Т р. Мавзулар Соат


ТЕМА 13. МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ВА БУТАЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИ



Download 229,92 Kb.
bet39/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

ТЕМА 13. МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ВА БУТАЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИ
Саволлар:
1. Дарахт ва буталарни интродукция қилиш;
2. Яшил дарахтзорларни шаҳар архитектураси ва антропоген ландшафт яратишдаги аҳамияти. Кўкаламзорлаштириш объектлари.
3. Яшил майдонлар элементлари ва уларни режалаштириш;
4. Ўзбекистон шароитида кўкалазорлаштиришда қўлланиладиган дарахт ва буталар;
5. Кўкаламзорлаштириш проектини тузиш принциплари ва ўсимликларни танлаш;
6. Боғ-парк яратиш ва уларни парваришлаш;
7. Гуллар ёрдамида манзаралар яратиш;
8. Гулхоналар яратиш учун ўсимликлар танлаш;
9. Ўзбекистонда манзарали ўсимликлар сортименти
10. Газонлар яратиш;
11. Гулзорларни парвариш қилиш.


1. Дарахт ва буталарни интродукция қилиш.
Дарахтлар (турли табиий зоналардаги ўрмонлар) Ер шаридаги экосистеманинг муҳим таркибий қисми бўлиб, бирламчи маҳсулотнинг асосий қисмини яратади ва кислород ҳосил қилади, турли туман тириклик учун экологик ниша яратади, муҳит яратишда юксак аҳамият касб этади, инсоннинг жуда кўплаб эҳтиёжларини қондиради. Табиий ўсимлик заҳиралари инсон томонидан ишлатилиши, табиий экосистемаларнинг бузилиши ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишни тақоза қилади. Бу эса уни турли жиҳатларини синчиклаб ўрганишни талаб қилади. Табиий экосистемаларнинг деградацияси оқибатида айрим ўсимликларни сақлаб қолишнинг ягона йўли уларни маданий ҳолда ўстиришдир (Уолтерс, 1976; Скворцов, 1991; Андреев, Горбунов, 2000). Бошқа жиҳатдан олиб қараганда, инсон томонидан яратилган агроэкосистемаларнинг таркиби дарахт ва буталардан, аксарият ҳолларда бошқа ўлкалардан келтирилган турлардан иборат. Ўсимликлар интродукцияси жуда қадим замонларда бошланган бўлишига қарамасдан, инсон амалий фаолият ва илмий тадқиқот ишлари йўналиши сифатида ҳали-ҳануз долзарблигини йўқотгани йўқ. Ҳозирги даврда у ёки бу жиҳатдан қимматли хўжалик аҳамиятига эга бўлган ўсимликларни ўзининг табиий равишда ўсиб турган жойи ёки унинг культиген ареалидан ташқарида интродукция қилишнинг бош вазифаси – бу мазкур ҳудуддаги ўсимликлар заҳирасини дунё флораси ҳисобига бойитишдан иборат. Ўсимликлар интродукциясида дастлабки ўрганишдан аслида экологик тадқиқотлар, чунки унинг асосида аутэкология ва синэкология усуллари ётади. Кейинги даври – ҳақиқий интродукция – бу ўсимликшунослик даври бўлиб, унда агротехника усулларига ўтилади, яъни муяйян ҳудудда ўсимликни етиштириш технологияси ишлаб чиқилади. Интродукция жараёнининг схемаси қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин: интродукция учун ўсимликни танлаш – дастлабки экологик таҳлил – биоэкологик тавсиф – интродукцион башорат – интродукцион тажриба – ўсимликни етиштириш – ўсимликшунослик томонидан башорат – маданийлаштириш (Коровин и др., 2001). Интродукциядаги энг муҳим жиҳат бу ўсимлик ўсадиган табиий экологик шароитнинг маданий ҳолда ўстириш режалаштирилаётган муҳитга мос келиши ва ўсимликни янги шароитда ўсиб кетишини таъминлайдиган унинг ички адаптация имкониятидир.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish