Мойли ўсимликлар. Интернетдан
Ўсимлик мойлари ҳайвон ёғлари билан бир қаторда озиқ-овқат аҳамиятига эга. Ўсимлик мойи бевосита озиқ-овқатга ишлатилади ва консерва, кондитер, нон тайёрлашда, шунингдек маргарин, олиф, стеарин, линолеум, лак, бўёқ саноатида, мойлаш материали сифатида, медицинада фойдаланилади. Мойли экинларнинг уруғларини қайта ишлаб мой олишда ҳосил бўлган кунжара ва шрот оқсилга бой (35-40 %) сифатли озуқа. Уларнинг кўпчилиги қимматли асал берувчи ўсимлик.
Ўсимлик мойи уч атомли спирт глицерин ва ёғ кислоталарининг мураккаб эфири ҳисобланади. Оқсил ва углеводларга нисбатан ёғлар (ўсимлик мойи) кўп калория сақлайди. 1 г ўсимлик мойида 39,8 кЖ, 1 г оқсилда 18,4-23, 1 г углеводларда 16,7-17,6 кЖ энергия сақланади.
Турли мойли экинларнинг уруғлари ва меваларида, ёғ миқдори турга, навга, тупроқ иқлим шароити, қўлланилган агротехникага боғлиқ ҳолда 25 дан 63 % ўзгаради. Кўпгина ўсимлик мойлари ҳаводаги кислородни бириктириб қурийди ва қаттиқ эластик массага айланади. Ёғнинг қуриш хусусияти унинг муҳим сифат кўрсаткичларидан биридир. Мой таркибидаги тўйинмаган ёғ кислоталарини миқдори ёд сони билан белгиланади ва 100 г мойга бириккаи ёдни грамм миқдори билан ифодаланади. Ёд сони қанча кўп бўлса мойни қуриш хусусияти шунчалик юқори бўлади. Ҳамма ўсимлик мойлари қуриш даражасига қараб уч гуруҳга бўлинади:
Қурийдиган (ёд сони 130 ортиқ) - асосан техникавий мақсадлар учун ишлатилади. Зиғир, перилла, ляллеманция мойлари шу гуруҳга киради.
Ярим қурийдиган (ёд сони 95 дан 130 гача) мойларга - соя, кунжут махсар, кунгабоқар, рапс, хантал мойлари киради. Улар асосан озиқ-овқат мақсадларида ишлатилади.
Қуримайдиган (ёд сони 95 дан кам) - мойларга ер ёнғоқ ҳамда, канакунжутларники киради.
Озиқ-овқат ва техникавий мойларда эркин ёғ кислоталарининг кам бўлиши унинг сифатли эканлигини белгилайди. Эркин кислоталар миқдори мойдаги кислота сони билан белгиланади ва. 1 г мойдаги эркин кислотани нейтраллаш учун сарфланган ўювчи калийни мг ҳисобидаги миқдори билан аниқланади. Мойни кислоталиги уруғнинг пишганлиги, ҳосилни йиғиштириш шароити, сақлашга боғлиқ.
Озиқ-овқатга ишлатиладиган мой ўткир ҳидли бўлмаслиги ва оғриқ пайдо қилмаслиги лозим. Ўсимлик мойини совунланиши 1 г мойдаги эркин ҳамда глицерин билан боғланган ёғ кислоталарини нейтраллаш учун сарфланган мг ҳисобидаги ўювчи калий миқдори билан аниқланади. Жуда кўп ўсимлик мойлари учун совунланиш сони 170-200.
Ўсимликда ёғлар асосан уруғда ва меваларда тўпланади. Уруғларни пишишида эркин ёғ кислоталари кўп ҳосил бўлади ва улар кейинчалик глицерин билан бирикади. Пишмаган уруғлар мойининг кислоталиги юқори. Иссиқ иқлим шароитида тўйинган ёғ кислоталар миқдори кўп бўлиб мойда ёд сони кам, салқин иқлимда тўйинмаган ёғ кислоталари кўп бўлади ва ёд сони ортади. Ўсимлик мойлари орасида озиқ-овқат учун фойдаланиши ва ялпи ишлаб чиқариши бўйича биринчи ўринда соя, иккинчи кунгабоқар, кейинги ўринларда ерёнғоқ, пахта, рапс, зайтун, кунжут, маккажўхори, махсар мойлари туради.
Озиқ-овқатга доғланмаган (қиздирилмаган), тозаланган, салат ўсимлик мойларини ишлатиш организмда, холестерин моддасини тўпланишини олдини олади, қон томирларини эластик, терини майин ва нозик бўлишини таъминлайди, ажинлар пайдо бўлишини олдини олади.
Қуйида эътиборингизга 7 та энг фойдали ўсимлик ёғини тақдим этамиз:
Зайтун ёғи. Ушбу ёғнинг этикеткада кўрсатиладиган кислоталилик даражасига эътибор қаратинг. У қанчалик паст бўлса (0,8%гача), ёғ шунчалик юқори сифатли ҳисобланади. Зайтун ёғини Қадимги Юнонистонда “суюқ олтин” деб аташган. Унда олеин кислотаси жуда катта миқдорда мавжуд. Зайтун ёғи қиздирилганида канцерогенларни деярли ҳосил қилмайди.
Кунгабоқар ёғи. Летситин моддасининг энг яхши манбаи. Ушбу моддаболанинг асаб тизими шаклланишига ёрдам беради, катта ёшда эса ақл фаоллиги варавшанлигини сақлайди. Шунингдек, летситин анемия ва стрессларда кучларнитиклашга ёрдам беради.
Маккажўхори ёғи. У организмдаги холестерин алмашинувини жуда яхшитартибга солади. “Ёмон” қаттиқ ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради. Маккажўхори ёғида фосфор ҳосилалари, яъни фосфатидлар бўлиб, улар мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ёғ таркибидаги никотин кислотаси (ПП витамини) юрак-қон томирларининг ўтказиш хусусиятини яхшилайди.
Хантал ёғи. Ўзининг бактеритсид хусусиятлари сабабли нимага қўшилган бўлса, ўша маҳсулотнинг узоқроқ сақланишига, яралар ва куйган жойларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради. Хантал ёғи иситувчи ва юмшатувчи хусусиятларга ҳам эга бўлиб, бронхит ва ангиналар пайтида у билан ингаляциялар қилиш фойдали. Бироқ бу ёғни овқатга кўп ишлатиб бўлмайди. Ўзининг фойдали хусусиятларига қарамасдан, хантал ёғи таркибида организмдаги овқат ҳазм қилиш ферментлари томонидан парчаланмайдиган кислоталар мавжуд.
Зиғир ёғи. Ўсимлик ёғлари орасида энг паст калорияли бўлиб,озиш учун мўлжалланган парҳезларда фойдаланилади. Жигардаги токсинларни чиқаришга ёрдам беради. Таркибидаги Омега-3 кислотаси миқдори бўйича балиқ мойини ортда қолдиради. Зиғир уруғида нитратларни (масалан, сотиб олинган мева ва сабзавотлардаги) йўқ қилувчи антиоксидант мавжуд.
Кунжут ёғи. Таркибидаги кальций моддаси бўйича ёғлар орасида чемпион ҳисобланади. Уни аёллар ёғи ҳам дейишади. Ушбу ёғ, айниқса, ҳомиладорлик даврида ва гормонал ўзгаришлар пайтида жуда фойдали. Қалқонсимон без ва подагра (бўғимлардаги зарарли тузларни чиқаради) касалликларида аҳволни яхшилашга ёрдам беради. Аммо кунжут қоннинг қуйилиш хусусиятини кучайтиради. Шу боис юрак касалликлари ва варикозга чалинган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур.
Қовоқ ёғи. Рух моддасининг ажойиб манбаи. Ушбу модда эсаэркакларда тестостерон гормонининг ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Қовоқ ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, салатларга қўшиш мумкин. Бироқ бу ёғда қовуриш тавсия этилмайди – овқатингиз куйиб кетиши ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туриши мумкин. Бундан ташқари, қовоқ ёғида селен моддаси кўп. Йилнинг совуқ даврида у иммунитетни оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |