Ошловчи моддали дарахт ва буталар. Ўзбекистонда ошловчи моддаларга бой бўлган дарахт ва буталардан: эман, каштан, қорақарағай, тилоғоч, анор, акация, тол, тут, ўсади. Ошловчи моддали ўсимликларнинг 1 гектар плантациясидан 0,5 т гача ошловчи моддалар олиш мумкин.
Тоғолча – Prunus cerasifera. Тоғолча кўп шонали бўлиб, ўсадиган дарахт ёки бута, бўйи 5-10 метргача боради. Шох шаббаси ёйилиб ўсади, шохлари сертикан. Барглари эллипссимон ёки тухумсимон шаклда бўлиб, узунлиги 2-10 см, эни 2-4 см келади, баргларининг четлари майда тишчаси барглари учи ўткирлашиб пастки томони малла ранг, калта туклар билан қопланган, узунлиги 2,5 см гача борадиган бандлари бор. Гуллари якка бўлади, оқ ёки оқиш пушти рангда. Мевалари думалоқ, чўзиқ ёки сал ясси тортган, қизил пушти тук бинафша, яшил ёки қора рангда. Эти аксари нордон гоҳида ширин-нордон. Қашқадарё шароитида апрелда гуллайди, мевалари июнь-июлда териб олинади.
Тоғолча Марказий Осиё ва Кавказ Орти республикаларида кенг тарқалган. Тоғолчани халқ ва замонавий табобатида мевалари, барглари, гуллари ва пўстлоғидан йиғиб олинадиган елими ишлатилади. Тоғолчанинг кимёвий таркиби мураккаб. Меваларининг этида 9,94 фоизгача қандлар, жумладан 1,4 фоиз глюкоза, 6,09 фоиз фруктоза, шунингдек 3,12-7,5 фоиз органик кислоталар (олма, лимон кислоталари), 16 м2 гача витамин C, 2,8 м2, гача провитамин А, пектинлар, ошловчи моддалар, минераллар, ёғли мой бор.
Халқ ва замонавий табобатда барглари ва гулларидан тайёрланган дамлама енгил сурги тариқасида, меваларидан тайёрланган қайнатма (компот) гипоатсит, гастрит, сурункали қабзият маҳалларида иштаҳани очиш ва овқат ҳазмини яхшилаш, шунингдек юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида балғам кўчирувчи дори тариқасида қўлланилади. Елими ҳам балғам кўчирадиган восита тариқасида ишлатилади. Тоғолча пўстлоғи ва илдизларидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалардан терлатадиган, иссиқни туширадиган ва яллиғланишига қарши восита тариқасида фойдаланилади.
Тоғолчанинг поя ва илдиз пўстида 10-15 % ошловчи модда мавжуд бўлиб, тоғли халқ қадимдан тери ошлаш учун ишлатади.
Шотут – Morus nigra. Шотутнинг бўйи 10-35 метргача борадиган дарахт бўлиб, танасининг пўстлоғида ёриқлари бор. Барглари поясига навбатма-навбат жойлашган, юраксимон ёки думалоқ, тухумсимон, яхлит ёки бўлакларга бўлинган, тишли, икки томони ғадир-будир. Уруғчи бошоқлари деярли бандсиз бўлиб, кейинчалик қора рангли меваларга айланади. Вилоятимизда кўпроқ тоғли туманларда учраб, меваси июнь ойларидан то кеч кузгача етилиб пишаверади.
Шотутнинг географик тарқалиш ареали Маказий Осиёнинг ҳамма республикаларида, Кавказ ва бошқа жойларда қадимдан экилади. Шотутнинг халқ ва замонавий тиббиётда ишлатиладиган қисми барглари, илдиз ва танасининг пўстлоғи меваларидир.
Кимёвий таркиби танасининг пўстлоғи, ёғочи ва баргларида ошловчи ва бўёқ моддалар (морин деган пигмент) бор. Баргларида талайгина миқдорда витамин С бўлади. Меваси кўнгил очар, ширин мазали, серсув бўлиб, унда 12 фоизгача қанд моддалари, эркин ҳолдаги олма ва лимон кислоталари, елим моддаси, бироз оқсил, темир, глюкозидлар, холин, бўёқ моддалари, пектин ва бошқа моддалар бор.
Шотутнинг поясида 16-24 % барги ва айниқса меваси кўнчиликда ва ранг буёқ олишда кенг қўлланилади. Унинг пўстлоғи ва илдизидан олинадиган таннид тери ошлашда, барги ва меваси эса парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилади.
Тутнинг барча турларининг меваси, барги, пояси ва илдизи таркибида таннид моддаси бор. Унинг миқдори тут пўстида 12,67 %, ёғочи таркибида 14,12 % га қадар. Бундан ташқари қора тут - (Морус нигра) нинг мевасида қизил ва жигар ранг буёқ ранг олиниб, у парфюмерия, озиқ-овқат саноатида турли-туман ичимликларга ранг бериш ва тўқимачиликда атлас, шойи ва читдан тайёрланган кийим-кечакларни буяшда ишлатилади.
Олча – Cerasus vulgaris. Олчани бўйи 2,5-7,5 метрга борадиган шифобахш мевали дарахт. Мевалари пушти, тўқ қизил, рангда, думалоқ бўлиб майда (диаметри 15 мм дан 17 мм гача боради), эти ширин, сал нордонроқ. Навлари кўп, барглари навбатма-навбат жойлашган, тўқ қизил рангда, тескари тухумсимон, чети тишли, меваси шарсимон/
Олча вилоятимиз шароитида март-апрелда гуллаб, меваси июнь-июлда етилади. Олчанинг тарқалиш ареали кенг бўлиб, у Украина, Волга бўйи, Шимолий Кавказ, Крим, Доғистон, Марказий Осиё республикалари, Узоқ Шарқда кўп экилади. Ироқ, Афғонистон, Хитой, Япония, Англия ва бошқа мамалкатлардаҳам кенг тарқалган. Олчани тиббиётда инсон саломатлигини тиклашда илдизлари, барглари, гулбандлари ва мевалари ишлатилади. Олча мевалаида 3,84-5,24 фоиз глюкоза, 3,31-4,31 фоиз қруктоза ва 0,29-0,8 фоиз сахароза, 0,1 фоиз гемицеллюлоза, 0,5 фоиз клетчатка, 0,4-1,1 фоиз пектин, 0,8 фоиз оқсил моддалари, 0,4 фоиз ёғлар бўлади.
Олча таркибида 12-14 % ошловчи модда бор. Маҳаллий аҳоли уни поя ва илдизи қобиғидан тери ошлаш учун таннид, матоларни ранглаш учун буёқ олади. Мевасидан эса ҳар хил сироблар ва прафюмерия ҳамда озиқ-овқат учун (лимонад, ичимликлар) ранг буёқ олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |