Доривор ўсимликлардан турли касалликларни даволашда фойдаланиш.
Маълумки, халқ табобатида қўлланиладиган доривор ўсимликлар сони илмий тиббиётда ишлатиладиганларидан анча кўп. Масалан, Ўзбекистон халқ табобатида 500 дан ортиқ ўсимликлардан шифобахш восита сифатида фойдаланилади, лекин шулардан 100 дан ортиғигина илмий тиббиётда ишлатилади. Агарда халқ табобатида кўлланиладиган ўсимликлар ҳар тарафлама ва чуқур ўргаНильса, улар ичидан шифобахш хусусиятга эга бўлганларини топилиши аниқ.
Юрак-қон томир касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Юрак-қон томир касалликлари кенг тарқалган бўлиб, бошқа хасталиклар орасида асоратлари ва кишини ногиронликка олиб келиши бўйича биринчи ўринда туради. Бундай хасталикларга юрак пороги, аритмия, гипертония, атреосклероз кабилар киради. Дўлана, женшень, саримсоқ пиёз, чаканда, қорақат, дўлана, нашасимон кендир, камфора дарахти, қизилча, арслонқуйруқ, четан, кўкамаран.
Шамоллашни даволашда ишлатиладиган доривор ўсимликлар. Анжир, анор, бахмалгул, бодринг, газандаўт, далачой, дастарбош, доривор гулхайри, ёнғоқ, зуптурум, итбурун, исмалоқ, кийикўт, сариқандиз, сачратқи, семизўт, чаканда, эрмон,
Терлатувчи доривор ўсимликлар. Анжир, бўймодарон, маймунжон, оққайин, сачратқи, смородина, тоғрайҳон, ширинмия, янтоқ, қалампир, қариқиз, эфедра.
Балғам кўчирувчи доривор ўсимликлар. Арслонқулоқ, бахмалгул, газандаўт, доривор гулхайри, ерқалампир, зуптурум, маймунжон, сариқандиз, тоғжамбил, тоғрайҳон, турп, узум, укроп, ўрик, қашқарбеда.
Ҳароратни пасайтирувчи доривор ўсимликлар. Анор, газандаўт, доривор гулхайри, жағ-жағ, итбурун, наъматак, осиё ялпизи, ровоч, саримсоқ, сачратқи, тотим, қариқиз.
Иштаҳа очувчи доривор ўсимликлар. Алқор, арча, аччиқ бодом, бодомча, булғор қалампири, бўймодарон, гилос, дастарбош, ертут, ерчой, ерқалампир, зира, кийикўт, лимонўт, маймунжон, наъматак, олча, олма, петрушка, райхон, ровоч, семизўт, тотим, торон, отқулоқ, тоғрайҳон, укроп, чия, чойўт, шеролғин, шотут, эрмон, қизилзирк, қоразира, қора қорақанд.
Сийдик ҳайдовчи доривор ўсимликлар. Баргизуб, газандаўт, далачой, дастарбош, дуғбўй, ерқалампир, жағ-жағ, кийикўт, маржондарахт, сачратқи, тарвуз, темиртикан, қариқиз, қизилтасма, қирқбўғин.
Меъда-ичак касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Алоэ турлари, арпабодиён, бўймодарон, ялпиз, қора зира, қоқи, тоғ райҳон, шувоқ, далачой, мармарак, исириқ, ровоч, зубтурум, тирноқгул.
Жигар касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Бўзноч, бўймодарон, дастарбош, зирк, кашнич, маккажўхори, буйрак чой, наъматак, тирноқгул, шувоқ, қайин, ялпиз, қоқи, қулупнай.
Ўт ҳайдовчи доривор ўсимликлар. Алқор, бошоғриқўт, бўтакўз, газандаўт, далачой, дуғбўй, ёнғоқ, кийикўт, оққайин, помидор, сариқандиз, семизўт, тарвуз, тирноқгул, тоғрайҳон, қирқбўғин, қорақанд.
Тери касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Тери касалликларига чипқон, темиратки, замбуруғ касалликлари, яралар, юқумли касалликлардан қизамиқ, қизилча, учуқ, қўтир кабилар киради. Микробларга ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи доривор ўсимликлар (Алоэ, арча, гулхайри, зубтурум, исириқ, мармарак, наъматак, оққурай, тирноқгул, чаканда, шувоқ, торон, ғозпанжа, эвкалипт, қончўп, тоғ қуддуси) яхши самара беради.
Стоматология касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Ажгон, андиз, арча, бодрезак, бўймодарон, гулхайри, игир, мармарак, сигирқуйруқ, тирноқгул, торон, тоғ жамбил, тоғ райҳон, ялпиз, қайин, қарағай, ғозпанжа, чаканда, эман.
Оғриқ қолдирувчи доривор ўсимликлар. Абужаҳил тарвузи (меваси), арслонқулоқ (барги), асарун (илдизи, илдизпояси), баргизуб (барги, уруғи), бошоғриқўт (барги, саватчагули), газандаўт (барги), доривор гулхайри (илдизи), кўкнори (кўсакчаси), лолақизғалдоқ (кўсакчаси), маклюра (меваси), маржондарахт (барги, гули, меваси), осиё ялпизи (барги), оқпарпи (илдизи), парпи (илдизи), сариқандиз (илдизи), сачратқи (илдизи), тоғрайҳон (барги, эфир мойи), ширинмия (илдизи, илдизпояси), қораандиз (илдизи).
Гижжа ҳайдовчи доривор ўсимликлар. Дастарбош, папоротник, саримсоқ пиёз, шувоқ, қовоқ, сассиқ коврак.
Буриштирувчи ёки ични қотирувчи доривор ўсимликлар. Анжабор (танаси, илдизи), анор (мева қобиғи), бахмалгул (гули, илдизи), беҳи (барги, меваси), бошоғриқўт (танаси, саватчагули), далачой (танаси, гули), доривор гулхайри (гули, илдизи), жаг-жағ (танаси), отқулоқ (уруғи, илдизи), оққалдирмоқ (танаси), ровоч (уруғи, илдизи), тотим (барги, меваси), торон (уруғи, илдизи), тоғдастарбош (танаси, саватчагули), торон (уруғи, илдизи), чойўт (танаси, гули), эман (пўстлоғи), қирқбўғин (танаси).
Тинчлантирувчи доривор ўсимликлар. Гулизардак, далачой, дўлана, дуғбўй, иттиканак, кийикўт, кўкнори, осиё ялпизи, сариқандиз, сачратқи, терак, тирноқгул, тоғрайҳон, укроп, чойўт, қалампир ялпиз, қовун, қораандиз, қоқиўт.
Ухлатувчи доривор ўсимликлар. Асарун, арслонқулоқ, дўлана, кўкнори, лолақизғалдоқ, шувоқ, эрмон.
Қонни тўхтатувчи доривор ўсимликлар. Бирсепар, бозулбонг, газандаўт, далачой, дастарбош, жағ-жағ, иттиканак, келин тили, наъматак, отқулоқ, оққурт, ровоч, торон, тотим, чиройли торон, чойўт, қонтепар, қўйпечак.
Do'stlaringiz bilan baham: |