2. Яшил дарахтзорларни шаҳар архитектураси ва антропоген ландшафт яратишдаги аҳамияти.
Яшил дарахтзорлар манзарали ўсимликларнинг асоси, коммунал хўжаликнинг муҳим соҳаси бўлиб, яшил майдонлар, манзарали дарахт ва буталар питомниги ва гулчиликни ўз ичига олади.
Яшил дарахтзорларнинг ўрни кўпқиррали. Улар муҳим санитар-гигиеник вазифани бажариб, атмосферанинг иссиқлик, сув ва шамол режимига таъсир ўтқазади, шаҳар ёки унинг алоҳида бўлагига микроиқлим барпо этади. Яшил дарахтзорлар остида очиқ жойга нисбатан ҳаво ҳарорати ёзда анча паст, қишда эса юқори бўлади.
Дарахтларнинг барг садҳидан катта миқдорда сув буғланганлиги сабабли атроф муҳитдаги атмосфера намлиги ошади. Улар шунингдек, шамол кучини пасайтириш хусусиятига эга. Дарахтлар ассортименти тўғри танланганда тегишли тартибда жойлаштирилганда шамол кучини кескин камайтириши мумкин. Яшил дарахтзорлар атмосфера ҳавосини тозалашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Парклар ва яшил дарахтзорларда ҳавонинг тозалиги очиқ жойникига нисбатан анча юқори. Яшил дарахтзорлар кўп бўлганда атмосфера таркибида чанг миқдори кескин камаяди, чунки дарахтлар чангни тутиб қолади.
Дарахт ва буталар томонидан ажратиб чиқариладиган фитонцидлар ҳавони зарарли микроблардан тозалайди.
Яшил дарахтзорлардан транспорт ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ажратиладиган чиқинди ва заҳарли моддаларни ҳам камайтиради.
Аҳоли яшайдиган манзилларда ўстирилган дарахт ва буталар шунингдек, бадиий архитектура ва маданий-маърифий аҳамиятга эга.
Яшил дарахтзорларга дарахт, бута, гуллар, газон ўтлари кириб улар кўкаламзорлаштиришнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Манзарали боғдорчиликнинг таркибига шунингдек фитодизайн ҳам киради. Бу термин грекчада phyton – ўсимлик ва инглизчада design безак, расм, композиция маъноларини англатади. У яқинда пайдо бўлди ва ўсимлик ва ёрдамчи материаллардан бадиий композиция яратишни билдиради. Ўсимлик материали сифатида ўрмон массивлари, ўтлоқзорлар, чўл, шунингдек уларнинг ҳудудида жойлашган сув ҳовзалари, тош уюмлари, қурилиш ва бошқалардан фойдаланилса буни ландшафт дизайни дейилади.
Боғ дизайни кичик майдонларда яратилиб, дала ҳовлилари, қишки боғлар, шаҳардаги алоҳида жойларда амалга оширилади.
Кесиб олинган ва қуритилган ўсимликлар, шунингдек, махсус қуритилган ёки табиий ҳолда қуриган ўсимликлардан композиция яратиш гуллар аранжировкаси ёки флористика дейилади. Бунга тувакда ўстирилган ўсимликлардан композиция ясаш ҳам киради. Қўшимча материал сифатида тошлар, қум, металл, шиша, қоғоз, газлама, раковиналар, қуш патлари ва турли синтетикадан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |