Т р. Мавзулар Соат



Download 229,92 Kb.
bet33/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Дон-дуккакли экинлар. Дуккакли дон экинлари дуккакдошлар оиласига мансуб бўлиб, бу гуруҳга нўхат, ясмиқ, кўк нўхат, соя, ловия, мош, вика, оддий нўхат ва люпин ўсимликлари киради. Кўпчилик дуккакли экинларниг дони ем сифатида ишлатилади. Дон дуккакли экинларининг кўпи: кузги нўхат, мош, вика, соя, люпин, кўкат ўғит сифатида ишлатилади. Дуккакли - дон экинлари Ҳиндистон, Хитой ва Америкада кенг тарқалган. Республикамизда дуккакли - дон экинлари 1998 йили 22,2 минг/га атрофида экилди. Ўзбекистонда кўпроқ мош, жайдари нўхат, соя, оддий нўхат, ловия экилади.
Нўхат қимматли озиқ-овқат ва хашаки ўсимликдир. Нўхат чорва моллари учун ҳам тўйимли озуқадир. У молларга ёрма ҳолда ёки майдалаб берилади. Одатда молларга қорамтир, таркибида оқсил кўп бўлган навлар дони берилади. Нўхат азот тўпловчи экин сифатида тупроқни азотга бойитади, дон экинларидан олдин экилганда ерни бегона ўтлардан тозалаш яхши натижа беради. Нўхат қадимги экин ҳисобланади. У Ўрта ва Кичик Осиёдан келиб чиққан. Ҳиндистон ва Покистонда кўп экилади. Нўхат дунё бўйича 10 млн/га ортиқроқ ерга экилади. Ўзбекистонда 2 минг/га ортиқроқ ерга экилади.
Соя ўсимлиги ем-хашак сифатида ишлатилади. Соянинг ватани - жанубий-шарқий Осиё, Хитойда, Ҳиндистонда, Корея, Япония, Индонезияда кўп тарқалган. Ер юзида дон-дуккакли экинларнинг орасида биринчи ўринни эгаллайди ва 73,8 млн.га майдонга экилади. Ўзбекистонда 1998 йили 10 минг га атрофида экилган. Соя баҳорги ўсимлик, ўсув даври 75-200 кун. Бу иссиқсевар ўсимлик, 8-10°C униб чиқади, фойдали ҳарорат йиғиндиси 1700-3200°C. Соя ёруғсевар қисқа кун ўсимлиги. Навлар: Орзу, Дўстлик, Ўзбекистон-2, Ўзбекистон-6. Соя ғўза, шоли, маккажўхори, жўхори, канопдан бўшаган ерларга экилади.
Силосбоп экинлар. Силосбоп экинларга маккажўхори, жўхори, кунгабоқар, судан ўти, хашаки карам, перко, топинамбур, хашаки лавлаги каби ўсимликларни киритилади, қуйида буларнинг айримларига қисқача таъриф берамиз.
Топинамбур мураккабгулдошлар оиласига мансуб, илдизи ўқ илдиз яхши ривожланган. Топинамбур вегетатив усулда кўпаяди. У муҳим силосбоп экин. Молларга озуқа сифатида туганак меваси ва кўкати ишлатилади. Туганак мева ва кўкатидан силос тайёрланади, бу силосни қўй, от, чўчқи ва қорамол яхши ейди. Баҳорда ўсиб чиқадиган экинзорда чорва молларни яйловлатиш мумкин.
Хашаки карам. Икки йиллик ўсимлик. Биринчи йили барги яхши ривожланади, иккинчи йили уруғ беради. Хашаки карам иссиқликга талабчан эмас, 5-6°C да униб чиқади, ўсимлик 8-10°C совуқга чидайди.
Хашаки карам ҳар хил тупроқларда етиштирилади, озуқа унсурларига талабчан. Хашаки карам дон ва дон-дуккакли экинлар ўрнига экилади.
Хашаки карам такрорий экин сифатида ҳам экилади, бунда кўчат экилади. Кўчат тайёрлаш экишга 3-4 ҳафта қолганда бошланади. Кўчат баландлиги 10-15 см бўлганда экилади. Баҳорда ва такрорий экилганда экинлари бир хил парваришланади. Ҳосил машиналар ёрдамида ўрилади.
Хашаки илдизмевали экинлардан хашаки лавлаги илдизмевалилар орасида энг кўп экиладиганидир. Уруғи 2-5°C уна бошлайди, майса 4-5°C совуқга чидайди. Муқобил ҳарорат 18-20°C. Намсевар, ёруғсевар, узун кун ўсимлиги. Ўзбекистонда март ойида кенг қаторлаб экилади. Қатқалоқга қарши борона юргизилади, қатор ораси 2-3 марта культивация қилинади, ягона қилиб гектарига 80 минг туп ўсимлик қолдирилади. 3-6 мартагача суғорилади, барги сарғайганда ҳосил йиғилади. Илдизмева махсус тайёрланган жойларда сақланади.
Хашаки сабзи - муҳим, юқори тўйимли илдизмевали ўсимлик. Қурғоқчиликка чидамли, намни майсаланиш даврида кўпроқ талаб қилади. Уруғи 3-4°C униб чиқади, майсаси 6-8°C чидайди. Муқобил ҳарорат 18-20°C. Ёруғсевар узун кун ўсимлиги. Сабзи унумдор тупроқларни талаб қилади. Хашаки сабзи кузги дон, дон-дуккакли, картошка ва карамдан бўшаган ерларга экилади. Экилгандан кейин қатқалоққа қарши борона қилинади. Механизация ёрдамида ягона қилиниб гектаридан 250-350 минг туп ўсимлик қолдирилади. Барги сарғайганда илдизмева СНУ-3М машина ёрдамида ковлаб олинади ва махсус тайёрланган жойларда сақланади.
3. Техник ўсимликлар интродукцияси.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish