнинг илдизида 22,28 % дан 25,5 % га қадар таннид сақланади. Отқулоқ ошловчи ўсимлик сифатида маҳаллий аҳоли қадимдан фойдаланган.
Ошловчи моддалар бу ўсимлик турининг барча органларида мавжуд. Қашқадарё вилоятида тарқалган турларнинг барчасида таннид моддаси борлиги аниқланган (Чеврениди С.Х 1965). Айниқса илдиз пўстида унинг миқдори 12 % дан 26 % гача. Маҳаллий аҳоли бу ўсимликни кўнчиликдан ташқари сариқ, қизғиш-қўнғир ранглар олиш учун қўллайди. Бу ранг буёқлар этикдўзликда, пўстинлар ошлаш ва ранг беришда кенг қўлланилади.
Отқулоқ илдизи ошловчи моддалар олинишидан ташқари муҳим доривор ўсимлик ҳам ҳисобланади. У ошқозон-ичак, томоқ ва терини турли-туман касалликларини даволашда маҳаллий аҳоли томонидан кенг қўлланилади.
Равоч Rheum wittrochii. Равоч Қашқадарё вилоятининг тоғли раёнларида анча кенг тарқалган кўп йиллик, улкан баргли, баландлиги 50-60 см бўлган ўтсимон ўсимлик.
Илдиз бўғзидан чиққан барги 30-40 см катталикда, юмалоқ, узун бандли. Поя барглари бир қадар кичик, 5 қабирғали. Кўпчилик ҳолларда ўсимликни барги тўлиқ етилганга қадар қизғич рангли, тукли. Гул тўпламида гуллари сийрак жойлашган бўлиб, бир неча қисмлардан иборат. Гули оқ рангли ёки бир қадар қизғич рангли. Гул қўрғони узун тортган. Меваси тухумсимон, уч қиррали, бурушган ёнғоқчадан иборат.
Илдиз системаси диаметри 15-20 см ўқ илдиз бўлиб, ундан ҳосил бўлган 6-8 ён илдизлар тупроқ бағрига 2 метрга қадар чуқурлашиб боради. Ён илдизлари у қадар яхши ривожланмаган, асосий ўқ илдиздан 15-200 да бурчаклашиб чўзилган. Илдизининг пўстлоғи ўткир қўнғир рангли. Илдизи таркибида 22 % га қадар ошловчи таннид модда мавжуд. Узоқ вегетация даврига эга бўлиб, анча катта илдиз массасини йиғишга қодир.
Илдизининг кимёвий таркиби аниқланганда 21,85 % таннид ва алколоид, глюкозид, турли хил витаминлар борлиги маълум бўлган. Равоч муҳим ошловчи ўсимлик бўлиб, маҳаллий аҳоли уни тери ошлашда, тери ва турли-туман матоларни қўнғир, қизил ва қора рангларда буяш учун ишлатиладиган ранг буёқ олиш учун ишлатилади. Текстиль саноатида матоларни бўяш учун тайёрланган синтетик бўёқларга қўшиш учун ўсимликдан олинадиган таннидлар қўлланилади. Одатда сунъий бўёқларга 10 % дан 30 % га қадар таннид-табиий бўёқ қўшилади. Шундай қилинганда текстиль саноатида ишлатиладиган бўёқларнинг ранги тиниқ бўлади ва узоқ вақт ўзгармаслиги билан характерланади.
Кармак (кермек)Limonium meyeri. Кермекдошлар (Peumbaginaceae) оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Бўйи 40-80 см. Илдизи йўғон, барглари одатда илдиз бўғзида, қисман гулбандининг энг пастки қисмида жойлашган. Дарё узани, шўрланган ерлар, шўрхок тупроқлар ва суғориладиган экинзорларда ўсади.
Кермеклар Лолиум энг кўп сонли турларга эга туркумлардан. Унинг 130 дан ортиқ тури асосан Ўрта ер денгизи флористик вилоятида тарқалган. Кермек инсон эътиборини ўзига жалб этган ошловчи ўсимликлардан. Унинг ошловчи модда олинадиган илдизи у қадар узун эмас, тупроқ сатҳидан 30-40 см чуқурликка қадар чуқурлашади.
Кермек июль-август ойида гуллаб, сентябрь ойида мева ҳосил қилади. Меваси октябрь ойида пишиб етилади. Кермекни бир тубида 1-2 поя, 2-12 га қадар барги бўлади. Ўсимликнинг баландлиги 35 см, илдиз бўғзидан чиққан барглар анча узун 15-20 см га қадар. Гул ҳосил қиладиган генератив поясининг бўйи одатда 100-120 см га қадар. Олиб борилган кимёвий анализларнинг натижасига қараганда, табиий муҳитда тарқалган кермек таркибида 18,7 % дан 21,1 % га қадар ошловчи таннид моддаси бор (Чеврениди С.Х 1965).
Унинг барги таркибида 3-5 % илдизи таркибида эса 18-20 % таннид мавжуд бўлиб, бу ўсимлик тери ошлаш, жун чит ва шойи матоларга ранг буёқ беришда қўлланилади. Бу ўсимлик Қашқадарё воҳасининг чўл зонасида, шўр тупроқларда тарқалган бўлиб, илдизи таркибида танниднинг миқдори тупроқ таркибидаги турларнинг миқдори билан боғлиқ.
Кермекни ошловчи моддалари терини эластиклик ҳолатини оширади. Шу сабабли бу ўсимликдан олинадиган оёқ кийимларни остки қисми –тагравни ошлаш учун қўлланилади.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish